o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида

15.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий- иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўгрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боришни, ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини холисона баҳолашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

ТЎзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати билан биргаликда ишлаб чиқилган Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими тўгрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

  1. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш учун зарур бўладиган маълумотлар Низомда белгиланган вазирлик, идоралар, Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ҳар чорак якунида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига тақдим этиладиган маълумотлар асосида тайёрланиб, умумлаштириш учун Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мазкур Низомнинг амалда қўлланилиши бўйича, уни такомиллаштириш нуқтаи назаридан 2018 йил 1 майгача мазкур Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 йил 1 июнгача Иқтисодиёт вазирлигининг таклифларини эътиборга олган ҳолда мазкур Низом асосида раҳбарлар фаолиятини баҳолаш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқилишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил “ 8 ” декабрдаги 973 сон қарорига
илова

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар
ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом Узбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора- тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боришни, ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини холисона баҳолаш мезонларини белгилайди.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) 1-иловага ва уни амалга ошириш схемаси 2-иловага мувофиқ ташкил этилади.

2-боб. Баҳолаш тизими кўрсаткичларини ҳисоблаш

3. Тизимда раҳбарлар фаолиятини баҳолаш мезонлари икки қисмдан иборат бўлиб, расмий статистик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича маълумотларни ўз ичига олади.

Расмий статистик маълумотлар ижтимоий соҳа, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаси, коммунал хўжалигини ташкил қилиш ва уй-жой масалалари, ҳуқуқ- тартибот соҳасидаги кўрсаткичларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туманларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил этилган секторлар раҳбарлари томонидан уйма-уй юриш, халқ билан мулоқот, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ечиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олади.

  1. Тизимдаги мезон-индикатор (кўрсаткич)ларни баҳолаш бўйича максимал кўрсаткич 100 баллни ташкил этади.

Бунда расмий статистик маълумотлар бўйича максимал 80 балл, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича максимал 20 балл билан баҳоланади.

Ҳар бир мезон-индикатор (кўрсаткич) мазкур Низомга 1-илованинг “Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси” устунида келтирилган методика бўйича ҳисобланади ва “Индикаторни баҳолаш методикаси” устунида келтирилган методика бўйича баҳоланади.

  1. Расмий статистик маълумотлар 43 та мезон-индикатордан иборат бўлиб, 3 та мезон-индикатор туман ва шаҳарлар бўйича ҳисобланмайди ва тегишинча 40 та мезон-индикатор бўйича ҳар бир шаҳар ва туман раҳбарлари максимал 80 балл билан баҳоланади.

Бунда ҳар бир мезон-индикатор (кўрсаткич) тегишли кўрсаткичларнинг миқдорига мувофиқ ҳолда 0 дан 2,0 баллгача баҳоланади.

Шахсий томорқаларда чорва молларини етиштириш даражаси, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасидаги дебитор-кредитор қарздорликларнинг қисқартирилиши даражаси ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт режасининг бажарилиши даражаси кўрсаткичлари шаҳарлар бўйича ҳисобланмайди.

Кўп квартирали уйларнинг қишки мавсумга тайёргарлиги, уй хўжаликларини канализация тизими билан қамраб олиш ҳамда иссиқлик энергияси тўловларини йиғиб олиш кўрсаткичлари туманлар (Тошкент шаҳридан ташқари) бўйича ҳисобланмайди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан ҳудудлар раҳбарлари ҳар бири максимал 10 баллдан баҳоланадиган 2 та кўрсаткич - ҳар ўн минг нафар вояга етган аҳоли сонига нисбатан мурожаатлар сони ҳамда келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал қилиниши кўрсаткичи бўйича баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган ҳар ўн минг нафар вояга етган аҳоли сонига нисбатан мурожаатлар сони кўрсаткичи бўйича республикада энг паст кўрсаткичга эга бўлган шаҳар ёки туманга энг юқори - 10 балл берилади. Қолган шаҳар ва туманлар республика бўйича энг паст кўрсаткичга нисбатан мутаносиб равишда ҳисобланади.

  1. Расмий статистик маълумотлар мазкур Низомга 1-илованинг “Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар” устунида кўрсатилган вазирлик, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ҳар чорак якунида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот- тахдил департаментига тақдим этиладиган маълумотлар асосида тайёрланиб, умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.

З-боб. Баҳолаш натижаларини тақдим этиш ва ундан фойдаланиш

  1. Ҳисобот даври сифатида ҳар чорак олинади ва чорак якуни бўйича ягона кўрсаткичнинг ўзгариш динамикаси оркали тегишли ҳудуддаги раҳбарнинг фаолиятига асосланган баҳо берилади.
  2. Узбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда шаҳарлар ва туманлар раҳбарларининг фаолиятига баҳо бериш натижаларининг ҳар чоракда умумлаштирилишини ва мониторингини таъминлайди.
  3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Баҳолаш натижаларини ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматига ва Вазирлар Маҳкамасига таадим этади.
  4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими мезонлари асосида тегишли ҳудуддаги муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил этилган 4 та сектор раҳбарлари томонидан “йўл хариталари” асосида чора-тадбирлар амалга ошириб борилиши таъминланади.
  5. Баҳолаш натижалари асосида туман (шаҳар)да қайси соҳага эътибор қаратилиши лозимлиги белгилаб олиниб, тегишли чора-тадбирлар кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасигача вазирлик, идора ва бошқа органларга тақдим этилади.
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда ҳар чоракда алоҳида ўрнак кўрсатган секторлар раҳбарлари, давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритишда Тизим бўйича баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мумкин.
  1. боб. Якунловчи қоидалар
  1. Мазкур Низом талабларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади.
  2. Ушбу Низомнинг қўлланилиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
  3. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент
шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд
раҳбарлари фаолиятини баҳолаш гизими тўғрисида
Низомга 1-илова

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг тум1анлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш

ТИЗИМИ

Т.р.

Индикатор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

I қисм. Расмий статистик маълумотлар

1. Ижтимоий соҳа индикаторлари

1.1.

3-7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиниши

%

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3-7 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Мактабгача таълим вазирлиги

1.2.

Охирги чорак давомида умумтаълим мактабларида давоматнинг ўртача кўрсаткичи

%

Дарсларда иштирок этаётган ўқувчиларнинг жами ўқувчилар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Халқ таълими вазирлиги

1.3.

Охирги чорак давомида касб- ҳунар коллежлари ва академик лицейларда давоматнинг ўртача кўрсаткичи

%

Дарсларда иштирок этаётган касб- ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг уларнинг умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Урта махсус, касб- ҳунар таълими маркази

1.4.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилганлиги

%

Муайян ўқув йили битирувчиларининг ишга жойлаштирилганлари сонининг жами меҳнатга лаёқатли ва ишга

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўрта махсус,

 

Т.р.

Индикатор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошка ташкилотлар

 

 

 

жойлаштиришга мухтож битирувчилар сонидаги улуши

 

касб-ҳунар таълими маркази

1.5.

Охирги чорак давомида патронажлар томонидан ёлғиз, кекса, ногирон, сурункали касалликларга чалинган беморлар аҳволининг ўрганилганлиги

%

Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида қайд этилган ёлгиз, кекса, ногирон, сурункали касалликларга чалинган беморлар сонини жами патронаж хизмати кўрсатилган кишилар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.6.

Умумтаълим мактабларининг педагог кадрлар билан таъминланганлиги

%

Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган педагог кадрлар сонини мавжуд штат бирликлари умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Халқ таълими вазирлиги

1.7.

Тиббиёт муассасаларининг мутахассис кадрлар билан таъминланганлик даражаси

%

Тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари сонининг мавжуд штат бирликлари умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Соглиқни сақлаш вазирлиги

1.8.

Дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражаси

%

Дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминотнинг умумий эҳтиёждаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Соглиқни сақлаш вазирлиги

1.9.

Чин етимларнинг уй-жой билан таъминланганлик даражаси

%

Уй-жой билан таъминланган чин етимларнинг жами чин етимлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

 

Т.р.

Индикатор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошка ташкилотлар

1.10

Оилаларнинг бутунлик кўрсаткичи

%

Бутун оилалар (ажрашмаган) сонининг жами оилалар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Адлия вазирлиги

1.11

Жиноий жазони ўтаб келганларнинг иш билан таъминланиши

%

Жиноий жазони ўтаб келиб иш билан таъминланганларнинг жами жиноий жазони ўтаб келган меҳнатга лаёқатли ва ишга жойлаштиришга мухтожлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

1.12

Маҳаллаларда профилактика нозирларининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси

%

Уй билан таъминланган профилактика нозирларининг жами профилактика нозирлари сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ички ишлар вазирлиги

1.13

Кам таъминланган оилалар кўрсаткичи

%

Кам таъминланган оилаларнинг умумий оилалар сонидаги улуши

0-5 фоизгача 2 балл билан баҳоланади,

5 фоиз дан юқорилари мос равишда фоизига қараб 2 баллга нисбатан баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1.14

18-60 ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси

%

Иш билан таъминланган аҳоли сонини 18-65 ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонига нисбати

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

 

т.Р.

Индикатор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошка ташкилотлар

1.15

1-гуруҳ ногиронларига тўланган нафақа кўрсаткичи

%

Ҳудудда хисобот чорагидаги ҳар бир ойнинг 27-санасига нафақа тўловлари тўланганлигининг ўртача кўрсаткичи билан аниқланади

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамгармаси

2. Иқтисодиётни ривожлантириш индикаторлари

2.1

Ҳудуд иқтисодиётига инвестициялар киритилиши даражаси

%

Ҳудудий дастурларда муайян давр учун инвестиция киритиш ҳажмлари бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг ҳақиқатда бажарилиши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Иқтисодиёт

вазирлиги

2.2

Ташкил этилган янги доимий иш ўринлари кўрсаткичи

%

Ҳисобот даври учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг амалда бажарилиши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.3

Меҳнат бозоридаги танглик даражаси

киши

1 та бўш жой ҳисобига тўғри келадиган ишсизлар (ишга жойлашишга муҳтож шахслар) нисбати

2 кишигача 2 балл, 2 дан 4 кишигача 1,5 балл, 4 дан 6 кишигача 1 балл, 6 кишидан юқори 0,5 балл билан баҳоланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.4.

Илгари хусусийлаштирил- ган, қурилиши тугалланмаган объектларни ва фойдаланил- маётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига жалб этиш кўрсаткичи

%

Хўжалик фаолиятига жалб этилган илгари хусусийлаштирилган объектлар сонининг жами хатловда аниқланган илгари хусусийлаштирилган объектлар сонидаги улуши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Хусусийлашган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

 

 

т.Р.

Индикатор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

2.5

Тадбиркорликнинг янги субъектларини (фермер хўжаликларисиз) ташкил этиш

%

Янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобот даврида фаолият кўрсатган субъектлар умумий ҳажмидаги улуши

15 фоиздан юқорибўлса 2 балл, 10-15 фоизгача 1,5 балл, 5-10 фоизгача 1 балл, 5 фоиздан кам бўлса 0,5 балл билан баҳоланади.

Давлат статистика қўмитаси

2.6

Тадбиркорлик субъектларининг (фермер хўжаликларисиз) фаоллиги

%

Фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг умумий сонига нисбати

0-3 фоизгача 2 балл, 3-5 фоизгача 1,5 балл,5-10 фоизгача 1 балл,

10 фоиздан юқори бўлса 0,5 балл билан баҳоланади.

Давлат статистика қўмитаси

2.7

Ҳудудий экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши

%

Ҳисобот даври учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг амалда бажарилиши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ташқи савдо вазирлиги

2.8

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш кўрсаткичи

%

Ҳисобот даври учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг амалда бажарилиши

100 фоиз ва ундан ортиқ кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади. Ҳисобот даври учун прогноз белгиланмаган бўлса балл қўйилмайди.

Инвести ция л ар бўйича давлат қўмитаси

2.9

Солиқ тушумларининг режага нисбатан тўланиш даражаси

%

Чорак давомида келиб тушган солиқ тушумларининг режа кўрсаткичидаги улуши

100 фоиз ва ундан ортиқ бўлса энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва тушум режаси бажарилмаган бўлса балл қўйилмайди.

Давлат солиқ қўмитаси

 

т.Р.

Индикатор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

2.10

Кичик тадбиркорликни кредитлаш

%

Кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг олдинги йилдаги шу даврга нисбатан ўсиш суръати

15 фоиздан юқори бўлса 2 балл, 10-15 фоизгача 1,5 балл, 5-10 фоизгача 1 балл, 0-5 фоизгача 0,5 балл, камайган бўлса балл қўйилмайди.

