Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
25.12.2017
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини воҳадаги мураккаб экологик вазиятни инобатга олган ҳолда янада такомиллаштириш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг тез тиббий ёрдам хизмати билан узвийликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, аҳолини патронаж хизмати билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолига кўрсатилаётган ихтисослашган тиббий хизматнинг қулай ва сифатли тарзда кўрсатилиши учун шарт-шароитлар яратиш, Хоразм вилоятини намунали тиббий хизмат кўрсатиладиган ҳудудга айлантириш бўйича вилоятдаги ҳар бир туман ва шаҳарни қамраб оладиган ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
- Қуйидагилар Хоразм вилояти (кейинги ўринларда вилоят деб аталади) соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан амалга ошириладиган устувор вазифалар этиб белгилансин:
аҳолига профилактик йўналишдаги тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш ва унинг тез тиббий ёрдам хизмати билан узвийликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, аҳоли ўртасида патронаж ишларини мунтазам равишда ва тизимли олиб бориш;
тиббий маданият ҳамда фуқароларнинг ўз саломатлигига масъуллигини оширишга йўналтирилган аниқ профилактик дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали аҳоли ўртасида соглом турмуш тарзини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
аҳоли ўртасида репродуктив саломатлик, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, вояга етаётган ёш авлодни соғлом тарбиялаш, шунингдек, туғма ногиронлик ва ирсий касалликлар ҳолатларини камайтириш бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш;
ноинфекцион касалликларнинг хавфли омилларини эрта аниқлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш йўли билан аҳоли орасида касалланиш, ногиронлик ва эрта ўлимнинг олдини олиш;
профилактик эмлашлар, бириктирилган ҳудуд ва хонадонлар санитария ҳолатининг умумий назоратини олиб бориш, ҳудудда юзага келадиган санитария- эпидемиологик вазият, шу жумладан, юқумли касалликларнинг тарқалиши, заҳарланиш ва бошқа фавқулодда ҳолатлар бўйича аниқ ва тезкор чоралар кўриш ҳамда санитария-эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш;
вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш;
тез тиббий ёрдам шохобчаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларни реконструкция қилиш ва мазкур шохобчаларни замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам автотранспортлари билан таъминлаш.
- Қуйидагилар:
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ;
2018-2020 йилларда Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, мазкур қарорга 2-илова билан тасдиқланган чора- тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий- техника базасини ривожлантириш жамгармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
- Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларининг мувофиқлаштирилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
вилоят аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолатини пухта ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўриш, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аҳолига тиббий хизматларнинг ўз вақтида кўрсатилиши, сифати ва самарадорлиги юзасидан шахсий масъулиятини ошириш чораларини кучайтириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вилоятдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига тиббий ёрдам кўрсатиш, энг аввало, тиббиёт ходимларининг ўз касбий вазифаларини виждонан бажармаслиги, улар томонидан мурожаатларга юзаки муносабатда бўлиш каби ҳолатлар бўйича келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларини, шу жумладан, такрорий мурожаатларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда улар юзасидан таъсирчан чоралар кўриш;
мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш ва ҳар ойда чора- тадбирлар, шу жумладан унга киритилган инвестиция лойиҳалари ва унинг натижалари кўриб чиқилишини таъминлаш;
зарурат бўлганда, ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаларини ўз вақтида ва сифатли бажаришда камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги юзасидан таклифлар киритиш.
- Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг:
2018 йилдан бошлаб вилоятдаги туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли подиклиникалари ҳамда биттадан оилавий поликлиникаларда фуқароларни электрон рўйхатга олиш орқали уларнинг шифокор қабулига масофадан туриб ёзилишини назарда тутувчи “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимини эксперимент тарзида амалиётга татбиқ қилиш ва 2019 йилдан бошлаб мазкур тизимни вилоятдаги барча оилавий поликлиникаларда жорий этиш;
2018 йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 145 ўринли клиникасини сақлаш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва мазкур клиникага пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда молиялаштириш;
2018 ва 2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурлари асосида Урганч шаҳар аҳолисига бепул тиббий хизмат кўрсатувчи 120 ўринли шифохона қуриш тўгрисидаги таклифлари маъқуллансин.
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) билан биргаликда:
вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш юзасидан амалий ёрдам берилишини таъминласин;
марказларнинг филиаллари, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг ихтисослаштирилган бўлимлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлашда, шунингдек, тегишли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатишда кўмаклашсин;
марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида сайёр консультациялар, маҳорат дарслари ва амалиётлари, шунингдек, мураккаб жарроҳлик амалиётларини мунтазам равишда ўтказиб борсин;
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан биргаликда тизимли равишда ихтисослаштирилган вилоят тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, шунингдек, клиник ординатурада, базавий докторантурада ва докторантурада тор мутахассислик кадрларини тайёрлаш ишларини ташкил этсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов ва Хоразм вилояти ҳокими И.М. Собиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А.Арипов
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 18декабрдаги 994- сон қарорига
1 -илова
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш
ва соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Ижро муддати
|
Молиялаштириш
манбаи
|
Масъул ижрочилар
|
I. Даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
|
1
|
Тасдиқланган нормативларга мувофиқ тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларини дори воситалари, тиббий буюмлар ва сарфлаш материаллари билан босқичма-босқич таъминлаш.
|
2018 йил
|
Маҳаллий
бюджет
маблаглари
ҳисобидан*
|
Хоразм вилоят ҳокимлиги, вилоят соглиқни саклаш, молия бошқармалари
|
2
|
Вилоят скрининг маркази моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий янги технологияли УТТ аппарати билан жиҳозлаш.
|
2018-2019
йиллар
|
Ҳомийлар ва ўз маблағлари ҳисобидан*
|
Хоразм вилоят ҳокимлиги, вилоят соглиқни сақлаш бошқармаси
|
3
|
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалини масофали гамма терапия аппарати билан жиҳозлаш.
|
2018-2020
йиллар
|
Ислом тараққиёт банки кредит маблаглари ҳисобидан
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хоразм вилоят ҳокимлиги
|
4
|
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимини тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш.
|
2018-2019
йиллар
|
Бюджетдан
ташқари
маблағлари
ҳисобидан
|
Хоразм вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
|
5
|
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини юқори технологик, жумладан, УТТ, рентген, сунъий нафас олдириш ҳамда жарроҳлик амалиёти учун зарур
|
2018 йил
|
Германия тараққиёт банки (KfW)
|
Соглиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт взирлиги,
|
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Ижро муддати
|
Молиялаштириш
манбаи
|
Масъул ижрочилар
|
|
бўлган асбоб-ускуналар билан таъминлаш.
|
|
грант маблағлари ҳисобидан
|
Хоразм вилояти ҳокимлиги
|
6
|
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникасини сақлаш харажатлари учун маблағ ажратиш.
|
2018 йил
|
ЎзР Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан
|
Соглиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
|
7
|
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини юқори технологик, жумладан, МРТ, рентген ва телетиббиёт алоқа тизими аппаратлари билан таъминлаш.
|
2018-2019
йиллар
|
Германия тараққиёт банки (KfW) кредит ва грант маблағлари ҳисобидан
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги
|
8
|
Богот ва Янгиариқ туманлари тиббиёт бирлашмаларини бирламчи ва тез ёрдам хизмати бўйича намунали муассасалар сифатида ишларини ташкил қилиш.
|
2018 йил
|
-
|
Соглиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
|
II. Даволаш-профилактика муассасаларида диагностика ва даволашнинг замонавий услубларини кенг жорий қилиш
|
9
|
Вилоятдаги туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникалари ҳамда биттадан оилавий поликлиникаларида фуқароларни электрон рўйхатга олиш орқали уларнинг шифокор қабулига масофадан туриб ёзилишини назарда тутувчи “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимини эксперимент тарзида амалиётга татбиқ этиш.
|
2018 йил
|
Ҳомийлар ва ўз маблағлари ҳисобидан*
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
|
10
|
Тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етакчи мутахассисларини жалб этган
|
Ҳар йили тасдиқланадиган
|
-
|
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт
|
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Ижро муддати
|
Молиялаштириш
манбаи
|
Масъул ижрочилар
|
|
ҳолда диагностика ва даволашнинг янги усулларини жорий этиш бўйича вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги тиббиёт ташкилотлари врачлари учун маҳорат дарсларини ташкил этиш.
|
жадвалларга
мувофиқ
|
|
марказлари
|
11
|
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали амалиётига болалар оғир юрак касалликларига нисбатан очиқ юракда операцияларни жорий этиш.
|
2018 йил давомида
|
Бюджетдан
ташқари
маблаглар
ҳисобидан
|
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий- амалий тиббиёт маркази, Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази
|
12
|
Мавжуд умумий жарроҳлик ўринлари фондини қайта ихтисослаштириш йўли билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида жарроҳлик йўналишидаги 5 та ихтисослаштирилган бўлимларни (3 та травматология (Гурлан, Хива, Хдзорасп), 2 та отолорингология (Хива, Урганч) ташкил этиш.
|
2018-2021
йиллар
|
Республика ва маҳаллий бюджет маблаглари ҳисобидан
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимликлари
|
13
|
Мавжуд терапевтик ўринлар фондини қайта ихтисослаштириш йўли билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида терапия йўналишидаги 13 та ихтисослаштирилган бўлимларни (5 та кардиология (Боғот, Хонқа, Хива, Шовот, Ҳазорасп), 8 та неврология (Қўшкўпир, Боғот, Янгиариқ, Гурлан, Хонқа, Хива, Шовот, Урганч) ташкил этиш.
|
2018-2021
йиллар
|
Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, туман ҳокимликлари, Хоразм вилояти соглиқни сақлаш бошқармаси
|
Ш.Тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш
|
14
|
Даволаш-профилактика муассасалари ходимлари (врач мутахассислари) нинг тизимли равишда малака оширишларини таъминлаш.
|
Ҳар йили тасдиқланадиган
жадвалларга
|
“Саломатлик - 3” лойиҳаси доирасида ажратилган
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Ижро муддати
|
Молиялаштириш
манбаи
|
Масъул ижрочилар
|
|
|
мувофиқ
|
маблаглар
доирасида*
|
-
|
15
|
Бачадон бўйни саратони скринингини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларидан 1 нафардан акушер- гинекологларни кольпоскопия бўйича ўқитиш.
|
2018 йил I чорак
|
-
|
Соглиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти соглиқни сақлаш бошқармаси
|
16
|
Вилоят перинатал маркази ҳамда Хива ва Богот туманларидаги 2 та туманлараро тугруқ комплекси марказларида 1 нафардан цитолог мутахассисларини тайёрлаш.
|
2018 йил III чорак
|
-
|
Соглиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти соглиқни сақлаш бошқармаси
|
17
|
Вилоятда фаолият кўрсатаётган шифокорларни нуфузли хорижий клиника ва марказларда малакасини ошириш.
|
2018-2019
йиллар
|
Республика ва маҳаллий бюджет маблаглари ҳисобидан
|
Соглиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги,
вилоят соглиқни сақлаш бошқармаси
|
Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатлари:
- млн. сўм ва 5080,0 минг АҚШ доллари.
шундан
|
млн. (сўм)
|
минг (АҚШ долл.)
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари; бюджетдан ташқари маблағлари;
|
1471,9
|
-
|
Халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблаглари ва грантлари, шу жумладан:
|
1195,9
|
-
|
Ислом тараққиёт банки кредитлари;
|
-
|
1030,7
|
Германия тараққиёт банки (KfW банк) кредит ва грантлари.
