Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
БУЙРУҚ
Тошкент ш.
“Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни
ташкил этиш Маркази тузилмасига
ўзгартириш киритиш тўғрисида”
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт туризмини ривожлантириш, етук хорижий марказлар, клиникалар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида,
Б У Ю Р А М А Н:
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази таркибида 2013 йил 1 январдан 2,0 штат бирлигидан иборат Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими ташкил этилсин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 14 июлдаги 212-сонли буйруғининг 1-иловаси билан тасдиқланган Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази давлат корхонаси низомининг 16-бандига қуйидаги таҳрирда 10-хатбоши киритилсин:
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида тиббиёт туризмини ривожлантириш, етук хорижий тиббиёт марказлари ва клиникалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш”.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази янги тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Белгилансинки, Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази таркибида янги ташкил этилган тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими ходимларини маблағ билан таъминлаш Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўзга ташкилотлар билан тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича тузилган шартномалар, ҳомийлар ва хорижий мамлакатлар марказлари ва клиникаларининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
- Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (Ж.М.Собиров)га:
Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази таркибида ташкил этилган тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими эхтиёжлари учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институти биносидан 2 та хона ажратилсин.
- “Uzmedinfo” корхонаси (М.В.Баймухамедов)га:
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 5 мартдаги 62-сонли ва 28 майдаги 142-сонли буйруқлари асосида муассасаларда ташкил этилган Ахборот хизматлари янги ташкил этилган тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими билан ягона электрон тармоқга улансин ва доимий равишда маълумотлар билан алмашиб туриши таъминлансин;
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида тиббиёт туризми бўйича махсус рукн ташкил этиш, шу жумладан интерактив ва телемедицина хизматлари йўлга қўйилиши таъминлансин;
бир ой муддатда “Uzmedinfo” ўқув марказида 2013 йилда Республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари ахборот хизмати ходимларини тадбиқ этилаётган информацион тизим ва манбалар билан ишлаш бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитиш бўйича таклиф ишлаб чиқилсин ва тасдиқлаш учун киритилсин.
- Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти (А.Э.Сидиқов) Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази (А.А.Агзамов) билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимида тиббиёт туризми соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилсин.
- Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш институтлар клиникалари раҳбарларига:
вазирликнинг ягона корпоратив электрон тармоқга уланиши таъминлансин;
янги ташкил этилган тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими билан вазирликнинг ягона корпоратив электрон тармоқ оркали доимий равишда маълумотлар билан алмашиб туриши таъминлансин;
ахборот хизмати мутахассисларини информацион тизим ва манбалар билан ишлаш бўйича қисқа муддатли курсларда ўқишга юборилиши таъминлансин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази (А.А.Агзамов)га:
“Uzmedinfo” корхонасига доимий равишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида ва порталида жойлаштириш учун тиббиёт туризми бўйича маълумотлар бериб турилсин;
Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш Маркази давлат корхонаси уставига киритилган ўзгартиришлар ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 1 мартдаги 60-сонли буйруғи иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
| Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2012 йил 21 декабр даги
375 - сонли буйруғига илова |
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг "Хусусийлаштириш ва пуллик хизматини ташкил этиш Маркази" давлат корхонасининг
Ташкилий тузилмаси
Маъмурий-хўжалик бўлими |
Хусусийлаштириш ва давлат дастурлари мониторинг бўлими |
Пуллик хизматини ташкил этиш бўлими |
Директор Бош хисобчи Қоровул Қоровул Ҳайдовчи |
Бўлими бошлиғи Бош мутахассис Етакчи мутахассис |
Бўлими бошлиғи Бош мутахассис Бош мутахассис |
Консультатив-эксперт ва мониторинг бўлими |
Тиббиёт туризмини ривожлантириш бўлими |
Бўлими бошлиғи Бош мутахассис Етакчи мутахассис |
Бўлими бошлиғи Бош мутахассис |
Номер документа:
375
Дата принятия:
21.12.2012
|
Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана
|