Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил
бериш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Узбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 6 августдаги 312, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2138, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги И.Маджидов
Тошкент ш.,
2017 йил 3 ноябрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Шадманов
Тошкент ш.,
2017 йил 3 ноябрь
120-сон
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ва Соғлиқни саклаш вазирлигининг
2017 йил 3 ноябрдаги
21-2017, 120-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига
академик таътил бериш тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
- Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тартибини белгилайди.”.
- Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим
муассасалари талабаларига академик
таътил бериш тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим
муассасалари талабаларига академик
таътил бериш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Таълим муассасалари талабаларига тиббий кўрсатмалар
бўйича академик таътил беришга оид касалликлар
РЎЙХАТИ
- Сил касаллигининг фаол ва асоратланган шакллари.
- Сурункали кечувчи ўпканинг носпецифик касалликлари билан боғлиқ юрак- ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража).
- II ва III даражали сурункали қон айланиши бузилиши (Нью-Йорк классификатори бўйича III ва IV даража) билан кечувчи юрак клапанлари ва мушакларининг органик ўзгаришлари.
- II ва III даражали қон босимининг ошиши, тез ривожланувчи қон босим ошиши (хавфли гипертония).
- Ҳаёт учун хавфли юрак ритми ва ўтказувчанликнинг бузилиши билан кечувчи ҳолатлар (МАС синдроми, АВ қамал П-Ш даражаси, синус тугуни заифлиги синдроми, юрак қисқариш сони кундузи бир минутда 50 ва ундан паст бўлса, номуқим гемодинамика билан кечувчи пароксизмал тахикардиялар (САБ 90 мм симоб устунидан паст ҳолат).
- Барча босқичдаги хавфли ўсма касалликлари (2 йил олдин радикал даволанганлар бундан мустасно).
- Тургун буйрак етишмовчилиги билан кечувчи буйрак ва бошқа аъзолар касалликлари.
- Стационар шароитида даволаниш талаб этиладиган ошқозон-ичак тизими яра ва яллиғланиш касалликларининг ўткир даври.
- Оғир ва қўшма травматик шикастланишлар.
- Стационар шароитида бир ой муддатдан ортиқ даволаниш ва реабилитация қилиш зарур бўлган турли этиологиялик жигар касалликлари ва сурункали панкреатит (сурункали гепатитлар, жигар циррози)
- Эндокрин касалликларининг оғир шакли (акромегалия, диффуз токсик буқоқ, буйрак ости безининг етишмовчилиги, гипотериоз, қандли диабет касаллигининг биринчи тури, Иценко-Кушинг касаллиги).
- Қон тизими касалликлари:
а) ўткир ва сурункали лейкозлар;
б) Идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
в) апластик анемия.