|
-
|
4049,3
|
* Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирлар Хоразм вилояти маҳаллий бюджети, ҳомийлар ва тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳамда “Саломатлик - 3” лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблаглар доирасида ҳам амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил «18 » декабрдаги 994-сон қарорига
2-илова
2018-2020 йилларда Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасаларни қуриш,
реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2020 йил
|
Соғлиқни сақлаш соҳаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш
|
89 950,0
|
25 200,0
|
29 900,0
|
34 850,0
|
Урганч шаҳри
|
1
|
Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ёрдамчи биноларини реконструкция қилиш
|
1 200,0
|
1 200,0
|
|
|
2
|
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 40 ўринли отолорингология ва бошқа биноларини реконструкция қилиш
|
7 900,0
|
2 700,0
|
2 500,0
|
2 700,0
|
3
|
4-сон оилавий поликлиниканинг 250 қатновли поликлиника биносини реконструкция қилиш
|
1 000,0
|
|
1 000,0
|
|
4
|
Урганч шаҳар собиқ марказлашган стерилизация бўлими биносини 5-сон оилавий поликлиникаси этиб реконструкция қилиш
|
1 000,0
|
|
1 000,0
|
|
5
|
Урганч шаҳридаги вилоят Скрининг марказини вилоят Перинатал маркази ҳудудидаги бўш турган 2 қаватли бинога кўчириш ва реконструкция қилиш
|
3 600,0
|
3 600,0
|
|
|
6
|
Вилоят Перинатал марказининг 200 ўринли даволаш биноларини реконструкция қилиш
|
3 700,0
|
|
1 200,0
|
2 500,0
|
7
|
Хоразм вилоят Силга қарши кураш диспансерининг 310 ўринли мавжуд биноларини реконструкция қилиш .
|
3 400,0
|
|
1 200,0
|
2 200,0
|
8
|
Вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг биноларини мукаммал таъмирлаш
|
2 000,0
|
|
|
2 000,0
|
9
|
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг махсус омбор биносини реконструкция қилиш
|
1 500,0
|
|
1 500,0
|
|
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2,020 йил
|
10
|
Урганч шаҳар шифохонасида 120 ўринлик янгидан бино қуриш
|
4 700,0
|
3 200,0
|
1 500,0
|
|
Хива шаҳри
|
11
|
Хива шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 50 ўринли даволаш ва 200 қатновга эга кўп тармоқли марказий поликлиникасини реконструкция қилиш
|
3 500,0
|
3 500,0
|
|
|
Боғот тумани
|
12
|
“Қизилравот” қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча бино қуриш ва мавжуд биноларни реконструкция қилиш
|
1 500,0
|
1 500,0
|
|
|
13
|
“Боготёп” қишлоқ оилавий поликлиникасида 8 хонали қўшимча бино қуриш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
14
|
“Найман” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносининг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
15
|
“Кораёнтоқ” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносининг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига лсойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
500,0
|
|
|
500,0
|
16
|
“Хитой” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносининг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
17
|
“Атов” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносининг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
18
|
“Ўзбекистон” қишлоқ оилавий поликлиникасида 4 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
500,0
|
|
|
500,0
|
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2,020 йил
|
19
|
“Маданият” қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш
|
150,0
|
|
|
150,0
|
Гурлан тумани
|
20
|
Гурлан туман тиббиёт бирлашмасининг 54 ўринли болалар, 75 ўринли терапия ва бошқа ёрдамчи биноларини реконструкция қилиш
|
5 600,0
|
|
1 800,0
|
3 800,0
|
21
|
“Янгиобод” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносини реконструкция қилиш
|
400,0
|
400,0
|
|
|
22
|
“Вазир” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносини реконструкция қилиш
|
300,0
|
|
|
300,0
|
23
|
“Амударё” қишлоқ оилавий поликлиникасининг тез тиббий ёрдам биносини, гараж, бостирма ва бошқа биноларини янгидан қуриш
|
600,0
|
|
|
600,0
|
24
|
“Намуна” қишлоқ оилавий поликлиникасида 10 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
500,0
|
|
|
500,0
|
25
|
“Дўсимбий” қишлоқ оилавий поликлиникасида 7 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
300,0
|
|
26
|
“Охунбобоев” қишлоқ оилавий поликлиникасида 8 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
27
|
“Гулистон” қишлоқ оилавий поликлиникасида 7 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2,020 йил
|
28
|
“Хизир эли” қишлоқ оилавий поликлиникасида 3 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
Қўшкўпир тумани
|
29
|
Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасининг 30 ўринли юқумли касалликлар бўлимини реконструкция қилиш
|
7 200,0
|
1 700,0
|
3 000,0
|
2 500,0
|
30
|
“Тошкент” қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча хоналар қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш
|
400,0
|
|
400,0
|
|
31
|
“Ўртаёп” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносининг том қисмини таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
500,0
|
|
|
500,0
|
32
|
“Гулистон” қишлоқ оилавий поликлиникасида 8 хонали қўшимча бино қуриш ёки хозирда фаолият кўрсатмаётган хоналари етарли бўлган Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини биносига кўчириш, мавжуд бинонинг том қисмини таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
500,0
|
|
500,0
|
|
33
|
“Кўктом” қишлоқ оилавий поликлиникасида 1 1 хонали қўшимча бино қуриш ёки ҳозирда фаолият кўрсатмаётган эски барча хоналари етарли бўлган Хонобод маҳалла фуқаролар йиғини биносига кўчириш, мавжуд бинонинг том қисмини ва хоналарини таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
500,0
|
|
500,0
|
|
34
|
“Незахос” қишлоқ оилавий поликлиникасида 9 хонали қўшимча бино қуриш ёки ҳозирда фаолият кўрсатмаётган эски барча хоналари етарли бўлган Незохос маҳаллафуқаролар йиғини биносига кўчириш, мавжуд бинонинг том қисмини, хоналарини таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
600,0
|
|
|
600,0
|
т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2.020 йил
|
35
|
“Зарбдор” қишлоқ оилавий поликлиникасида 12 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
500,0
|
|
|
500,0
|
36
|
“Хайробод” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносининг том қисмини таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
300,0
|
|
37
|
“Хосиён” қишлоқ оилавий поликлиникасида 8 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янгидан гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
300,0
|
|
Урганч тумани
|
38
|
Урганч туман тиббиёт бирлашмасининг 30 ўринли шошилинч тиббий ёрдам бўлими, 30 ўринли жарроҳлик ва бошқа ёрдамчи биноларини реконструкция қилиш
|
10 000,0
|
3 500,0
|
2 500,0
|
4 000,0
|
39
|
“Юқорибоғ” қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча хоналар қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш
|
600,0
|
|
600,0
|
|
40
|
“Ғайбу” қишлоқ оилавий поликлиникасида 6 хонали қўшимча бино, шу жумладан шифокорлар учун уй-жой қуриш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
Шовот тумани
|
41
|
“Манак” қишлоқ оилавий поликлиникасида мавжуд бинони реконструкция қилиш
|
400,0
|
|
400,0
|
|
42
|
“Меҳнатобод” қишлоқ оилавий поликлиникасида мавжуд бинонинг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
350,0
|
|
350,0
|
|
43
|
“Беруний” қишлоқ оилавий поликлиникасида мавжуд бинонинг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400,0
|
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2,020 йил
|
44
|
“Бўйрачи” қишлоқ оилавий поликлиникасида мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
|
400.0
|
45
|
“Кангли” қишлоқ оилавий поликлиникасида 12 хонали қўшимча бино қуриш, том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
500,0
|
|
|
500,0
|
46
|
“Дўстлик” қишлоқ оилавий поликлиникасида мавжуд бинони том қисмини жорий таъмирлаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
|
300,0
|
47
|
“К.Рахимов-2” қишлоқ оилавий поликлиникасида 10 хонали қўшимча бино қуриш, том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шаҳобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
400,0
|
|
48
|
“Ибн-Сино” қишлоқ оилавий поликлиникасида 10 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
400,0
|
|
400,0
|
|
Янгиариқ тумани
|
49
|
“Аваз Ўтар” қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча хоналар қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш
|
600,0
|
600,0
|
|
|
50
|
“Таган” қишлоқ оилавий поликлиникасида ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
200,0
|
|
200,0
|
|
51
|
“Остона” қишлоқ оилавий поликлиникасида 5 хонали қўшимча бино қуриш, том қисми, ичимлик сув, иситиш тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
300,0
|
|
52
|
“Оқмачит” қишлоқ оилавий поликлиникасида ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
300,0
|
|
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2020 йил
|
53
|
“Хоразм” қишлоқ врачлик пункти биносининг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимини янгилаш, ҳудудни девор билан ўраш ва ободонлаштириш
|
200,0
|
|
|
200,0
|
54
|
“Қўриқтом” қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш
|
150,0
|
|
|
150,0
|
Янгибозор тумани
|
55
|
Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида 250 қатновли кўп тармоқли марказий поликиника биносини реконструкция қилиш
|
4 000,0
|
|
1 500,0
|
2 500,0
|
56
|
“Халқобод” қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча хоналар қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш
|
600,0
|
600,0
|
|
|
57
|
“Боғолонқиёт” қишлоқ оилавий поликлиникасида 6 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисми, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
|
300,0
|
58
|
“Бўзқалъа” қишлоқ оилавий поликлиникасида 6 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
|
300,0
|
59
|
“Уйғур” қишлоқ врачлик пункти биносинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимини янгилаш, ҳудудни ободонлаштириш
|
150,0
|
|
|
150,0
|
Ҳазорасп тумани
|
60
|
“Мухомон” қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча хоналар қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш
|
800,0
|
800,0
|
|
|
61
|
“Дўстлик” қишлоқ оилавий поликлиникасида 4 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
300,0
|
|
т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2,020 йил
|
62
|
“Карвак” қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносининг том қисмини жорий таъмирлаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
200,0
|
|
|
200,0
|
63
|
“Наврўз” қишлоқ оилавий поликлиникасида мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
200,0
|
|
|
200,0
|
64
|
“Ашак-атов” қишлоқ оилавий поликлиника биносини мукаммал таъмирлаш, дераза ва эшикларини алмаштириш
|
200,0
|
|
|
200,0
|
65
|
“Чорвадор” қишлоқ врачлик пунктида шифокор учун уй-жой қуриш, бинонинг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимини янгилаш, ҳудудни ободонлаштириш
|
150,0
|
|
150,0
|
|
66
|
“Шихлар” қишлоқ врачлик пункти биносининг том қисмини янгилаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчаси, шифокор учун уй-жой қуриш ва ҳудудни ободонлаштириш
|
150,0
|
|
|
150,0
|
67
|
“Охунбобоев” қишлоқ врачлик пункти биносининг том қисмини янгилаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини ва шифокор учун уй-жой қуриш ва ҳудудни ободонлаштириш
|
150,0
|
|
|
150,0
|
Хива тумани
|
68
|
Хива туманидаги Вилоят наркология диспансерининг 100 ўринли даволаш биноси ва ёрдамчи биноларини Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг бўш турган олдинги ётоқхона биносига кўчириб реконструкция қилиш
|
2 000,0
|
|
2 000,0
|
|
69
|
42-сон Саёт қишлоқ оилавий полиютиникасида қўшимча хоналар қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш
|
300,0
|
|
300,0
|
|
70
|
Хиват Гандимён қишлоғи 40-сон қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча хоналар қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш .
