Марказ тарихи
XX асрнинг иккинчи ярмида юрак қон томир касалликлари ва ундан бўладиган ўлим кўрсаткичининг жадал ривожланиши кузатилди: барча иқтисодий ривожланган давлатларда ахоли орасида юрак қон томир касалликлари туфайли юзага чиқадиган ўлим кўрсаткичи биринчи ўринга чиқиб олди, шунингдек мехнатга лаёқатсизлик ва ахоли орасида ногиронлик кўрсаткичлари хам юқори бўлди. Шу сабабли 1975 йилда ягона кардиологик хизмат ташкил этилиб, юрак қон томир касалликларини даволаш диагностика қилиш ва олдини олиш учун йўналтирилди. Кардиологик хизмат кўрсатиш бўйича асосий қўлга киритилган ютуқлардан бири шундан иборатки, ўткир миокард инфарктидан бўладиган госпитал ўлим кўрсаткичи 30-40% дан 11-12% га камайди.
РИКМ жуда катта тарихга эга. 1976 академик Е.И.Чазов кўмаги билан Тошкент Давлат Тиббиёт институти қошида Кардиология илмий текшириш институти ташкил этилди. 1978 йилдан бошлаб ЎзРССВ нинг кардиология илмий текшириш институти бўлиб мустақил фаолият юритди. Кардиология инситути ташкил этилишида асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунинг асоси булди.
Институтнинг биринчи директори академик Р. А. Каценович бўлди. 1997 йилдан бошлаб кардиология илмий текшириш институтини Олий мажлис депутати бўлган, ЎзРССВнинг Бош кардиологи ,т.ф.д., профессор Равшанбек Давлатович Қурбонов бошқаради.
Хозирги кунда Р. Д. Қурбонов Республика ихтисослаштирилган кардиология марказини бошқаради. Марказ директорининг илмий ишлар бўйича муовини т.ф.д. Шек Александр Борисович. Даволаш ишлари бўйича директор муовини т.ф.н. Шукуров Равшан Тўлқунович. Марказда илмий ва даволаш ишлари юқори малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Улар ичида 62 илмий ходим, 10 нафар фан доктори ва 30 нафар фан номзоди бор.
Марказ замонавий диагностик ва лаборатор асбоб ускуналар билан жихозланган бўлиб, Америка юрак ассоциацияси ва Европа кардиологлар ассоциацияси тавсияси бўйич барча даволаш ва диагностика амалиётлари бажарилади. (ЭКГ, ЭХОКГ, стресс ЭХО КГ, қизилўнгач орқали стимуляция, реография, ЭКГни ва қон босимини сутка давомида мониторлаш, ЭЭГ, РЭГ, биохимик қон тахлиллари).
Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази кардиологик хизмат кўрсатиш бўйича вертикал бошқарувда Бош муассаса хисобланади. Вилоят кардиология диспансерлари ва Марказ филиаллари вилоятларда асосий кардиологик ташкилий услубий ва даволаш профилактика маркази хисобланади.