15.12.2017
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚУМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат
хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар
калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини
бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 864-сон “Тадбиркорлик субъектларига фақат “ягона дарча” тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига кўшимча киритиш тўғрисида ги карорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги карор қиладилар:
- Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиби тўгрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев
Тошкент ш.,
2017 йил 1. 12
2017-66-сон
Адлия вазири Р. Давлетов
Тошкент ш.,
2017 йил 1. 12
1-6/29-1434/8-сон
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
Ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров
Тошкент ш.,
2017 йил 1. 12
158-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси,
Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги
2017-66, 1-6/29-1434/8 ва 158-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича
давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари оркали электрон рақамли
имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар
сертификагларини бериш тартиби тўгрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо туғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон “Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳукукий базани такомиллаштириш туғрисида”ги, 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида” 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги ва 2017 йил 23 октябрдаги 864-сон “Тадбиркорлик субъектларига фақат “ягона дарча” тамойили буйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига кўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорларига асосан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили буйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (бундан буён матнда “ягона дарча” марказлари деб юритилади) орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
- “Ягона дарча” марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини бериш “Давлат ва хужалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш” давлат хизмати сифатида кўрсатилади.
Ушбу давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали амалга оширилади
- Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
элекгрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИнинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
ЭРИнинг ёпиқ калити - ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахенинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда ЭРИни яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
ЭРИнинг очиқ калити - ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, ЭРИнинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
ЭРИ калитининг сертификати - ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасига руйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжат. ЭРИ калитининг сертификати электрон ҳужжат шаклида ва қоғоз ҳужжат шаклида тайёрланиши мумкин;
ЭРИ ёпиқ калитининг пароли - ЭРИ ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шартли белгилар кетма-кетлиги;
ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси - ЭРИни яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига ЭРИ калити сертификати берилган жисмоний шахс;
ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш - ЭРИ калитининг сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш ёҳуд уни бекор қилиш.
- ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш ваколатли орган томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда аризачилар деб юритилади) “ягона дарча” марказлари орқали берилган аризаларига асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема буйича ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда Ягона портал деб юритилади) орқали берилган аризаларига асосан амалга оширилади.
- “Ягона дарча” марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ҳаракатлар ЭРИдан фойдаланилган ҳолда идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали амалга оширилади.
- ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун тўлов миқдори ваколатли орган томонидан оммавий оферта билан белгиланади.
ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун тўлов суммаси ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига утказилади ҳамда унинг 10 фоизи ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус очилган шахсий ҳисоб рақамига утказилади.
Ваколатли орган реквизитлари туғрисидаги маълумотлар “ягона дарча” марказлари ва ваколатли органнинг расмий сайтларида жойлаштирилади ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилади.
- боб. ЭРИ калити сертификатини бериш тўғрисидаги аризани тақдим этиш
- Аризачи ЭРИ калити сертификатини бериш тўғрисидаги аризани ваколатли органнинг оммавий офертаси билан олдиндан танишганидан сўнг, “ягона дарча” марказига ҳозир булиш тартибида ёки почта алоқаси воситасида тақдим этади. Ягона портал орқали электрон шаклда берилган ариза ваколатли органга тўғридан тўғри юборилади.
Аризачининг аризани такдим этиши ваколатли органнинг оммавий офертасида белгиланган шартларга розилигидан далолат беради.
- “Ягона дарча” маркази ЭРИ калити сертификатини бериш туғрисидаги аризани қабул қилганидан сўнг уни бир иш соати мобайнида конунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органга идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборади.
З-боб. Аризани кўриб чиқиш ва кўриб чикиш натижалари бўйича ЭРИ калити сертификатини бериш тартиби
- Ваколатли орган “ягона дарча” марказидан аризани қабул қилиб олган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида аризани кўриб чиқади, ЭРИ калитининг сертификатини беради ёки ЭРИ калитининг сертификатини беришни асосли равишда рад этади.
- Ваколатли орган аризани кўриб чиқишнинг ижобий натижаларига асосан ЭРИ калитларини рўйхатга олади ва ЭРИ калитининг сертификатини расмийлаштиради.
ЭРИ калити сертификатининг электрон хужжат шакли “ягона дарча” марказига идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборилади.
- ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ваколатли орган томонидан аризада курсатилган мобиль телефон рақамига смс хабар шаклида юборилади.
- “Ягона дарча” маркази ваколатли органдан ЭРИ калитининг сертификатини қабул қилиб олган вақтдан бошлаб аризачини бир иш соати мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда хабардор қилади.
- ЭРИ калити сертификатини олиш учун ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси “ягона дарча” марказига қуйидагиларни тақцим этади:
агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилия, исми, отасининг исми ва лавозими курсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги юридик шахснинг хати;
ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини электрон ҳужжат шаклида ёзиб қўйиш ва сақлаш учун ўзга маълумотлар манбаини.
- “Ягона дарча” маркази ходими ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш вақтида қуйидагиларни амалга оширади:
ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси, хорижий шахснинг гувоҳномаси) асосида унинг шахсини аниқлайди;
таркибида рўйхатга олинган ЭРИ калитлари ва электрон ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификати бўлган файлни аризачи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаига ёзиб қўяди ва файлнинг ёзилганлигини текширади;
ЭРИ калитининг сертификатини қоғоз ҳужжат шаклида икки нусхада чоп этади ва ЭРИ ёпиқ калити эгасига ҳар бир нусхасини имзолаш учун беради;
ЭРИ ёпиқ калити эгаси томонидан имзоланган ЭРИ калитининг сертификати бир нусхасини қайтариб олади.
- “Ягона дарча” маркази ходими ЭРИ калитининг сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш жараёнида аризачи томонидан такдим этилган ўзга маълумотлар манбаидаги маълумотларга ўзгартириш киритиши, улардан нусха олиши ва ўчириши ҳамда ЭРИ ёпиқ калити эгасидан ЭРИ ёпиқ калити паролини сўраб олиши тақикланади.
- Ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
аризачининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай такдим этиши;
аризачи тақцим этган аризада нотуғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, ЭРИ калитининг сертификатини бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
- Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўгрисидаги хабарномани унинг аниқ асосларини, рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш муддатларини ва қонунчилик нормаларини курсатган ҳолда “ягона дарча” марказига ариза “ягона дарча” марказидан қабул қилиб олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида юборади. Агарда аризачи томонидан ариза ваколатли органга тўғридан туғри Ягона портал орқали келиб тушган бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома аризачининг ўзига Ягона портал орқали ариза қабул қилиниб олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида юборилади.
- “Ягона дарча” маркази ваколатли органдан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш туғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида аризачини қонунчиликда белгиланган тартибда хабардор қилади.
- ЭРИ калитининг сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар аризачи томонидан бартараф этилган тақцирда, аризани қайта кўриб чиқиш аризачи томонидан “ягона дарча” марказига ёки Ягона портал орқали ваколатли органга рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда тақдим этилган ариза олинган вақтдан бошлаб мазкур Низомнинг 7-бандида курсатилган тартибда амалга оширилади.
Аризани қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ЭРИ калити сертификатини беришни илгари курсатилмаган янги асослар бўйича рад этишига йўл қуйилмайди.
- Аризачи ваколатли органнинг ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномаси, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
4- боб. ЭРИ калитининг сертификатини бошкариш
- ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги ариза “ягона дарча” марказига ҳозир бўлиш тартибида берилади.
- ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги ариза билан бирга қуйидагилар тақдим этилади:
агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилия, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги юридик шахснинг хати.
- ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш туғрисидаги аризани қабул қилиш вақтида “ягона дарча” марказининг ходими куйидагиларни амалга оширади:
агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси жисмоний шахс ёки юридик шахснинг раҳбари бўлса, шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси, хорижий шахснинг гувоҳномаси) асосида унинг шахсини аниқлайди.
- “Ягона дарча” маркази ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги аризани қабул қилгандан сўнг уни бир иш соати мобайнида ваколатли органга юборади.
- Ваколатли орган “ягона дарча” марказидан ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги аризани қабул килиб олган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида аризани куриб чиқади ва аризада кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификати билан зарур бўлган ҳаракатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
- ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари ва ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан “ягона дарча” марказига электрон ҳужжат шаклида юборилади.
- “Ягона дарча” маркази ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аризачини хабардор қилади.
5-боб. Қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификатлари билан ишлаш
- “Ягона дарча” маркази қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификатини электрон кўринишда ваколатли органга идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборади.
- Ваколатли орган қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитларининг сертификатларини сақлаш учун “ягона дарча” марказларидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Электрон рақамли имзолар сертификатлари реестри бўйича ҳар чоракда чорак ўтгандан кейинги ойнинг 25 санасигача қабул қилиб олади.
6-боб. “Ягона дарча” марказлари ходимларига ЭРИ калитининг
сертификатларини бериш ва уларни бошқариш
- Ваколатли орган “ягона дарча” марказларининг ходимларига ушбу Низомда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ЭРИ калитлари ва ЭРИ калитларининг сертификатларини ҳудудий адлия бошқармаларининг хатлари асосида бепул равишда беради.
- “Ягона дарча” марказларининг ходимларига ЭРИ калитлари ва ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш ваколатли органнинг ходими томонидан жойларда ёки ваколатли органда амалга оширилади.
- Ваколатли орган томонидан “ягона дарча” марказлари ходимларининг ЭРИ калитлари сертификатларини бошқариш ҳудудий адлия бошқармаларининг хатлари ва ЭРИ калитлари сертификатларининг нусхалари асосида амалга отттирилади.
7-боб. Якуний қоидалар
- Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар конун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
- Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов
2017 йил 1 декабрь
Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили
бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари
орқали электрон рақамли имзолар калитларини
рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар
сертификатларини бериш тартиби туғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили буйича давлат
хизматлари курсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли
имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини
бериш давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили
буйича давлат хизматлари курсатиш ягона марказлари
орқали электрон рақамли имзолар калитларини
руйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар
сертификатларини бериш тартиби туғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат
хизматлари кўрсатиш__________ туман (шаҳар) ягона маркази орқали
201__ йил____ чоракда берилган электрон рақамли имзолар калитлари сертификатлари
РЕЕСТРИ
т/р
|
ЭРИ ёпиқ калити эгасининг Ф.И.Ш.
|
Берилган
сана
|
ЭРИ калити серти флкатнинг' рақами
|
ЭРР калити сертификатнинг амал қилиш муддати
|
Изоҳ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ваколатли органга ________ та қоғоз хужжат шаклидаги имзоланган ЭРИ сертификатлари топширилди.
Топширди Қабул қилди
_________ | __________ | ________ | __________ |
(имзо) | (“ягона дарча ” маркази
ходимининг Ф.И.Ш.) | (имзо) | (ваколатли органи
ходимининг Ф.И.Ш. |
"___"__________20__й | "___"__________20__й |
Ҳужжат рақами:
№ 2955
Қабул қилиниш санаси:
11.12.2017