|
1 200,0
|
1 200,0
|
|
|
71
|
Беруний 39-сон оилавий поликлиникасида 4 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини, ичимлик сув, элекр тизими, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Дераза ромларини алмаштириш. Тез тиббий ёрдам учун бостирма қуриш
|
300,0
|
|
|
300,0
|
Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа
қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2(320 йил
|
72
|
"41 сон" Чинобод оилавий поликлиникасида 8 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Дераза ва эшик ромларини алмаштириш.Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
|
300,0
|
73
|
"44-сон" ГТ.Маҳмуд оилавий поликлиникасида 5 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Дераза ва эшик ромларини алмаштириш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
250,0
|
|
250,0
|
|
74
|
“Чанашиқ” қишлоқ врачлик пунктида шифокор учун уй-жой қуриш, қишлоқ врачлик пункти биносини, иситиш, канализация, ичимлик сув тизимларини, том кисмини ва хоналарини таъмирлаш. Дераза ва эшик ромларини алмаштириш
|
250,0
|
|
250,0
|
|
75
|
“Эски-Қиёт” қишлоқ врачлик пунктида шифокор учун уй-жой қуриш, қишлоқ врачлик пункти биносига қўшимча 6 хона қуриш, иситиш, канализация, ичимлик сув тизимларини, том кисмини ва хоналарини таъмирлаш. Дераза ва эшик ромларини алмаштириш
|
250,0
|
|
|
250,0
|
Хонқа тумани
|
76
|
Хонқа туман тиббиёт бирлашмасининг 110 ўринли туғруқ комплексини реконструкция қилиш
|
2 200,0
|
|
2 200,0
|
|
77
|
“Саропоён” қишлоқ оилавий поликлиникасида қўшимча хоналар қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш
|
700,0
|
700,0
|
|
|
78
|
“Дурвадик” қишлоқ оилавий поликлиникасида 6 хонали қўшимча бино қуриш, мавжуд бинонинг том қисмини жорий таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
|
300,0
|
79
|
“Янги ҳаёт” қишлоқ оилавий поликлиникасида 4 хонали қўшимча бино қуриш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
|
300,0
|
т/р
|
Тадбирлар номи
|
Лойиҳа қиймати,
млн.сўм
|
шу жумладан:
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2,020 йил
|
80
|
“Олтин соҳил” қишлоқ оилавий поликлиникаси биносининг иккинчи қаватида фойдаланилмасдан турган хоналардан 10 тасини таъмирлаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимларини таъмирлаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини поликлиника биносига жойлаштириш. Янги гараж ва бостирма қуриш
|
300,0
|
|
300,0
|
|
81
|
“Ал-Хоразмий” қишлоқ врачлик пункти биносинг том қисмини янгилаш, ичимлик сув, иситиш, канализация тизимини янгилаш. Тез тиббий ёрдам шохобчасини ва шифокор учун уй-жой қуриш, ҳудудни ободонлаштириш
|
200,0
|
|
200,0
|
|
82
|
“Навоий” қишлоқ врачлик пункти биносининг том қисмини янгилаш, ичимлик сув, иситиш ва канализация тизимини янгилаш, тез тиббий ёрдам шохобчаси, шифокор учун уй-жой қуриш, ҳудудни ободонлаштириш
|
250,0
|
|
|
250,0
|
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 18 декабрдаги 994-сон қарорига
3-илова
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирларининг мувофиқлаштирилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
- А.Қ. Шадманов
|
Согликни сақлаш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари
|
- И.М. Собиров
|
Хоразм вилояти ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
|
- Б.Қ. Юсупалиев
|
Соглиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
|
- Э.И. Баситханова
|
Соглиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
|
- С.С. Сайдалиев
|
Соглиқни сақлаш вазирининг ўринбосари
|
- М.К. Сапаев
|
Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари
|
- Ф.Р. Шарипов
|
Соглиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш- профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиги
|
- М.Ф. Садиков
|
Соглиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиги
|
- Д.С. Мирзабаев
|
Соглиқни сақлаш вазирлигининг Санитария- эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиги
|
- У.С. Исмаилов
|
Соглиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва тиббий таълим бош бошқармаси бошлиги
|
- М.М. Мирталипов
|
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт, молия ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси бошлиғи
|
- Ф.А. Рахимкулов
|
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи
|
13. А.К. Инаков
|
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш муассасаларининг фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи
|
14. А.Х. Норбеков
|
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лойиҳа ва инвестиция дастурларини мувофиқлаштириш ва ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиги в.в.б.
|
15. Б.А. Юлдашев
|
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиги
|
16. К.Р. Тангрибердиев
|
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
|
- лавозими бўйича
раҳбарлари
|
- Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари
|
- лавозими бўйича
|
- туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари
|
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошка ишга ўтган такдирда ишчи гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариги зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжат рақами:
№ 994
Қабул қилиниш санаси:
18.12.2017
|
Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана
|