Савол-жавоб

Савол: Фуқаро Хамидова С.М. 56 ёш.

Шифохонангизда фақат шошилинч холатларда ёрдам кўрсатиладими ёки режали равишда даволаниш имконияти хам мавжудми?

Жавоб: Шифохонамиздаги ўз ўзини молиялаштириш ўринлари орқали беморларга режали тиббий ёрдам кўрсатиш ташкил қилинган.

Савол: Фуқаро Турсунов Б.А. 18 ёш.

Менинг дадам 2 йилдан бери чап кўзида катаракта касаллиги билан оғриб келади. Сизларда операция қилдириш имкони борми ва қандай усулда операция қиласизлар?

Жавоб: Шифохонамизда кўз микрожаррохлиги бўлимида катаракта билан оғриган беморларда тўлиқ тиббий текширувлардан кейин туннель кичик кесмаси усулида катарактани олиб ташлаш ва ИОЛ имплантацияси операцияси қилинади.