o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни  тасдиқлаш ҳақида

12.02.2018

Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ буюраман:

  1. Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Вазир                                                                                 А. Шадманов

Тошкент ш.

2017 йил 29 декабрь

132-сон

 

Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш вазирининг
2017 йил 29 декабрдаги
132-сон буйруғига
ИЛОВА

Этил спиртини реализация қилиш,

бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўгрисида”ги Қонунига мувофиқ тиббиёт амалиётида қўлланиладиган этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомнинг талаблари тиббий ва фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан даволаш-профилактика муассасалари ва уларнинг дорихоналарига (бундан буён матнда тиббий ва фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар) нисбатан татбиқ этилади.

2. 70 фоизли этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.  

2- боб. Этил спиртини реализация қилиш

3. 96 (шу жумладан 96,1 -96,6) фоизли этил спирти (бундан буён матнда 96 фоизли этил спирти деб юритилади) фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар (бундан баён матнда этил спиртини реализация қилувчи ташкилотлар деб юритилади) томонидан реализация қилинади.

4. 96фоизли этил спирти фақат тиббиёт амалиётида қўллаш учун тиббий ва фармацевтик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга уларнинг 96 фоизли этил спиртга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида реализация қилинади.

5. 96 фоизли этил спирти килограмм ўлчов бирлигида реализация қилинади.

6. 96 фоизли этил спиртини чакана реализация қилиш тақиқланади.

7. 96 фоизли этил спиртини реализация қилишда Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, меҳнат муҳофазаси қоидаларига, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши керак.

8. Этил спиртини реализация қилувчи ташкилотлар манфаатдор шахсларга реализация қилинадиган 96 фоизли этил спиртининг мувофиқлик сертификати билан танишишлари учун имконият яратиши шарт.

З-боб. Этил спиртини ҳисобга олиш ва бериш

9. Ташкилотга қабул қилинган (кирим қилинган) ва ташкилот ҳисобида мавжуд бўлган 96 фоизли этил спиртининг ҳисоби ташкилот раҳбари томонидан тайинланган этил спиртини ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш бўйича масъул шахс (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) томонидан доимий равишда олиб борилиши шарт.

10. 96 фоизли этил спирти у қабул қилинган (кирим қилинган) куннинг ўзида ташкилотларда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган этил спиртининг ҳисобини юритиш китобида (бундан буён матнда китоб деб юритилади) ҳисобга олиниши лозим.

11. Китоб ип ўтказиб тикилган, унинг варақларига тартиб рақамлари қўйилган бўлиши керак.

Китобнинг охирги бетида жами варақлар сони кўрсатилиб, масъул шахс томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) қўйилади.

Китобга маълумотлар масъул шахс томонидан қайд этиб борилади.

12. Китобда 96 фоизли этил спиртини ҳисобга олиш билан бирга унинг ҳисобдан чиқарилиши, ҳисобда мавжуд бўлган этил спиртининг ҳаракати (қолдиғи) ҳақидаги маълумотлар ҳам қайд қилиб борилади.

13. Китобни тўлдиришда йўл қўйилган хато бир чизиқ билан ўчирилади ва кейинги қаторга тўғри ёзув киритилади. Киритилган ҳар бир тузатиш шу варақда тузатишнинг ўнг тарафида изоҳланиб, масъул шахснинг имзоси ҳамда ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланиши зарур. Китобдаги ёзувларни ўчириш, бўяш, устидан қоғоз ёпиштириш, шунингдек китобда очиқ қаторлар қолдириш тақиқланади.

14. 96 фоизли этил спиртининг табиий йўқотиш миқдори ҳар ойда (ойнинг 3 санасигача) этил спиртининг ҳақиқий қолдиғини инвентаризациядан ўтказишда ҳисоблаб чиқилади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади.

96 фоизли этил спиртини сақлашда табиий йўқотиш миқдори Биринчи гуруҳга этил спиртини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2524, 2013 йил 15 ноябрь) 10-иловасига мувофиқ аниқланади.

15. Масъул шахс ташкилот раҳбарининг кўрсатмасига асосан этил спиртини ташкилот таркибий тузилмаларига уларнинг талабномаларида кўрсатилган миқдорга мутаносиб равишда фойдаланиш учун беради, бундан этил спиртини реализация қилувчи ташкилотлар мустасно.

16. Берилган 96 фоизли этил спиртининг ҳар кунлик фойдаланилган миқдори ҳисоби олиб борилиши зарур, бундан этил спиртини реализация қилувчи ташкилотлар мустасно.

 

17. Масъул шахс 96 фоизли этил спиртини ҳисобга олиш ва бериш учун моддий жавобгар шахс ҳисобланади.

4-боб. Этил спиртини сақлаш

18. 96 фоизли этил спирти этил спиртини реализация қилувчи ташкилотларда омборхоналарда сақланиши шарт.

Тиббий ва фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 96 фоизли этил спирти омборхоналарда ёхуд дори воситалари сақланадиган хоналарда қулфланадиган жавонларда сақланади.

19. 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхоналар (хоналар) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб бериши керак.

20. 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак.

21. 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхонада спиртнинг миқдорини ва фоизини ўлчаш асбоблари ҳамда ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар) бўлиши керак.

22. 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхоналардаги (хоналардаги) асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлар тоза ҳолда сақланиши керак.

23. 96 фоизли этил спирти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган идишларда (металл, шиша идишларда) ёки ишлаб чиқарувчининг идишларида сақланади. Идишлар герметик ёпилган бўлиши шарт. Этил спирти фармакопея талабларига асосан полимер идишларда ҳам сақлаш мумкин.

24. 96 фоизли этил спирти идишларда сақланганда идиш ҳажмининг тўлиқлиги 90 фоиздан кўп бўлмаслиги керак. Бунда этил спирти металл идишларда катта ҳажмларда сақланса, идиш ҳажмининг тўлиқлиги 75 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.

25. 96 фоизли этил спирти сақланадиган идишлар омборхоналарда стеллажларда ёхуд тагликларда жойлаштирилиши шарт. Идишларни тагликларсиз полда жойлаштириш тақиқланади. Тагликлар полда бир қаторда ёки стеллажларнинг баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда жойлаштирилади.

26. 96 фоизли этил спирти ҳаво ҳарорати салқин бўлган ҳамда унинг физик- кимёвий хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитда сақланади.

27. 96 фоизли этил спиртини минерал кислоталар (хусусан, сульфат ва азот кислоталари), ишқорлар, ўсимлик мойлари, олтингугурт, боглов материаллар билан бир жойда сакдаш тақиқланади.

28. Масъул шахс 96 фоизли этил спиртини сақланиши учун жавобгар ҳисобланади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

29. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

30. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Савдо-саноат палатаси раиси                                                                               А. Икрамов

2017 фил 27 декабрь

 

Этил спиртини реализация қилиш,

бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга 

ИЛОВА

 

 

Screenshot_1.jpg

 

 

 


Ҳужжат рақами:  № 2970
Қабул қилиниш санаси:  06.02.2018

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz