o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларининг 28-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида

07.12.2017

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ОДАМНИНГ ИММУНИТЕТ ТАНҚИСЛИГИ ВИРУСИГА ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИНГ 28-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2584-1]

 

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 2584, 2014 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 237-модда) билан тасдиқланган Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларининг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.».

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир А. ШАДМАНОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 31 октябрь,

119-сон

Келишилган:

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ

 

2017 йил 30 октябрь

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 10/17/2584-1/0328-сон)


Ҳужжат рақами:  2584-1
Қабул қилиниш санаси:  28.11.2017

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz