Аҳолига, жумладан туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларга бириктирилган тиббиёт олий ўқув юртлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари профессор-ўқ
13.01.2010
Изоҳ: Профессор-ўқитувчилар ва мутахассислардан иборат гуруҳлар вазифаси туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш, аёлларда экстрагенитал касалликлар, ҳомиладорликка мутлоқ ва нисбий монелиги мавжуд бўлганларини аниқлаш, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида контрацептив восита турларини қўллаш ва соғломлаштириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришдан иборат.
|
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғинларида, жумладан қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиника), кўп тармоқли поликлиникаларни бу борадаги ишини тўғри ташкил қилиш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиши лозим бўлади. Профессор-ўқитувчилар ва мутахассислардан иборат гуруҳлар жойларда амалга оширган ишлари бўйича маълумотларни бевосита ўз раҳбариятига, раҳбарият эса умумлаштирилган маълумотларни ўз навбатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги "Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш" Марказий штабига тақдим қилади.
|
Амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун тиббиёт олий ўқув юртлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректорлари, ИТИ, РИИАТМ директорлари масъул ҳисобланади.
|
|
Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана
|