25.07.2012
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ
Тошкентш.
"Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар
сифатини ошириш ҳамда диагностика ва даволаш
стандартларини такомиллаштириш тўғрисида"
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сонли Қарорини ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида
БУЮРАМАН:
1.Куйидагилар:
- педиатрия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 1-иловага,
- психиатрия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 2-иловага,
- касб касалликлари ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 3-иловага,
- травматология ва ортопедия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 4-иловага,
- терапия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 5-иловага,
- оториноларингология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
2.Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимов ва Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи С.И.Исмаиловларга:
- мазкур буйруқ билан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилиши таъминлансин ва амалиётда фойдаланишини доимий мониторинги олиб борилсин;
- тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда диагностика ва даволаш стандартлари ҳар йили қайта кўриб чиқилсин ва такомиллаштириш тадбирлари олиб борилсин.
3.Қоракалпоғистон Республикаси Соғликни саклаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар Соғлиқни саклаш Бош бошқармаси бошлиқлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари рахбарларига:
- соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари тегишли тиббиёт муассасаларида тадбиқ этилиши таъминлансин;
4.Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 4 октябрдаги 481-сонли ва 2005 йил 4 декабрдаги 583-сонли буйруклари бекор қилинсин.
5.Ушбу буйрук ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.
Вазир А.И.Икрамов
Номер документа:
144
Дата принятия:
28.05.2012