o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруқ №170. Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш тўғрисида

12.04.2016

Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиштўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14, 24 моддалари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 01-14/1-2- сон “Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунини амалга ошириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар режаси”ни 13-банди ижроси юзасидан халқаро тажрибани ўрганиш ва шу асосида Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Қуйидагилар:

Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга тайёрлаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;

Касаллик нозологиялари бўйича Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ (Ш.Нишанов):

Республика даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари
ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари томонидан икки ҳафта муддатда халқаро тажрибага ва статистик маълумотларга асосланган ҳолда, ўз йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикасида кам учрайдиган касаллик мақоми берилганлигини асослаб, кам учрайдиган касалликлар ва уларни даволашга мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхати лойиҳаси тайёрланиб ишчи гуруҳга тақдим этилишини таъминласин;

тақдим этилган орфан дори воситалари рўйхати лойиҳасини халқаро тажрибага асосланган ҳолда таҳлил этиб, умумлаштирилган рўйхатни бир ой муддатда Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга тайёрлаш бўйича комиссияга тақдим этсин.

3. Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга тайёрлаш бўйича комиссия (А.Худаяров) ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган умумлаштирилган рўйхатни танқидий асосда ўрганиб чиқиб, республика бўйича Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқсин ва 2016 йил 1 октябргача тасдиқлаш учун киритсин.

4. ДВТТСНҚББ бошлиғи Х.К.Жалилов 2016 йил 16 октябргача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритсин.

5. Ушбу буйруқ ижросининг назоратини ўз зиммамда қолдираман.

 

Вазир                                                                             А.Алимов

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил 06.04 даги

170 - сон буйруғига 1-илова

“Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхати”ни тасдиқлашга тайёрлаш бўйича комиссиятаркиби

Ф.И.О.

Лавозими

1

А. Худаяров

Вазирнинг биринчи ўринбосари, раис

2

Ш. Нишонов

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи, раис ўринбосари

3

С. Сайдалиев

Вазир ўринбосари

4

Л. Тўйчиев

Вазир ўринбосари

5

М. Ибрагимова

ДВТБСМ бўлими бошлиғи, котиба

6

А. Агзамов

Назорат инспекцияси бошлиғи, аъзо

7

М. Содиқов

ОБМҚББ бошлиғи, аъзо

8

Х. Джалилов

ДВТТСНҚББ бошлиғи, аъзо

9

А. Ибодуллаев

СЭНББ бошлиғи, аъзо

10

Л. Даминова

ССВнинг бош фармакологи

11

С. Исмоилов

ССВнинг бош эндокринологи

12

М. Шарипова

ССВнинг бош генетиги

13

Х. Казакбаева

ССВнинг бош гематологи

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил 06.04 даги

170 - сон буйруғига 2-илова

 

“Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхати”ни тасдиқлашга тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳитаркиби

 

Ф.И.О.

Лавозими

1

Ш. Нишонов

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи, раис

2

Х. Джалилов

ДВТТСНҚББ бошлиғи, раис ўринбосари

3

М. Мухамедова

ДВТБСМ бўлими етакчи мутахассиси, котиба

4

М. Содиқов

ОБМҚББ бошлиғи

5

З. Муталова

ССВнинг Саломатлик ва тиббиёт статистикаси институти директори

6

А. Абидов

ССВнинг бош дерматовенерологи

7

Д. Ахмедова

ССВнинг бош педиатри

8

Б. Алматов

Республика Санитария-эпидемиология назорати маркази бошлиғи

9

Б. Гафуров

ССВнинг бош невропатологи

10

Б. Даминов

ССВнинг бош нефрологи

11

С. Исмоилов

ССВнинг бош эндокринологи

12

Н. Ибрагимова

ССВнинг болалар бош эндокринологи

13

М.Тиллашайхов

ССВнинг бош онкологи

14

Ҳ. Казакбаева

ССВнинг бош гематологи

15

Э. Мусабоев

ССВнинг бош инфекционисти

16

Б. Рахманов

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош врачи

17

Ж. Ризаев

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори

18

Д. Сулаймонова

ССВнинг болалар гематологи

19

З. Сидиков

ССВнинг бош офтальмологи

20

М. Шарипова

ССВнинг бош генетиги

21

Ф. Шамсиев

ССВнинг болалар пульмонологияси бўйича консультант

22

Э. Эшбоев

ССВнинг бош лепрологи

23

К. Яшнаободов

ССВнинг болалар урологияси ва нефрологияси бўйича консультанти

24

М.Мадаминов

Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар мухофазаси маркази (ЎҚЎХЮКММ) директори

25

Н.Шадманова

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош микробиологи

26

С.Джемилева

Республика ДСЭНМ вирусология лабораторияси мудири

27

С.Цай

Республика ДСЭНМ паразитология лабораторияси паразитологи


Ҳужжат рақами:  170
Қабул қилиниш санаси:  06.04.2016

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz