o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Тошкент шаҳрида "Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чикариш интеграцияси" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

22.06.2012

Тошкент шаҳрида “Фармацияда таълим,
фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси”
мавзусида илмий-амалий конференция
ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2012 йил 17-18 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида илмий -амалий конференция ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х.К.Жалилов), Тошкент фармацевтика институтига (А.Н.Юнусхўжаев) юклатилсин.

3. Конференция иши доирасида фармацевтика соҳасида 2011-2012 йиллардаги фаолияти натижаси бўйича “Энг яхши”: “Фармацевт-ихтирочи”, “Ишлаб чиқариш корхонаси” “Инновацион корхона” “Улгуржи фармацевтика корхонаси”, “Синов лабораторияси”, “Сифат менеджери”, “Фармацевт-мураббий”, “Дорихона муассасаси”, “Клиник фармацевт”, “Хорижий фирма вакили”, номинациялари бўйича Республика танлови ўтказилсин. Танлов ғолибларини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳга (Х.К.Жалилов) ошкоралик принциплари асосида кенг мутахассислар оммасини жалб қилган ҳолда танловни объектив ўтказиш ва номзодларни эсдалик совғалари билан тақдирлаш ишлари амалга оширилсин.

4. Конференция ишлари доирасида етакчи олимлар иштирокида “Мастер класс”лар ўтказиш ва конференция қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5. “Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастури 1- илова,

- ташкилий қўмита таркиби 2-илова,

- ишчи гурухлар таркиби 3-илова,

- ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Тошкент фармацевтика институти ректори А.Н.Юнусхўжаевга:

- конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- конференция иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига хисобот топширилсин.

- сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

7 Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Ф.Ч.Санаев) юклатилсин.

8. “Дори-дармон” АК ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига, Тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари ва уларнинг филиаллари директорларига 4-иловага мувофиқ, конференция ишида қатнашиш учун ўз мутахассисларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.

9. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2012 йил « » даги
___ сонли Фармойишига 1-илова

“Фармацияда таълим, фан ва ишлаб-чиқариш интеграцияси” мавзусидаги илмий - амалий конференция

ДАСТУРИ

1. Фармацевтика таълим соҳасидаги ислоҳат, ютуқлар, муаммолар ва келажак режалари;

2. Миллий дори сиёсатининг устувор йўналишлари фан ва амалиётда;

3. Саноат фармациясидаги долзарб муаммолар;

4. Фармацияда маркетинг ва менеджмент;

5. Дори воситалари сифатини назорат қилиш, стандартлаш ва сертификатлаш;

6. Янги дори воситаларини яратиш;

7. Клиник фармакология.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2012 йил « » даги
сонли Фармойишига
2- илова

“Фармацияда таълим, фан ва ишлаб-чиқариш интеграцияси” мавзусидаги илмий амалий конференция ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис:

А.В.Алимов

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосарлари:

М.Х.Ходжибеков

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Аъзолар:

Ш.Э.Атаханов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасининг бошлиғи

А.Н.Юнусхўжаев

Тошкент фармацевтика институти ректори

У.С.Салихбаева

“Дори-дармон” АК бошқаруви раиси

М.С.Файзиев

“Дори-дармон” АК бошқаруви раиси ўринбосари

Н.М.Хабилов

ССВнинг Илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Ҳ.К. Жалилов

Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг бошлиғи

А.Э.Сидиков

ССВнинг Ташқи фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи

И.К.Азизов

Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Ф.Ч.Санаев

ССВнинг ахборот маркази бошлиғи

Р.Т.Тўлаганов

Тошкент фармацевтика институти проректори

З.А.Юлдашев

Тошкент фармацевтика институти проректори в.б.

К.Чўлпонов

Тошкент фармацевтика институти проректори

Х.Ж.Қамбаров

Тошкент фармацевтика институти проректори

Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2012 йил « » даги
сонли Фармойишига 3-илова

“Фармацияда таълим, фан ва ишлаб-чиқариш интеграцияси” мавзусидаги илмий амалий конференция ишчи комиссияси

ТАРКИБИ

1

Муҳаррирлик ва нашриёт ишлари, сертификатлар тайёрлаш бўйича ишчи комиссия:

Раис

А.Н.Юнусхўжаев

Тошкент фармацевтика институти ректори

Аъзолар

Р.Т.Тўлаганов

Тошкент фармацевтика институти проректори

Ж.Ю.Нажмиддинов

“Ўзфармсаноат”ДАК фан ривожини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

С.Н.Аминов

Тошкент фармацевтика институти кафедра мудири

Н.С.Файзуллаева

Илмий сектор бошлиғи

С.А.Расулова

Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

2

Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси:

Раис

Санаев Ф.Ч.

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Аъзолар:

К.Чўлпонов

Тошкент фармацевтика институти проректори

К.С.Махмуджонова

Тошкент фармацевтика институти кафедра мудири

С.А.Расулова

Тошкент фармацевтика институти ташқи алоқалар бўлими бошлиғи

А.Худойбердиев

Тошкент фармацевтика институти “Камолот” ЁИХ бошланғич ташкилоти раиси

3.

Конференция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:

Раис

К.А.Чўлпонов

Тошкент фармацевтика институти проректори

Аъзолар

С.Қодирова

Тошкент фармацевтика институти Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Н.С.Мухамедова

Тошкент фармацевтика институти ходимлар бўлими бошлиғи

Р.Н.Мамадиева

Тошкент фармацевтика институти бош ҳисобчиси

Ў.Ахмедов

Тошкент фармацевтика институти кафедра мудири

Н.Суюндиқов

Тошкент фармацевтика институти кафедра доценти

4.

Конференция қатнашчиларини транспорт билан таъминлаш, кутиб олиш, жойлаштириш ва кузатиш бўйича комиссия:

Раис

К.А.Чўлпонов

Тошкент фармацевтика институти проректори

Аъзолар

Ж.Х.Қамбаров

Тошкент фармацевтика институти проректори

А.Қ.Ғаниев

Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи

Х.С.Зайнутдинов

Тошкент фармацевтика институти факультет декани

С.А.Саидов

Тошкент фармацевтика институти кафедра мудири

5.

Фармацевтика соҳасидаги танловни ўтказиш бўйича ишчи комиссия:

Раис:

Х.К.Жалилов

Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи

Аъзолар:

О.Н.Ходжиметов

“Дори дармон” АК бўлим бошлиғи

Ш.Қ.Шорахмедов

“Узфармсаноат” ДАК аппарати бошлиғи

И.К.Азизов

Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Р.Т.Тўлаганов

Тошкент фармацевтика институти проректори

М.Я.Ибрагимова

Дори воситалари сиёсати маркази бошлиғи

А.Т.Исхаков

Хорижий фармацевтик компаниялар ваколатхоналари Ассоциацияси Президенти

6.

Зал ва фойени тайёрлаш рўйхатга олиш бўйича комиссия:

Раис

Ш.З.Умарова

Тошкент фармацевтика институти ўқув бўлими бошлиғи

Аъзолар

З.А.Юлдашев

Тошкент фармацевтика институти декани

А.А.Нурмухамедов

Тошкент фармацевтика институти декани

Г.А.Султонова

Тошкент фармацевтика институти декани муовини

Ё.С.Қориева

Тошкент фармацевтика институти кафедра доценти

С.Н.Аминов

Тошкент фармацевтика институти кафедра мудири

А.И.Худойбердиев

Тошкент фармацевтика институти “Камолот” ЁИХ бошланғич ташкилоти раиси

7.

Конференция ишини маблағ билан таъминлаш ва ҳомийларни жалб қилиш бўйича комиссия

Раис

М.С.Файзиев

“Дори-дармон”АК бошқаруви раиси ўринбосари

Аъзолар

И.К.Азизов

Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғининг

биринчи ўринбосари

Х.Ж.Қамбаров

Тошкент фармацевтика институти проректори

Р.И.Мамадиева

Тошкент фармацевтика институт бош ҳисобчиси

Э.А.Назаров

ДВСИМ директори

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиги Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2012 йил « » даги
сонли Фармойишига
4-илова

“Фармацияда таълим, фан ва ишлаб-чиқариш интеграцияси” мавзусидаги илмий амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар

Т А Қ С И М О Т И

Муассасалар

ўринлар

1.

МДХ ва ҳорижий давлатлар

20

2

Қорақалпоғистон Республикаси

4

3

ТошПТИнинг Нукус филиали

1

4

Андижон вилояти

2

5

Анд ДавТИ

1

6

Бухоро вилояти

2

7

БухТИ

1

8

Жиззах вилояти

2

9

Қашқадарё вилояти

2

10

Навоий вилояти

2

11

Наманган вилояти

2

12

Самарқанд вилояти

2

13

СамТИ

1

14

Сурхондарё вилояти

2

15

Сирдарё вилояти

2

16

Хоразм вилояти

2

17

ТТА нинг Урганч филиали

1

18

Фарғона вилояти

2

19

ТТА нинг Фарғона филиали

1

20

Тошкент вилояти

3

21

Тошкент шахри

20

22

Тошкент Тиббиёт Академияси

5

23

Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти

5

24

Тошкент Врачлар Малакасини ошириш институти

5

25

Тошкент фармацевтика институти

40

26

ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар

20

27

“Узфармсаноат” ДАК

25

28

Республика “Дори-дармон” АК

25

Жами:

200

Фан ва ўкув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ


Номер документа:  750
Дата принятия:  31.05.2012
Скачать файл :  Загрузить

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz