+(998) 71 237 31 57 | info.rsc_kardio@minzdrav.uz

Кардиожаррохлик бўлими

РИКМда даволанаётган беморларга юқоритехнологик тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 1.06.2014 й. Рентгенэндоваскуляр жаррохлик бўлими қошида Кардиожаррохлик гурухи ташкил этилди. Булим замонавий жаррохлик ускуналари билан жихозланди. Малакали кадрлар ишга қабул қилинди. Кардиожаррохлик бўлимининг ташкил этилишидан мақсад юрак қон томир касалликлари билан оғриган беморларга юқоритехнологик, мураккаб жаррохлик амалиётини ўтказиш ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишдир. 2015 йил 20 апрелда бўлим ишга туширилди ва биринчи марта мураккаб жаррохлик амалиёти (Аортокоронар шунтлаш) ўтказилди. Бўлимда қуйидаги мураккаб жаррохлик амалиёти ўтказилади: Аортокоронар шунтлаш, юрак клапанларини протезлаш, каротид эндартерэктомия, юрак порокларини даволаш.  

 

Кардиохирурглар таркиби:

 

Ярбеков Рустам Раимкулович , т.ф.н.

·   2004 - 2006 йиллари  А.Н. Бакулев номидаги юрак қон томир жаррохлиги марказида юрак томир жаррохлиги бўйича клиник ординатурада тахсил олган.(Москва ш.)

 

·   2006 -2009 йиллари А.Н. Бакулев номидаги юрак қон томир жаррохлиги марказида юрак томир жаррохлиги бўйича аспирантурада тахсил олган.   2009 йилда номзодлик диссертациясини ёқлади.   2010г 2012 йй. А.Н. Бакулев номидаги юрак қон томир жаррохлиги марказининг корона ва магистрал томирлар касалликлари жаррохлиги бўлимида кардиожаррох бўлиб ишлади.   

 

·   2012 йилда ушбу жаррохлик марказига докторантурага кирди. Хозирги кунда докторлик диссертацияси апробациясига тайёргарлик кўрмоқда.

 

Шарипов Исламжан Маматханович, т.ф..н.                                                  

·   2000 йилда Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти даволаш факультетини тугатган. 2000 –2002 йилларда академик В.В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жаррохлик марказида “Юрак қон томир жаррохлиги” бўйича клиник ординатурада тахсил олган.

 

·   2009 йили номзодлик диссертациясини химоя қилди. Туркия, Малайзия давлатларида малака оширган.

 

Исматов Абдулла Атауллаевич

·   2012йили Токент тиббиёт академиясини даволаш факультетини тугатган.

 

·   2012 - 2014 йиллари  А.Н. Бакулев номидаги юрак қон томир жаррохлиги марказида юрак томир жаррохлиги бўйича клиник ординатурада тахсил олган.(Москва ш.)