Тарих

Ўзбекистонда йирик даволаш муассасаларидан хисобланган Тез тиббий ёрдам Клиник шифохонаси тарихи учта босқичдан иборат.

  1. - босқич - 1898 йилдан 1966 йилгача
  2. - босқич - 1966 йилдан 1983 йилгача
  3. - босқич - 1983 йилдан 2013 йилгача

XIX аср охирига келиб, чор Россияси Туркистон аҳолисини камбағалликка, билимсизликка, эпидемияларга гирифтор қилди. Буларнинг хаммасидан Тошкент шахри ҳам четда қолмади. 1898 йилда қизилча касаллиги нафақат камбағал аҳолини, балки хукмрон синф, харбий маъмурият одамларининг хам бошини еди. Шу йил, шахар хокимлиги, юқумли касалликлар шифохонасини, яъни тезкор ёрдам шифохонасининг ибтидосини ташкил килишга карор килди. Тошкентда штати - битта врач, фельдшер ва 2 та энага (сиделка) дан иборат биринчи шифохона очилди. Бир йилдан сўнг юқумли касалликлар шифохонаси умумий шахар шифохонасига айланди. Ходимлари хам купайди - бош врач Я.Б. Магнетштейн булди, ордина¬тор, 3 та фельдшер, Қизил хоч жамиятидан 3 та ҳамшира ишлай бошлади.

1903 йилда шифохонанинг ўринлари 95 тагача купайди. 1912 йилда шифохонада 26 ўринли таносил касалликлари бўлими очилди. Врач Я.Б. Магнетштейндан ташқари 2 та ординатор - М.И. Слоним ва Б.JI. Зайдель, врач венеролог К.О. Рейнгард, 5 та фельдшер, 9 та хамшира ишлаган.

Бу кичик шифохонанинг обрўси беқиёс эди, у ахолининг эътиборига сазовор бўлди. Уша пайтда стационар ёрдамдан ташқари 12 минг беморга амбулатор ёрдам кўрсатилган. Юқорида қайд этилган врачлардан ташқари янги врачлар авлоди келиб фаолият кўрсата бошладилар, булар, А. И. Кохонова, жарроҳлар Леванова ва Е. В. Корчиц, педиатр В.И. Лисенко, фельдшер Демидовалар эди.

Қуйидагилар бош врач бўлиб фаолият кўрсатишган: Я.Б. Магнетштейн, Б.Л. Зайдель, Е.В. Кор¬чиц, 1917 йилдан В.Ф. Войно-Ясенецкий (кейинчалик топографик анатомия ва оператив жарроҳлик кафедрасининг профессори, Давлат мукофотининг лауреати). 1916 йилда С.П. Шорохов биринчи марта шифохонада паталогоанатомик хизматини ташкил қилди. Бир вақтнинг ўзида туғруқхона хам фаолият кўрсата бошлади, унинг ташкилотчиси ва рахбари А.А. Шорохова эди. У билан биргаликда врачлар Ю.А. Курбатова, М.Г. Тюменцова, Т.И. Копитовская хам ишлаган. 1917 йилда шифохона жамоасига терапевтлардан Л.В. Ошанин, Л.Ф. Бурова, жаррохлардан Г.А. Ротенберг, Б.А. Тихомирова, Г.А. Гор¬дин, В.М. Образцов, А.Ф. Мирочник қўшилди. 1923 йилда ҳам жарроҳ, хам акушергинеколог бўлиб М.К. Ахназарова ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси таш¬кил топган вақтга келиб, шифохонада 250 ўрин бор эди. Бу вақтда шифохонага И.Г. Фридман рахбарлик килган. У чорак аср давр мобайнида бош врач бўлиб ишлади. Унинг ҳамфикрдошлари врач А.П. Киваев, проф. Г. Манкус эдилар.

1934 йилда шифохона кенгайтирилди ва қайта қурилди, бу эса ўринларнинг 500 тагача кўпайишига сабаб бўлди. Шифохона илмий муассасаларнинг базасига айланди. Булар Врачлар малакасини ошириш институти ва Давлат тиббиёт институтидир. 1935 йилда шифохона базасида рентгеноло¬гия кафедраси очилди, рахбари Б.С. Стекольников, кейинчалик проф. Ж.М. Абдурасулов эдилар, 1934 йилда врачлар малакасини ошириш институтининг ЛОР кафедраси очилди. Унга Л.Г. Ле¬вин, С.И. Шумский, И.А. Дренова, Э.А. Ладиженская раҳбарлик қилишган.

1939 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг кафедралари очилган, жаррохлик кафед¬раси мудири А.Г. Ильин, Е.В. Корчиц, С.А. Масумов, М.П. Постолов фаолият кўрсатдилар. 1943 йилда терапия кафедраси ташкил қилинган, унга А.С. Мелик-Карамян, Ц.А. Левина, О.Н. Павлова, Г.А. Буссель, P.А. Юнусовлар раҳбарлик қилганлар. 1946 йилдан бошлаб асаб касалликлари клиникаси фаолият кўрсатиб келмокда, биринчи раҳбари Я.Я. Гордон эди. 1948 йилда кўз касалликлари клиникаси очилган, профессор П.Ф. Архангельский, ке¬йинчалик С.А. Павлова, доцент 3.С. Шкаренко, доцент М.К. Комиловлар раҳбарлик қилишган. 1948 йилда патологик анатомия кафедраси ташкил қилинган, раҳбари - Р.И. Данилова. 25 йил давомида шифохонанинг патологоанатомик хизматини профессор Г.П. Терехов бошкариб келган.

Шифохона йирик тиббиёт муассасасига, ўзининг анъаналарига эга тажриба мактабига, кадрлар тайёрлаш марказига айланди. Шифохона базасида 1500 та врачлар малака оширдилар. 350 та илмий маколалар нашр қилинди. 7 та фан доктори, 25 та фан номзодлари тайёрланди.

1955 йилдан шифохонага врач Т.Ш. Алимов, 1974 йилдан 1977 йилгача Р.К. Кодиров, 1977 йилдан 1983 йилгача В.А. Саидамедов раҳбарлик қилганлар. 1966 йилнинг 26 апрелида Тошкент шахрида зилзила содир бўлиб, 1968 йилдан бери Жуков-ский кўчасида жойлашган Тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси ўзининг манзилини ўзгартиришга мажбур бўлди. Шифохонанинг бинолари катта талофат кўрди, шу боис Тошкент шахар ижроқўмининг қарорига асосан шифохона Чилонзор районидаги 2 - сонли мактаб-интернат биноларига жойлаштирилди. Шу вақтдан бошлаб Тез тиб¬бий ёрдам клиник шифохонаси тарихининг иккинчи босқичи бошланди.

Шифохонанинг барча ходимлари кеча ва кундуз мактаб-интернатнинг ноқулай хоналарини палаталарга айлантирдилар. Хафтанинг охирига келиб, тиббиёт ходимлари беморларни қабул қила бошладилар, ахолига, қурувчиларга амбулатор ёрдам кўрсатдилар.

Шифохона 4 каватли биноларда жойлаштирилди. Тез орада лифт, маъмурий бино, кли¬ник ва биохимик лабораториялар ва бошқалар қурилди. 15000 га якин дарахт кўчатлари, декоратив ўсимликлар экилди. Ўша пайтда шифохонада қуйидаги кафедралар фаолият кўрсатар эди. Терапия кафедра мудири П.И. Федорова, жаррохлик кафедраси мудири М.П. По¬столов, травматология кафедраси мудири В.А. Со¬рокина, жарроҳлик стоматологияси кафедраси му¬дири Г.П. Ионнидис, Н.Н. Мазалова. Шифохона базасида асаб касалликлари кафед¬раси ҳам жойлашди.

1974 йилда Тошкент шаҳар ижроия кўмитасининг қарори билан кўп профилли 700 ўринли тез тиббий ёрдам Клиник шифохонаси шаҳар тез ёрдам станцияси билан бирлаштирилди. Улар 1983 йилгача биргаликда ишладилар. Бирлашган шифохона штатида 306 та врач, 640 та ўрта тиббиёт ходими, 696 та кичик тиб¬биёт ходими бўлган. Врачлардан 3 таси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ходим, 7 таси тиб¬биёт фанлари номзоди, 33 та врач олий тоифали, 65 таси биринчи тоифали эди.

1983 йилдан Тез тиббий ёрдам Клиник шифохонаси тарихида учинчи босқич бошланди. Шу йилдан бошлаб Ўзбекистан Республикасида хизмат кўрсатган соғликни саклаш ходими, тиббиёт фанлари номзоди, шахар кенгаши де¬путати Т.М. Миродилов шифохонага рахбар этиб тайинланди.

