10.10.2011
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGLIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ
2011 йил «15» сентябр №268
Тошкент ш.
"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбекнстон Республикаси конунига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг ижросини таъминлаш тўғрисида
2011 йил 8 сентябрда "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилиниши муносабати билан буюраман:
1. "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбскистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўтбекистон Республикаси Қонуни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси, Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ҳамда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муоамалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш Кенгашларига:
- фаолият турларини лицензиялаш 2011 йил 8 сентябрда кучга киргап "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгрисида"ги
Ўзбекистои Республикаси Қонунида белгиланган талаблар асосида амалга оширилсин;
- 201 1 йил 15 октябрга қадар амалдаги лицензиялашга допр норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларга кабул қилинган Қонун мазмунидан келиб чиқадиган тегишли ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар
тайёрлансин.
3. "Узмединфо" маркази (М.В.Боймухамедов)га
- тиббий фаолият билан шуғулланувчи лицензиатлар реестридаги маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтига жойлаштирилиши таъминласин;
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошкармаси (Х.К.Жалмлов)га
- фармацевтика фаолияти ҳамда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муоамалада бўлиши билан боглиқ фаолият билан шуғулланувчи лицензиатлар реестридаги маълумотларни Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси веб- сайтида жоплаштирилиши таъминлансин.
4. Мазкур буйрук бажарилишининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.
Вазир А.И. Икрамов
Номер документа:
268
Дата принятия:
15.09.2011