Юрак етишмовчилиги ва нокоронароген патологиялар бўлими
Бўлимда идиопатик дилатацион кардиомиопатия, перипартал (туғруқдан кейин) кардиомиопатия, ўнг қоринча аритмоген дисплазияси, ўткир ва сурункали миокардитлар, эндокардитлар, хамда турли этиологияли сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган беморларга ташхис ва даволаш тадбирлари ўтказилади. Юрак етишмовчилигининг оғир турлари билан оғриган беморларга юрак етишмовчилигининг стандарт даво муолажаси, яъни ангиотензин ўзгартирувчи фермент ингибиторлари, сийдик хайдовчи воситалар, альдостерон антогонисти ва бета-адреноблокаторлар фонида юрак фаолиятини стимулловчи даволаш услублари қўлланилади. Юрак ритми бузилишининг қоринчали ва қоринча устки аритмиялари мавжуд беморларни даволаш учун (шу билан бирга хомиладор аёлларда) аритмияга қарши дори воситалар билан дифференциал танлаш тадбирлари, бўлмачалар титроқ аритмиясининг турғун турларида эса дори воситалари ва/ёки электрли кардиоверсия ёрдамида даво тадбирлари ўтказилади.
Қўлланиладиган текшириш услублари:
· Клиник кўрик;
· Электрокардиография (ЭКГ);
· ЭКГ-ритмография;
· ЭКГ-картирлаш;
· Холтер ЭКГ мониторлаш;
· Эхо-кардиография;
· Кўкрак қафаси ренгенографияси ва кардиоторакал индексни ўлчаш;
· Жисмоний юкламали синамалар (велоэргометрия, коридор бўйлаб
· 6-дақиқалик юриш синамаси);
· Биохимик текширув услублари;
· Иммунологик холатни текшириш.
Бўлим таркиби:
· Бўлим рахбари – т.ф.н. Курбанов Нурали Абдурахманович.;
· Бош илмий ходим – т.ф.д.,профессор, Абдуллаев Т.А.;
· Катта илмий ходим – т.ф.н., Бекбулатова Р.Ш.;
· Кичик илмий ходим – Ахматов Я.Р.;
· Кичик илмий ходим – Давирова Ш.Ш. ;
· Кичик илмий ходим – Цой И.А.;
· Лаборант – Ягофарова А.;
· Бўлим мудири – т.ф.н. Ганиева Наргиза Пулатовна.;
Мулоқот учун телефонлар: +(99897) 237-34-12