Тезкор тиббий ёрдам сифатини яхшилаш учун реанимация ва анесте¬зиология бўлими қайта тикланди. Реанимация, операция блоки, жаррохлик бўлимлари бир корпусда жойлаштирилди, бу эса беморларга ёрдам беришни яхшилади ва мавжуд 700 ўриндан самарали фойдаланиш имкониятини берди. 10-15 ўринли палаталар 3-5 ўринли пала- таларга айлантирилди, неврология бўлимида 2 ўринли палаталар қурилди. 4 та бинонинг 1 қаватидаги поллари мармар билан алмаштирилди, бу эса беморларни аравачаларда олиб юришни шубҳасиз енгиллаштирди.

1985 йилда янги даволаш ва диагностика аппаратлари олинди, бу эса клиниканинг замонавий талабларга жавоб беришини таъминлади, ошқозон-ичагидан қон кетган беморларни ўз вактида диагностика қилиш, даволашни амалга ошириш учун эндоскопия хизмати ташкил қилинди. Энтерокорпорал детоксикация, гемосорбция, плазмофорез методларидан кенг фойдаланилиб, лазеротерапия, баротерапия ва бошкалар хозирги кунгача самарали ишлатилмокда.

Қабулхона бўлими тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш учун лозим бўлган барча асбоб-ускуналар билан жихозланган, хатто реанимацион муолажаларни бажариш имконияти бор, «кичик реа¬нимация» хонаси ҳам фаолият кўрсатмокда. Хамма беморлар кабулхонанинг ўзида ЭКГ қилинади, экспресс лаборатория очилган. Бар¬ча тезкор постларда ва бўлимларда тезкор синдромал даволаш учун мўлжалланган дори-дар¬мон тўпламлари ташкил қилинган.

Тезкор даволаш ва диагностика муолажаларини бажариш туфайли беморларнинг стационарда қисқа муддатда даволаниши концепцияси қўлланилмоқда. 1984 йилнинг ўрталаридан травматология бўлимида Илизаров услубида компрессион-дистракцион остеосинтез, юкори самарали хисобланган «сон суяги» буйинчасини «уч киррали» мих билан ёпик остеосинтези, ўмров - акромиал бўғимнинг узилишини даволашнинг янги услуби ва яна бошқа кўпгина усуллар қўлланилмоқда.

Проф. И.П. Прохорова раҳбарлигида ўткир холециститнинг деструктив турларини ультратовуш диагностикаси ва даволаш усуллари буйича изланишлар олиб борилди. Холедохолитиазлар ва холедохнинг торайиши ҳолатларида амалиётнинг биринчи босқичи сифатида ретроград папиллосфинктеротомия усули йулга қўйилди. 2012 йилдан бўлим раҳбарлиги вазифасини олий тоифали шифокор, жаррох Сотиболдиев Э.Б. ўз зиммасига олган.

Хозирги кунгача шошилинч кўз микрожаррохлиги бўлими мудири сифатида фаолият олиб бораётган Максудова З.Р. ва бўлим ходимлари бир неча маротаба Москва шаҳар кўз микрохирургияси маркази, Гельмголц номидаги кўз касалликлари ил¬мий текшириш институтларида ўз малакаларини ошириб келмоқдалар. Бу эса ўз навбатида кўз касалликлари бўлимида микрохирургияни татбиқ этиш имкониятини берди. Ҳозирги даврда бўлимда микрокесма орқали катаракта экстракцияси ва ИОЛ имплантацияси, глаукомани кам инвазивли операцияси, ўткир жарохатларда реконструктив тикловчи амалиётлар, кўз ёши аъзоларидаги амалиётлар, пластик амалиётлар бажарилмокда. Бўлим бутун шаҳар аҳолисига кўз жароҳатлари ва ўткир хасталикларига ихтисослаштирилган ва малакали ёрдамни ҳар куни, туну-кун кўрсатади.

1998 йилдан 2011 йилгача шифохона бош врачи лавозимида шу кунгача анестезиология ва реанимация бўлимининг мудири бўлиб ишлаб келаётган тиббиёт фанлари доктори Э.И. Баситханова фаолият олиб борди.

2011 йилдан хозирги кунгача шифохона бош врачи лавозимида А.Р. Саатов ишлаб, шифохона анъаналарига содиқ қолган холда, олдинги устозларнинг ишларини давом эттириб келмоқда.