Рентгенэндоваскуляр жаррохлик бўлими
Юрак-қон томирлари Рентгенэндоваскуляр жаррохлик бўлими 2010 йили ташкил этилган. Бўлим замонавий ангиографик ускуна тўплами билан жихозланган. Ушбу ускуна юрак-қон томирлар тизимининг хар хил турдаги касалликларини ташхислаш ва даволаш муолажаларини бажариш учун мўлжалланган.
Бўлим койка фонди 20 тани ташкил этади. Беморлар 4, 2 ва 1 кишилик хоналарда жойлашадилар. Бўлимни штат таркибида бўлим бошлиғидан ташқари 5 кардиолог, 3 рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш шифокори ва 1 врач анестезиолог-реаниматолог фаолият кўрсатади.
Бўлим ходимлари томонидан ноинвазив текширувлар билан биргаликда юрак ва қон-томирларни катетерлаш хамда хар хил турдаги юрак-қон томирлар касалликларида ангиокардиография амалиётлари амалга оширилади. Даво муолажаларидан юрак ишемик касаллигини барча турларидаги тери орқали тож томирларни стентлаш амалиёти муваффақиятли ўтказилмоқда. Йил давомида бўлимда стационар шароитда 1300 дан ортиқ бемор даволанади, ходимлар томонидан 1200 дан ортиқ диагностик текширув ва 900 ортиқ тери орқали стентлаш даво муолажаси амалга оширилади. Шуни қайд этиш лозимки, бўлим фаолият кўрсатиши натижасида рентген нурлари остида перикард (юрак халтаси) ни пункция қилиш (перикардиоцентез) муолажасини хавфсиз ва муваффақиятли бажариш имконияти пайдо бўлди. Хозирги кунда қуйида келтирилган ташхислаш ва даво муолажалари амалга оширилмоқда:
· Коронарография;
· Аортография;
· Бош мия томирлари ангиографияси;
· Периферик артериялар ангиографияси;
· Юракни зондлаш (катетерлаш);
· Перикардиоцентез (перикард пункцияси);
· Юрак, уйқу ва буйрак артерияларини стентлаш;
Бўлим мутахассислари томонидан тери орқали тож томирларни стентлаш амалиёти қуйидаги холатларда муваффақият билан амалга оширилмоқда, булар: тож томирларни окклюзион (сурункали тулиқ тиқин пайдо бўлиши) зарарланиши, юрак чап асосий тож томирининг зарарланиши, хамда кўплаб тож томирларни зарарланишида босқичли амалиётлар. Марказда 2014 йил август ойидан бошлаб тож томирларга биоэрувчан мослама (каркас) ўрнатиш амалиётга тадбиқ этилди.
Юрак-қон томир касалликларини юқори технологик ташхислаш ва даволаш усулларининг амалиётга тадбиқ этилиши, ахолига жахон андозаларига мос кардиологик ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.
Бўлим таркиби:
ЮЛДАШЕВ Набижон Примович
· Мансаби: Бўлим бошлиғи
· Илмий даражаси: Тиббиёт фанлари номзоди
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш/олий
· Сертификатлари: Кардиология, Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш
ФОЗИЛОВ Хуршид Гайратович
· Мансаби: Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш шифокори
· Илмий даражаси: Тиббиёт фанлари номзоди
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш/биринчи
· Сертификатлари: Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш, Юрак-қон томирлар жаррохлиги
ГАНИЕВ Алиёр Авазович
· Мансаби: Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш шифокори
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш/иккинчи
· Сертификатлари: Кардиология, Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш, Юрак-кон томирлар жаррохлиги
КАРИМОВ Бунёд Хабибуллаевич
· Должность: Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш шифокори
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш/иккинчи
· Сертификатлари: Кардиология, Рентгенэндоваскуляр ташхислаш ва даволаш, Юрак-кон томирлар жаррохлиги
ЗУФАРОВ Тулкин Мирзаумарович
· Должность: Шифокор анестезиолог-реаниматолог
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Анестезиология-Реаниматология/биринчи
· Сертификатлари: Кардиология, Анестезиология-Реаниматология
УТЕНИЯЗОВА Халима Киличевна
· Должность: Шифокор кардиолог
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Кардиология/олий
· Сертификатлари: Кардиология
ГАФУРОВА Арофат Фпёзовна
· Должность: Шифокор кардиолог
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Кардиология/-
· Сертификатлари: Кардиология, Функционал ташхислаш
МАМЕДОВА Сурая Тофиковна
· Должность: Шифокор кардиолог
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Кардиология/-
· Сертификатлари: Кардиология
ТОИРОВА Дилноза Рустамовна
· Должность: Шифокор кардиолог
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Кардиология/-
· Сертификатлари: Кардиология, Функционал ташхислаш
ЭШПУЛАТОВ Азиз Сагдуллаевич
· Должность: Докторант
· Малакаси (мутахассислиги/тоифаси): Кардиология/-
· Сертификатлари: Кардиология