Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш вазирининг
2017 йил 25 декабрдаги
131-сон буйруғига
ИЛОВА
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга
малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
- 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“7. Малака тоифасини олиш учун мурожаат қилган врачларнинг мутахассислик бўйича иш стажи Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўгрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ аниқланади.
Мутахассислик бўйича иш стажини ҳисоблаб чиқишда мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган турдош мутахассисликлар бўйича иш стажи ўзаро ҳисобга олинади. .
Тиббиёт ва фармацевтика ходими мутахассислигининг номи ўзгарганда, унинг олдинги мутахассислиги бўйича олган малака тоифаси ва у бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланади, кейинчалик янги номдаги мутахассислик бўйича малака тоифасини олиш учун мурожаат қилганда олдинги мутахассислиги бўйича иш стажи ва олган малака тоифаси инобатга олинади.
Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ёки кўп тармоқли марказий поликлиникаларда умумий амалиёт шифокори лавозимида ишлаётган тор мутахассисликка эга бўлган врачлар иш фаолиятини тор мутахассислиги бўйича давом эттирган тақдирда, уларнинг умумий амалиёт шифокори лавозимида ишлаган даврда олган малака тоифаси сақланиб қолади, шунингдек тор мутахассислиги бўйича малака тоифасини олиш учун мурожаат қилганда умумий амалиёт шифокори лавозимида ишлаган давридаги иш стажи ва олган малака тоифаси инобатга олинади ҳамда улар
тегишли тор мутахассислиги бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда малака оширганидан сўнг аттестациядан ўтказилади.
Тиббиёт муассасаларида тор мутахассислиги бўйича ишлаётган врачлар қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ёки кўп тармоқли марказий поликлиникаларга умумий амалиёт шифокори лавозимига ишга ўтган тақдирда, уларнинг тор мутахассислик бўйича олган малака тоифаси сақланиб қолади, шунингдек умумий амалиёт шифокори лавозими бўйича малака тоифасини олиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилганда тор мутахассислиги бўйича ишлаган даврдаги иш стажи ва олган малака тоифаси инобатга олинади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда малака
оширганидан сўнг аттестациядан ўтказилади.
Соглиқни сақлаш муассасаларининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари жамият саломатлиги ва соглиқни сақлашни ташкил қилиш мутахассислиги бўйича, давлат санитария-эпидемиология назорати хизмати раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари умумий гигиена ва эпидемиология мутахассислиги бўйича малака тоифаси олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.”.
2. 1-илованинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
‘Умумий амалиёт шифокори” |
Барча тор мутахассисликлар |
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.