Фан ва технологиялар бўйича
Давлат комиссиясининг 2017 йил
20 сентябрдаги 2-сои қарорига
1-илова
Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадкиқот ва олий таълим муассасаларини илмий,
технологик ва лабораторня асбоб-ускуналари билан жихозлаш(қўшимча жихозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур
сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар биланузлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 302-сон “Илмий- тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий- техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан илмий лабораторияларни барпо қилиш ҳамда давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича лойиҳалар танловларини ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий коида
- Илмий лабораторияларни барпо қилиш ва давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича лойихаларни (бундан буён матнда буюртмалар деб юритилади) молиялаштириш Ўзбскистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан тақдим этилган асосланган хисоб китобларга асосан Жамгарманинг тегишли молия йили учун Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларида кўзда тутилади.
2-боб. Буюртмалар учун танлов ўтказиш
- Агентлик томонидан давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари (бундан буён матнда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари деб юритилади) ўртасида буюртмалар бўйича танлов ўтказилади.Буюртмалар бўйича танлов хар йили август ойида оммавий ахборот воситалари, шунингдек интернет-нашрлар, жумладан Агентликнинг расмий веб-сайтида 2 ой муддатга эълон қилинади. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари буюртмалари улар бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг расмий хати асосида Агентликка тақдим этилади.
- Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишларида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан сотиб олиниши кўзда тутилган илмий асбоб-ускуналар Жамғарма маблаглари хисобидан танловдан ташқари мақсадли тарзда молиялаштирилади.
- Илмий-тадқикот ва олий таълим муассасаларининг буюртмаларига қуйидаги хужжатлар илова қилиниши зарур:
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг расмий мурожаати;
буюртманинг илмий ёки иқтисодий самарадорлиги юзасидан тўлиқ маълумот;
буюртманинг тўлиқ спецификацияси;
ишлаб чиқарувчи ёки расмий етказиб берувчи вакилларнинг дастлабки тижорат таклифлари ҳамда ишлаб чиқарувчи давлат номи.
- Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалар буюртмани тақдимот шаклида химоя қиладилар.
- Умумлаштирилган буюртмаларни ўрганиш ва асосли хулосалар олиш максадида Агентлик томонидан эксперт гурухлари шакллантирилади.
- Эксперт гурухлари Агентликнинг буйруғи асосида хар йили янги таркибда тузилади. Эксперт гурухларига қўйиладиган техник вазифа, шу жумладан Буюртмаларни танлаб олиш талаблари (меъёрлари) Агентлик томонидан тасдиқланади.
- Эксперт гурухлари ўз йўналиши бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари) камида 7 нафар мутахассислардан иборат бўлган қуйидаги йўналишларда тузилади:
Давлат ва жамият қурилиши;
Энергетика, энергия ва ресурстежамкорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари;
Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари;
Қишлоқ хўжалиги;
Тиббиёт ва фармакология;
Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар;
Геология-минералогия, сейсмология ва сесмик барқарорлик.
Бунда эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан) экспертиза ишига жапб қилиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибининг сони тоқ бўлиши лозим.
Агентлик йирик буюртмаларни амалга оширишда эксперт гуруҳлари фаолиятига Жамгарма билан кслишилган ҳолда халқаро маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.
- Эксперт гурухлари 2 ойлик муддатда киритилган буюртмаларни тўлик ва ҳар томонлама чуқур кўриб чиқиб, ўз йўналишлари бўйича якуний хулосани Агентликка тақдим этади. Эксперт гуруҳлари якуний хулоса тайёрлашда Буюртмаларнинг тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаси учун принципиал жиҳатдан янги, замонавий ва юқори технологик ускуналар билан жиҳозланиши1 а, шунишдек, тегишли тармоқ ёки соҳани эҳтиёжлари ва талабларига мослигига алоҳида эътибор ва устуворлик беришлари лозим.
- Эксперт гуруҳи мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этиши керак. Эксперт гуруҳининг барча мажлислари ва қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Кўрилаётган масала бўйича қарор эксперт гуруҳи аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
- Эксперт гуруҳларининг якуний хулосаларига мувофиқ танлаб олинган буюртмапарни амалга ошириш (сотиб олиш) харажатлари тегишли молия йилида Жамгарманинг ушбу максадлар учун режалаштирилиши кутилаётган маблаглари доирасида бўлиши зарур.
- Агентлик эксперт гурухларининг якуний хулосаларини умумлангтириб, кўриб чиқиш ва тасдиклаш учун Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясига киритади. Буюртмалар рўйхати Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланганидан сўнг Жамғарма томонидан молиялаштирилади.
- Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган буюртмаларнинг бирламчи хужжатлари ҳамда тегишли йўналишдаги эксперт гуруҳдарининг якуний хулосалари нусхалари Агентлик томонидан (аслига тўғрилигини тасдиқловчи муҳр билан) Жамғармага киритилади.
З-боб. Буюртмаларни молиялаштириш
- Жамғарма Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган буюртмалар рўйхатини “Ўзтрейд” АЖга хорижий етказиб берувчиларни ва ишлаб чиқарувчиларни ўрганиш ва танлаш учун тақдим этади.
- “Ўзтрейд” АЖ буюртмалар бўйича аниқланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини якуний танлаш ва техник хулоса олиш учун эксперт гурухларига киритади. Бунда Жамгар.ма “Ўзтрейд” АЖга буюртмалар бўйича аниқланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини эксиерт гурухларининг якуний техник хулосаси асосида танланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатини киритади.
- Янги ва замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган илмий асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ва зарур сарфланувчи материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлашни ташкил этиш учун:
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, “Ўзтрейд” АЖ ва буюртмани берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;
“Ўзтрейд” АЖ бслгиланган тартибда ўтказилган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни танлаш асосида улар билан товар етказиб бериш1а (шу жумладан, зарурият бўлганида товарни илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига стказиб бсриш, ишга зушириш-созлаш ва бошқа тегишли ишларни амалга оширишга) тегишли контрактларни тузади, шунингдек хорижий валютада молиялаштиришни очиш учун Жамгармага буюртманома беради;