21.07.2010
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан, шунингдек тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни эътиборга олиб, вазирлик буюртмасига асосан
Б У Ю Р А М А Н:
1. Клиник ординатура орқали мутахассисларни 2010/2011 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхатини 1-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, ТошВМОИ, Илмий текшириш институтлари, Ихтисослаштирилган ва илмий марказлар бўйича 2010/2011 ўқув йилида клиник ординатурага умумий тартибда қабул қилинадиган ўринлар режасини 2-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, ТошВМОИ бўйича 2010/2011 ўқув йилида вилоятлар квотаси бўйича клиник ординатурага кабул килиш режасини 3-иловага мувофиқ;
Тошкент врачлар малакасини ошириш ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтлари, Ихтисослаштирилган ва илмий марказларда мақсадли клиник ординатурага қабул қилиш режасини 4-иловага мувофиқ;
2010/2011 ўқув йилида клиник ординатура қабули тест ва оғзаки имтиҳон синовларини Олий таълим муассасалари, ТошВМОИ, ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказларда ташкил этиш жадвалини 5 –иловага мувофиқ;
2010/2011 ўқув йилида клиник ординатура қабули бўйича масъул котиблар рўйхати 6-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасалари, ТошВМОИ, ИТИ, Ихтисослаштирилган ва илмий марказлар клиник ординаторларини миллий истиқлол ғояси фанини ўқитиш учун ТошВМОИ, Олий таълим муассасаларига бириктириш жадвалини 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Клиник ординатура тўғрисида”ги Низомга асосан қабул ва ўқиш жараёни амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Клиник ординатурага қабул қилиш тартибига асосан:
- Клиник ординатурага танлов икки босқичда амалга оширилсин. Биринчи босқич баҳолари – 50%, иккинчи босқич баҳолари – 50% билим кўрсаткичлари деб қабул қилинсин.
- Биринчи ва иккинчи босқич баҳолари йиғиндиси клиник ординатурага кириш балининг 30% дан кам бўлган ҳолларда, ушбу врачлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 17 апрелдаги 160-сонли “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда тиббиёт (врачлик) ва фармацевт мутахассисликлари ва лавозимлар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг 1-иловасига асосан клиник ординатура орқали мутахассисларни 2010/2011 ўқув йилида тайёрлаш 1-иловада келтирилган мутахассисликлар рўйхати асосида амалга оширилсин.
5. Клиник ординатура қабули эълонини оммавий ахборот воситалари орқали чоп этиш “Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш “ газетаси (И. Соатова) ва интернет тармоғи орқали ёритиш Электрон Соғлиқни сақлашни ривожлантириш марказига (М.В.Боймухамедов) юклатилсин.
6. Олий таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректорлари, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч, ТошПТИнинг Нукус филиаллари, Илмий текшириш институтлари, Ихтисослаштирилган ва илмий марказлар, уларнинг филиаллари директорларига:
6.1. Клиник ординатурага қабул оммавий ахборот воситаларида танлов эълон этилган кундан бошлаб, яъни 20 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинсин.
6.2. Қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумот жорий йилнинг 23 августига қадар ўрнатилган тартибда Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига топширилсин (шакл илова қилинади).
6.3. Клиник ординатурага қабул жорий йилнинг 10 сентябрига қадар таъминлансин.
6.4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар квотаси бўйича берилган ўринларга танлов ҳар бир вилоят учун алоҳида ташкил этилсин ва ажратилган ўринларга ушбу регионларда яшовчи, ёки бошқа вилоятларда ишлаш истагини билдирган врачлар қабул қилинсин.
6.5. Илмий текшириш институтлари, Ихтисослаштирилган ва илмий марказлар учун клиник ординатурага берилган ўринларга танловда иштирок этувчи врачларга танловнинг биринчи босқичи – тест синовлари 5-иловада бириктирилган тартибда ташкил этилсин. Ушбу тест синовлари бепул ўтказилсин.
6.6. Илмий текшириш институтлари ва марказлар клиник ординаторлари «Миллий истиқлол ғояси» фанини ўқитиш учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Олий таълим муассасаларига 7-иловада келтирилган тартибда бириктирилсин.
6.7. Клиник ординатурага қабул қилиш режасини бажарганлиги тўғрисидаги ҳисобот жорий йилнинг 14 сентябригача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига топширилсин.
6.8. Клиник ординатурага кириш учун танловда иштирок этувчи ҳар бир врачга унинг ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва имтиҳон синовлари муддати кўрсатилган маълумотнома қабул комиссияси томонидан берилсин.
6.9. Клиник ординатурада 2010/2011 йил қабули бўйича ўқув жараёни жорий йилнинг 13 сентябридан бошлансин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
7.1. Ажратилган квота доирасида, туманларни эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, врачларни танловда иштирок этиш учун жалб этиш юклатилсин.
8. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига (Ш.Э.Атаханов):
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун клиник ординатурага ажратилган ўринлар тўлдирилмаса, улар регионал квота доирасида қайта тақсимлансин;
- Тошкент шаҳрида танловдан ўтган врачлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Илмий ва ихтисослаштирилган марказлар филиалларида ўқиш розилигини билдирган ҳолда, уларни вилоят квотаси доирасида юбориш юклатилсин.
- Буйруқда кўрсатилмаган мутахассисликларга мақсадли эҳтиёж бўлган ҳолларда қўшимча мутахассисликлар (тасдиқланган ўқув дастури мавжуд бўлган ҳолларда) очилсин.
9. Иқтисодиёт, маблағ билан таъминлаш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармасига (Б.А.Хашимов):
Олий таълим муассасалари, Илмий текшириш институтлари ва марказлардаги клиник ординаторлар учун «Миллий истиқлол ғояси» фанини икки йил мобайнида умумий 108 соат ўқитиш учун сарф-ҳаражатлари ҳисоб-китоби ишлаб чиқилсин ва маблағ билан таъминлаш юклатилсин.
11. Белгилаб қўйилсинки клиник ординатурани тугатган врачлар мутахассислиги бўйича ишга жойлашганлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасини тақдим этганларидан сўнг уларга гувоҳнома берилади.
12. Ушбу буйруқни ижро назоратини Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.В. Алимовга юклатилсин.
Вазир А.И. Икрамов
Номер документа:
№215
Дата принятия:
19.07.2010
Источник:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги