o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйрук №213 "2009/2010 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш ҳақида"

17.07.2009

2009/2010 ўқув йилида клиник
ординатурага қабул қилиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан, шунингдек, тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича Қорақалпоқистон Республикаси ва вилоятларда юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни эътиборга олиб, вазирлик буюртмасига асосан

ТАСДИҚЛАЙМАН:

1. Клиник ординатура орқали мутахассисларни 2009/2010 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхатини 1-иловага мувофиқ.

2. Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, ТошВМОИ, Илмий текшириш институтлари, Ихтисослаштирилган ва илмий марказлар бўйича 2009/2010 ўқув йилида клиник ординатурага умумий тартибда қабул қилинадиган ўринлар режасини 2-иловага мувофиқ.

3. Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, ТошВМОИ бўйича 2009/2010 ўқув йилида вилоятлар квотаси бўйича клиник ординатурага қабул қилиш режасини 3-иловага мувофиқ.

4. Тошкент врачлар малакасини ошириш ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтлари, Ихтисослаштирилган ва илмий марказларда мақсадли клиник ординатурага қабул қилиш режасини 4-иловага мувофиқ.

5. 2009/2010 ўқув йилида клиник ординатура қабули тест ва оғзаки имтиҳон синовларини Олий таълим муассасалари, ТошВМОИ, ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказларда ташкил этиш жадвалини 5 –иловага мувофиқ.

6. 2009/2010 ўқув йилида клиник ординатура қабули бўйича масъул котиблар рўйхати 6-иловага мувофиқ.

7. Олий таълим муассасалари, ТошВМОИ, ИТИ, Ихтисослаштирилган ва илмий марказлар клиник ординаторларини миллий истиқлол ғояси фанини ўқитиш учун ТошВМОИ, Олий таълим муассасаларига бириктириш жадвалини 7-иловага мувофиқ.

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 20 июлдаги 322-сонли “2007/2008 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш” тўғрисидаги буйруғи билан тасдиқланган “Клиник ординатура тўғрисидаги” муваққат Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин.

- Муваққат Низомнинг 11- бандида кўрсатилган “Мутахассис дипломига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Давлат стипендиялари совриндорлари клиник ординатурага эълон қилинган грант ўринларга, айрим грант ўринлар эълон қилинмаган мутахассисликлар бўйича контракт ўринларга танловдан ташқари қабул қилинади. Институтни имтиёзли диплом билан тугатганларга клиник ординатурага кириш имтиҳонларида тўпланган баллнинг 10 фоизи микдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.”

Ушбу жумладан сўнг қуйидагича қўшимча киритилсин.

- “ Икки йилдан кам бўлмаган врачлик иш стажига эга бўлган врачлар клиник ординатурага танлов асосида имтиёзли равишда қабул қилинади, яъни уларнинг кириш имтиҳонларида тўпланган баллнинг 20 фоизи микдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.”

- Низомнинг 21- бандида кўрсатилган “Клиник ординатурага танлов икки босқичда амалга оширилсин. ..... Биринчи босқич баҳолари – 30%, иккинчи босқич баҳолари – 70% билим кўрсаткичлари” - деб қабул қилинсин. Ўрнига:

- “Клиник ординатурага танлов икки босқичда амалга оширилсин. .....Биринчи босқич баҳолари – 50%, иккинчи босқич баҳолари – 50% билим кўрсаткичлари» деб қабул қилинсин.

- Низомга қуйидаги ўзгартириш киритилсин:

“Биринчи ва иккинчи босқич баҳолари йиҚиндиси клиник ординатурага кириш балининг 30% дан кам бўлган ҳолларда, ушбу врачлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас”.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 20 июлдаги 322-сонли “2007/2008 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш” тўғрисидаги буйруҚи билан тасдиқланган “Клиник ординатура тўғрисидаги” муваққат Низом ва ўзгартиришлар асосида клиник ординатурага қабул ва ўқиш жараёни амалга оширилсин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 17 апрелдаги 160-сонли “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда тиббиёт (врачлик) ва фармацевт мутахассисликлари ва лавозимлар номенклатурасини тасдиқлаш” тўғрисидаги буйруғининг 1-иловасига асосан клиник ординатура орқали мутахассисларни 2009/2010 ўқув йилида тайёрлаш 1-иловада келтирилган мутахассисликлар рўйхати асосида амалга оширилсин.



Номер документа:  №213
Дополнительно:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 1-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйрукига 2-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 3-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйрукига 4-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 5-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 6-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 7-илова

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz