+(998) 71 237 31 57 | info.rsc_kardio@minzdrav.uz

Шошилинч кардиология бўлими

Бўлим ўткир миокард инфаркти, номуқим стенокардия, мураккаб аритмия ва юрак етишмовчилиги бор беморларни даволаш билан шугулланади. Ушбу барча холатлар бемор хаётига катта хавф солади, шунга асосан бўлимнинг барча ишлари ташкил қилинган. Монитор кузатув тизими билан ёритилган 1-2 кишига мўлжалланган бир неча реанимация палаталари мавжуд. Шифокорлар тромболитик терапия ўтказиш усули (томир ичидаги тромбни эритувчи), хамда номуқим стенокардияда ўткир миокард инфарктини медикаментоз олдини олиш малакасига эгалар. Малакали хамширалар доимий назорат, даволаш ишларини олиб борилиши ва беморлар умумий кузатувини таъминлаб боришади. Беморлар хар куни катта илмий ходимлар ва фан номзодлари томонидан кўрилади. Профессор кўриги, невропатолог, психолог эндокринолог консультацияси мунтазам ўтказилади.

 

Бўлимда ўткир миокард инфаркти ва унинг асоратлари: ўпка шиши, шок, юрак тўхташи ва мураккаб аритмиялар, инфаркт олди холатидаги беморлар, юрак нуқсони, гипертония фонидаги юрак етишмовчилиги бор оғир беморларни даволаш учун барча имкониятлар эга.

 

Бизнинг қўл остимизда: динамикада электрокардиографик текшируви, 24 соатлик кроват олди ЭКГ мониторлаш, вақтинчалик кардиостимуляция, дефибриллция, ўпка – юрак реанимацияси усуллари мавжуд.

 

Бўлим таркиби:

 

·   Бўлим рахбари – т.ф.д. Никишин Алексей Геннадиевич.

·   Етакчи илмий ходим – т.ф.н. Пирназаров Махмуджон Махкамович;

·   Кичик илмий ходим – Якуббеков Нодирбек Тохирбекович;

·   Кичик илмий ходим – Абдуллаева Саодат Яшиновна;

·   Кичик илмий ходим – Хасанов Мақсуд Саидрахимович;

·   Бўлим мудири – Маликов Абдувахоб Васитович;

·   Шифокор кардиореаниматолог – Зуфаров Тўлқин Мирзаумарович;

·   Шифокор кардиореаниматолог – Валиева Барно Шербековна;

·   Шифокор кардиореаниматолог – Эсонов Азиз Рахимбердиевич;

·   Шифокор кардиореаниматолог – Эргашев Фируз Фахритдинович;