17.08.2010
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ
2010 йил “18” 06 №191
Тошкент ш.
Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Фукаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-мода) ва “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-мода) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 авгусдаги 404-сон “Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 1999 йил 14 январдаги 18-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А.Икрамов
Номер документа:
191
Дата принятия:
18.06.2010
Дополнительно:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 18 июндаги 191-сон буйруғига ИЛОВА /
1-илова Дори воситаларининг хавфли комбинациялари РЎЙХАТИ /
2-илова Рецепт бланки /
3-илова Асосий рецептура қисқартмалари /
4-илова Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш ЖУРНАЛИ /
5-илова Бир-бирига номутаносиб дори воситалари РЎЙХАТИ /
7-илова Дорихона муассасасида нотўғри ёзиб берилган рецептларни ҳисобга олиш ЖУРНАЛИ /
Услубий Қўлланма