+(998) 71 237 31 57 | info.rsc_kardio@minzdrav.uz

Биз ҳақимизда

РЕСПУБЛИКА ИХТИСОЛАШТИРИЛГАН КАРДИОЛОГИЯ МАРКАЗИ (РИКМ)  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислох қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3214 26 февраль 2003-сонли Фармони ва Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 17 мартдаги 140-сонли Қарорига асосан Кардиология илмий текшириш институти ва 15 – шаҳар клиник касалхонаси негизида барпо этилган.

 

(РИКМ) ташкил этилишининг асосий мақсади халқаро стандартлар даражасида ахолига малакали кардиологик ёрдам кўрсатиш, кардиологик беморларни даволаш ва диагностика қилишнинг замонавий усулларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этишдан иборат.

 

Ўзбекистонда биринчи бор (РИКМ) да ихтисослашган кардиологик бўлимлар: Шошилинч кардиология, Юрак ишемик касаллиги, Юрак аритмияси, Қон айланиши етишмовчилиги ва юракнинг нокоронароген патологияси, Артериал гипертония, Кардиоцеребрал патоло­гия, Реабилитация, Юракнинг мураккаб аритмияларини ЭФИ диагностикаси ва жаррохлик усули билан даво­лаш, Ренгенэндоваскуляр жаррохлик, Умумий кардио­логия бўлимлари ташкил этилди. Шунингдек Марказда функционал диагностика, юрак қон томир касалликлари эпидемиологияси ва профилактикаси, биокимё, Ташкилий услубий бўлимлари ташкил этилган. Хар йили Мар­казда 7 мингдан ортик беморларга стационар ёрдами кўрсатилади, 45 минг нафар беморга амбулатор шароитида маслахат берилади.

 

Хозирги кунда (РИКМ) да 16 ўринлик кардиожаррохлик бўлимини ишга тушириш якунланмокда. Бу эса ўз навбатида Марказда юрак қон томир касалликларини хар то- монлама даволаш имконини беради. Янги марказнинг қўлга киритган асосий ютуғи Кардио­логия илмий текшириш институти илмий потенциалини соғлиқни сақлаш амалиёти билан синтези хисобланади. Бу эса ягона кардиологик илмий-ишлаб чикариш комплексини барпо этишга ва фаннинг долзарб ютуқларини назариядан амалиётгача бўлган йўлини қисқартиришга имкон берди. Фан ва технологиялар Давлат қўмитасининг буюртмаси бўйича бажарилаётган фундаментал ва ил­мий ишланмалар нафакат Марказ бўлинмаларида, балки бутун Республика бўйлаб, Вилоят кардиология диспансерларида хам тадбиқ қилинмокда.

 

Марказ кадрлар таркибининг асосини 56 та илмий хо­дим, жумладан 12 та тиббиёт фанлари доктори ва 35 та фан номзоди ташкил этиб, улар кардиология сохасида етук мутахассислардир. Ўзбекистонда асосий юрак кон-то­мир касалликларининг тарқалганлигини ўрганиш, уларнинг кечиши хусусиятлари ва профилактикаси, тўсатдан ўлим ва хаётга хавф солувчи аритмияларнинг олдини олиш максадида юрак ишемик касаллигини, ўткир миокард инфарктини диагностика қилиш ва даволашни оптималлаш тириш, эссенциал гипертониянинг генетик жихатларини, липид алмашинуви бузилишларини, рефрактер юрак етишмовчилигини, кардиомиопатияларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича тадқикотлар олиб борилмокда.

 

(РИКМ) нинг асосий вазифалари:

 

·   Юрак қон томир тизими касалликлари бўлган беморларга юқори ихтисослашган тиббий ёрдам диагностикаси замонавий усулларни жорий этиш ва юқори ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.

 

·   Доимий равишда янгиланиб ва жахон ютуқлари даражасида ихтисослаштирилган юқори сифатли тиббий ёрдам билан таъминлаш имконини берадиган, тиббий асбоблар ва ускуналар, замонавий тиббий асбоб – ускуналар маркази мавжуд сохани янгилаш.

 

·   Ташхис қўйиш ва йирик юрак – қон томир касаллиги (юрак касаллиги, миокард инфаркти, юрак аритми, қон босими) билан беморларни даволаш учун ўз илғор усуллар ва технологиялар тиббий амалиётда ривожлантириш ва жорий этишга қаратилган.

 

·   Ишлаб чиқиш ва гипертония, юрак хасталиги  ва уининг хавфли омиллар (чекиш, жисмоний харакатсизлик, ортиқча алкоголь истеъмол қилиш, оғир бўлган беморлар, ва бошқалар) олдини олиш бўйича илмий дастурларни амалга оширишда фаол иштирок этиш.

 

·   Кенгайтириш ва етакчи юрак тиббиёт муассасалари ва марказлари, узлуксиз такомиллаштириш ва тиббиёт маркази ходимлари профессионал даражада такомиллаштири билан халқаро хамкорликларни мустахкамлаш.

 

·