Марказий банк

3. Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш индикаторлари

3.1

Шахсий томорқаларда чорва молларини етиштириш даражаси*

%

Чорва моллари мавжуд шахсий томорқалар сонини жами шахсий томорқалар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

3.2

Шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида экин экиш ва ободонлаштириш даражаси

%

Экин экилган ва ободонлаштирилган шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликлари майдонларини жами шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликлари экин майдонларидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

3.3

Тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасидаги дебитор-кредитор қарздорликларни қисқартирилиши даражаси*

%

Етказиб берилган моддий техника ресурсларига тўловларни тўланишининг фоиздаги кўрсаткичи

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ,

“Ўзбекэнерго” АЖ

 

т.Р.

Индикатор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

3.4

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт режасини бажарилиши даражаси*

%

Амалга оширилган мева-сабзавот экспорти ҳажмининг белгилан] ан топшириққа нисбатан бажарилиши

100 фоиз ва ундан юқори кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ташқи савдо вазирлиги

4. Коммунал хўжалигини ташкил қилиш ва уй-жой масалалари

4.1

Кўп квартирали уйларнинг қишки мавсумга тайёргарлиги**

%

Қишки мавсумга тайёр кўп квартирали уйлар сонининг жами кўп қаватли уйлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.2

Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик кўрсаткичи

%

Тоза ичимлик суви билан таъминланган аҳоли сонининг жами аҳоли сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.3

Уй хўжаликларини канализация тизими билан қамраб олиш кўрсаткичи**

%

Канализация тизими билан қамраб олинган хонадонлар сонининг жами хонадонлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.4

Ҳисобот даврида етказиб берилган электр энергияси тўловларини йиғиб олиш кўрсаткичи

%

Ҳисобот даврида етказиб берилган электр энергияси учун йиғилган тўловлар миқдорини шу даврда етказиб берилган электр энергиясининг умумий миқдоридаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

“Ўзбекэнерго” АЖ, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

 

Т.р.

Индикатор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

4.5

Ҳисобот даврида ХУМШлар томонидан кўрсатилган хизматлар тўловларини йиғиб олиш кўрсаткичи

%

Ҳисобот даврида давомида ХУМШлар кўрсатган хизматлар учун йигиб олинган тўловлар миқцорининг ХУМШлар томонидан кўрсатилган хизматлар умумий миқдоридаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.6

Ҳисобот даврида иссиқлик энергияси тўловларини йиғиб олиш кўрсаткичи**

%

Ҳисобот даврида давомида иссиқлик энергияси учун йигиб олинган тўловлар миқдорини шу даврда сарфланган иссиқлик энергиясининг умумий миқцоридаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.7

Мавжуд оилаларнинг уй-жой билан таъминланганлиги

%

Уй-жой билан таъминланган оилаларнинг жами оилалар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

4.8

Ички йўлларнинг таъмирланганлик даражаси

%

Таъмирланган ички йўллар микдорини ҳудуддаги ички йўлларнинг умумий узунлигидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

4.9

Қурилиш режалаштирилган қишлоқ жойларидаги намунавий уй-жойлар ҳамда шаҳарларда қурилаётган кўп қаватли арзон уй-жойларнинг режага асосан ҳолати***

%

Намунавий уй-жойларда олиб борилаётган ишларнинг белгиланган режага нисбатан бажарилиши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ

 

Т.р.

Индикатор

(кўрсаткич)нин! иоми

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

5. Ҳуқуқ-гартибот соҳасидаги кўрсаткичлар

5.1

Жиноятларнинг очилиши даражаси

%

Очилган жиноятларнинг ҳисобот даврида содир этилган жиноятларнинг умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура

5.2

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўйича ижро ҳужжатларини бажарилиши даражаси

%

Мажбурий ижрога қаратилган ҳужжатлар бўйича бажарилган ишларнинг жами ижрога қаратилган ҳужжатлар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

5.3

Алиментларнинг ундириш даражаси

%

Ҳисобот даврида ундирилагн алимент тўловларининг жами ундирилиши лозим бўлган алимент тўловларидаги улуши

100 фоиз кўрсагкич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

6. Уйма-уй юриш, халқ билан мулоқот, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ечиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги

кўрсаткичлари

6.1

Уйма-уй юриш ва халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган муаммоларни бевосита шаҳар ва туман раҳбарияти томонидан ҳал этилганлик даражаси

%

Уйма-уй юриш ва халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган, бевосита шаҳар, туман раҳбари томонидан ҳал этилган муаммоларни жами шаҳар, туман бўйича аниқланган муаммолар сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.2

Уйма-уй юриш ва халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган муаммолар

%

Тасдиқланган “йўл харитаси” га киритилиб ижроси таъминланган муаммоларнинг жами “йўл

100 фоиз кўрсаткич энг юқори 2 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга

 

т.Р.

Индикагор

(кўрсаткич)нинг номи

Ўлчов

бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш методикаси

Масъул вазирликлар, идоралар ва бошка ташкилотлар

 

бўйича бўйича тасдиқланган “йўл хариталари” ижросини таъминлаш кўрсаткичи

 

харитаси” га киритилган муаммолар сонидаги улуши

нисбатан мос равишда баҳоланади

 

II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар

1.

Келиб тушган мурожаатлар кўрсаткичи

0-10

балл

Ҳисобот давридаЎзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонаси келиб тушган мурожаатлар сонининг ҳудуддаги ҳар 10 000 минг нафар вояга етган аҳоли сонига нисбати

Республика бўйича энг паст кўрсаткич энг юқори 10 балл билан баҳоланади ва қолган туман (шаҳар)лар шунга нисбатан мутаносиб равишда баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва

мувофиқлаштириш хизмати (келишув асосида)

2.

Келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал қилиниши кўрсаткичи

0-10

балл

Ҳисобот даврида ижобий ҳал қилинган мурожаатларнинг шу даврда келиб тушган мурожаатларнинг умумий сонидаги улуши

100 фоиз кўрсаткич 10 балл билан баҳоланади ва қолганлари фоиз кўрсаткичи бўйича энг юқори баллга нисбатан мос равишда баҳоланади

* Фақат қишлоқ туманлари бўйича баҳоланади.

** Фақат шаҳарлар бўйича баҳоланади.

*** Қишлоқ туманларида намунавий уй-жойлар бўйича, шаҳарларда кўп. қаватли арзон уй-жойлар бўйича баҳоланади. Бунда шаҳар ва туманлар ҳудудида ҳисобот йилида уй-жойлар қурилиши назарда тутилмаган бўлса,1 балл билан баҳоланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент
шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд
раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими
тўғрисидаги Низомга 2-илова

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

                                                  

Масъуллар

 

Бажариш

муддатлари

 

  1. босқич

Қорақалпогисгон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш индикатор кўрсаткичлари бўйича маълумотларни тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот- таҳлил департаментига тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича маълумотларни тайёрлаб, умумлаштириш учун Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.

Иқтисодиёт вазирлиги,
Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри
ҳокимликлари, вазирлик, идора ва хўжалик
бирлашмалари

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги

 

Ҳар чорак якунида
ҳисобот чорагидан
кейинги ойнинг
10-санасигача

Ҳар чорак якунида
ҳисобот чорагидан
кейинги ойнинг
10-санасигача

 

2-босқич

  1. Шаҳарлар ва туманлар раҳбарларининг фаолиятига баҳо бериш натижаларини умумлашгириш ва мониторингини таъминлаш.
  2. У мумлаштирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

Иқтисодиёт вазирлиги

Иқтисодиёт вазирлиги

Ҳар чоракда
ҳисобот чорагидан
кейинги ойнинг
15-санасигача

Ҳар чоракда
ҳисобот чорагидан
кейинги ойнинг
15-санасигача

 

 

3-босқич

Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимидаги ҳар бир мезон-индикатор, тегишли кўрсаткичларнинг миқдорига мувофиқ ҳолда ягона кўрсаткичнинг ўзгариш динамикаси орқали тегишли ҳудуддаги раҳбарнинг фаолиятига асосланган баҳо бериш.

Вазирлар Маҳкамаси

Ҳисобот даври чораги чкуни бўйича

4-босқич

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ивожлантириш бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизими мезонлари асосида тегишли ҳудуддаги муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан ҳудудларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича ташкил этилган 4 та сектор раҳбарлари томонидан “йўл хариталари” асосида чора-тадбирлар амалга ошириб борилишини таъминлаш.

Баҳолаш натижалари асосида муайян туман

(шаҳар)да қайси соҳага эътибор қаратилиши лозимлиги белгилаб олиниб, тегишли чора- тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органларига тақдим этиш.

Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамаси

 

 

Ҳар чоракда
ҳисобот чорагидан
кейинги ойнинг
20-санасигача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳар чоракда

 

 

 

 

 


Ҳужжат рақами:  № 973
Қабул қилиниш санаси:  08.12.2017

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz