22.11.2017
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон Тиббиёт ходимлари меҳнатига хақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўгрисида ги ва 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги карорларига мувофик буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18декабрдаги 21-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттесгациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўгрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида”ги буйруғига (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси конун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Шадманов
Тошкент ш.,
2017 йил 20 октябрь
115-сон
Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш вазирининг
2017 йил 20 октябрдаги
115-сон буйруғига
ИЛОВА
“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
- Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида’ги қарорига мувофиқ буюраман:”.
- Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ва “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўгрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўгрисида”ги қарорларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилайди.”;
б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Иш стажини” деган сўзлар “Мутахассислик бўйича иш стажини” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
в) 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги “учинчи ҳамда иккинчи” деган сўзлар “учинчи, иккинчи ҳамда биринчи” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 16-банднинг иккинчи хатбошисидан “биринчи ва” деган сўзлар чиқариб ташлансин;
д) 22-бандда:
бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги “нотариал тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидаги “уч йил” деган сўзлар “икки йил” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги унун талабгор ва ташкилот раҳбари масъул ҳисобланади.”;
е) 23-банддаги “аттестациянинг иккинчи босқичида” деган сўзлар “аттестацияда” деган сўз билан алмаштирилсин;
ж) 28-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
з) 29-банддаги “Аттестациянинг иккинчи босқичи” деган сўзлар “Аттестация” деган сўз билан алмаштирилсин;
и) 31-бандда:
биринчи хатбошидаги “Аттестациянинг иккинчи босқичида” деган сўзлар “Аттестацияда” деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги “аттестациянинг иккинчи босқичида” деган сўзлар “аттестацияда” деган сўз билан алмаштирилсин;
к) 32-банддаги “Аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичи натижалари” деган сўзлар “Аттестация натижаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 33-бандда:
биринчи хатбошидаги “Аттестациянинг иккинчи босқичи” деган сўзлар “Аттестация” деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги “аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичида” деган сўзлар “аттестацияда” деган сўз билан алмаштирилсин;
м) 34-банднинг биринчи хатбошсиидаги “аттестациянинг иккинчи босқичи” деган сўзлар “аттестация” деган сўз билан алмаштирилсин;
н) 36-бандда:
биринчи хатбошидаги “Аттестациянинг биринчи ёки иккинчи босқичида” деган сўзлар “Аттестацияда” деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги “аттестациянинг бир ёки икки босқичида” деган сўзлар “аттестацияда” деган сўз билан алмаштирилсин.
о) 40-банднинг биринчи хатбошиси “ёзма равишда апелляция шикояти бериш” деган сўзлардан кейин “ёки судга муроожат қилиш” деган сўзлар билан тўлдирилсин;
п) 2-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
- Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Молия вазири Б. Ходжаев
2017 йил 20 октябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. Хаитов
2017 йил 20 октябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалар
Федерацияси Кенгаши раиси Қ. Рафиқов
2017 йил 20 октябрь
Ҳужжат рақами:
2649-1
Қабул қилиниш санаси:
16.11.2017
Ҳужжат:
Загрузить