+(998) 71 237 31 57 | info.rsc_kardio@minzdrav.uz

Артериал гипертония бўлими

Артериал гипертония лабораторияси 1985йилда ташкил қилинган бўлиб, эссенциал гипертония ва симптоматик артериал гипертонияли беморларни аниқлаш ва даволаш билан шуғулланади. Лабораторияда замонавий халқаро стандартларга мос равишда текшириш усуллари мавжуд: қон босимни суткалик мониторлаш, экокардиография, томирларни вазомотор реакциясини ва эндотелийни функционал фаоллигини текшириш, велоэргометрик синама, электрокардиограммани суткалик мониторлаш, буйраклар фаолиятини баҳолаш, қондаги липидлар миқдорини аниқлаш ва бошқалар. Бундан ташқари лабораторияда эссенциал гипертонияни ривожланишида иштирок этувчи кандидат-генларни аниқлаш ва юрак қонғтомир касалликларини ривожланиш хавфи бўйича генетик “паспорт” яратиш устида текширишлар олиб борилмоқда.

 

1991–1999йиллар давомида лабораторияда 10 дан ортиқ антигипертензив дори воситаларини фармакодинамик хусусиятлари ўрганилди ва артериал гипертонияда турли дориларни танлашга дифференциал ёндошиш усуллари ишлаб чиқилди. Текширишлар натижалари бўйича 30 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди, халқаро анжуманларда маърузалар қилинди. Шу давр мобайнида 9 та номзодлик ва 1 докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди ва қуйидаги илмийғамалий қўлланмалар чоп этилди:

 

Артериал гипертонияни даволаш усуллари бўйича 3 та патент олинган.

·   «Артериал гипертониянинг оғир турларини қиёсий даволаш»,

·   «Периферик вазодилататорлар»,

·   «Бета-адерноблокаторлар кардиологик амалиётда».

 

            2000йилдан бошлаб лабораториянинг илмий йўналиши эссенциал гипертонияда юрак-қон томир ремоделинги ва ирсий омилларни ўрганиш масалаларига ҳамда фармакогенетика асосида эссенциал гипертония фармакотерапиясини мукаммаллаштиришга қаратилди. 2007йилда профессор М.Р. Елисеева раҳбарлиги остида лаборатория қошида молекулярғгенетик текширишлар гуруҳи ташкил қилинди. 2008йилдан буён лаборатория Артериал гипертония ва молекуляр-генетик текширишлар лабораторияси деб юритилади. Ҳозирги кунда молекуляр-генетик текширишлар лабораториясида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабет ривожланишида иштирок этувчи 10дан ортиқ кандидат-генлар ва дори воситаларини метаболизмида қатнашувчи цитохром Р 450 системаси генлари аниқланади.

 

            2000-2011йиллар давомида олиб борилган илмий изланишлар натижасида эссенциал гипертонияни генетик детерминантларини этник хусусиятлари аниқланди, 10дан зиёд антигипертензив дори воситаларини фармакодинамик, фармакогенетик хусусиятлари қрганилди ва эссенциал гипертонияни даволашни дифференциал усуллари ишлаб чиқилди.  Илмий текшириш натижалари бўйича 70дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди, хорижий ва халқаро илмий анжуманларда маърузалар қилинди. Шу давр мобайнида 10 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

 

Қуйидаги услубий қўлланмалар чоп этилди:

 

·   «Ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари кардиологик амалиётда»,

·   «Эндотелий дисфункцияси ва юрак-қон томир касалликлари»,

·   «Эссенциал гипертонияни даволашига фармакогенетик ёндошиш»,

·   «Симптоматик артериал гипертонияларнинг клиник жиҳатлари»,

·   «Артериал гипертонияни диагностика ва даволашининг замонавий асослари»,

·   «Артериал гипертензияни замонавий тавсиялар асосида ташхислаш ва даволаш стандартлари»,

·   «Кальций антагонистларини артериал гипертензияда қўлланилиши».

 

Лаборатория ҳодимлари томонидан «Артериал гипертензияни молекуляр-генетик жиҳатлари» китоби нашр этилди.

 

            2007-2011йиллар давомида фундаментал лойиҳа асосида Ўзбекистон ФА нинг Генетика ва Ўсимликлар биологияси Институти билан ҳамкорликда “Ўзбек популяциясига мансуб кишиларда эссенциал гипертония ривожланишида ядровий ва митохондриал полиморфизм даражасида геномлараро таъсирни аҳамияти” мавзусида илмий изланишлар олиб борилди. Хусусан, илк бор митохондриал ДНК полиморфизми эссенциал гипертонияли беморларда ўрганилди. Тешириш натижалари юзасидан 15дан зиёд илмий мақолалар ва «Sequencher 4.0 программасини тиббий-биологик амалиётда қўллаш» услубий қўлланмаси чоп этилди.

 

Бажарилган илмий лойиҳалар асосида лабораторияда эссенциал гипертонияли беморларни ДНК банки тузилди ва кандидат-генларни аниқлаш натижасида эссенциал гипертонияни ривожланиш хавфини белгиловчи генетик “паспорт” яратиш устида фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу эса артериал гипертонияни олдини олувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқишга асос бўлади ва даволаш усулларини мукаммаллаштиришга имкон яратади.