o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруқ № 170 "Давлат таълим стандартлари асосида таълим олган Давлат тизимидаги тиббиёт институтлари хамда тиббиёт коллежлари битирувчилари сафидан тиббиёт муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида"

07.09.2011

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУҒИ 170


2006 йил «24 » апрель 

Тошкент ш.

Мамлакатимизда қабул қилинган ”Таьлим тўғрисида”ги хамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” Қонунлари кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох қилиш учун замин бўлиб ҳизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастури”га асосан соғлиқни сақлаш соҳаси учун хамшираларни (акушерлар, фельдшерлар) тайёрлашнинг икки поғоналик тизими ташкил этилган. Лекин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги “Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини Лицензиялаш тўғрисида”ги 100-сонли Қарорига зид равишда Республикамизда кичик тадбиркорлик бизнесини ривожлантириш борасида туман хоқимиятлари томонидан шаҳсий ўқув масканларига (қисқа муддатлик курсларга), шу жумлада ўрта бўғин тиббиёт кадрларни (хамшира, акушерка, фармацевт, стоматологларни) тайёрлашга руҳсатномалар берилмоқда.

Ушбу курсларнинг битирувчилари тиббиёт соҳасининг турли даволаш-профилактика муассасаларида фаолият этиш холатлари учрашишини хамда айрим даволаш-профилактика муассасаларида курс талабаларига амалиёт дарсларини утишга руҳсатномалар берилиб, шароитлар яратилмоқда.

Давлат таълим стандартлари асосида таълим олган Давлат тизимидаги тиббиёт институтлари хамда тиббиёт коллежлари битирувчилари сафидан тиббиёт муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н :

1.Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шахри хокимлиги соғлиқни сақлаш бош бошқарма бошлиғи, вилоят хокимлиги соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари, Тошкент тиббиёт академияси, тиббиёт институтлари ректорлари хамда уларнинг филиаллари директорлари, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларининг рахбарлари ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачларига:

1.1 Бошқараётган барча турдаги даволаш-профилактика муассасаларида ўрта тиббиёт ходимларининг таълим хақида олинган дипломларининг ҳаққонийлиги юзасидан назорат ишлари ўрнатилсин.

1.2. Даволаш-профилактика муассасаларига ўрта бўғин тиббиёт кадрларни ишга қабул қилишда, уларнинг дипломлари Давлат тасаруффидаги таълим муассасаси томонидан берилганлигига алохида ахамият берилсин.

1.3. Турли қисқа муддатли курсларни битирувчилари (хамшира, акушерка, фармацевт, стоматологлар) даволаш–профилактика муассасаларига ўрта бўғин тиббиёт кадрлар лавозимларига ишга қабул қилиниши қатъиян ман этилсин.

1.4.Ушбу холларга йул куйган рахбар ходимларга нисбатан интизомий жазолар кўлланиши инобатга олинсин.

1.5.Куйидаги буйруқ барча даволаш-профилактика муассасалари рахбарларига етказилсин.

2. Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи О.М.Исламовага:

Текширув жараёнида даволаш-профилактика муассасаларида қисқа муддатли курс дипломлари билан ишга олиш холатлари аникланган холда, ўрнатилган тартибда тақдимнома соғлиқни сақлаш бошқармасига чора кўриш учун киритилсин.

Ушбу бўйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.М.Хаджибаев зиммасига юклатилсин.


Вазир                                                              Ф.Г.Назиров


Номер документа:  170
Дата принятия:  24.04.2006

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz