+(998) 71 237 31 57 | info.rsc_kardio@minzdrav.uz

ЭФИ ва жаррохлик бўлими

Электрофизиологик текширувлар бўлими юрак аритмиясининг мураккаб турларини жаррохлик йўли билан даволашнинг юқори технологик услублари жорий қилиниши муносабати билан, хамда юрак ритми ва ўтказувчанлигини бузилган беморларга жаррохлик ва интервенцион ёрдамни ташкил этиш ва унинг сифатини ошириш мақсадида 2008 йил 1 августдан ташкил этилди. Бу бўлим Марказий осиёда ягона аритмология бўлими бўлиб, аритмиянинг мураккаб турлари билан оғриган беморларга юқори технологик ёрдам кўрсатади.

 

            Бўлимда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилишларини текшириш ва даволашнинг барча турлари, жумладан жаррохлик даволаш услублари (кардиостимуляторлар имплантацияси, турли кўринишдаги юрак тахиаритмияларининг радиочастотали абляцияси) ўтказилади.

 

Бўлим таркиби:

 

·   Бўлим рахбари – т.ф.н Амиркулов Бахтиер Джумаевич.;

·   Кичик илмий ходим – Салаев О.С.;

·   Кичик илмий ходим – Эркабаев Ш.М.;