Фаолият

Шифохонанинг асосий тузилиш бирликлари бу:

- Махсус клиник, даволаш диагностика бўлимлар ва кабинетлар;

- Тиббий статистика, статистик маълумотлар базасига эга бўлган компьютерлашган марказни ўз ичига олувчи ташкилий услубий бўлим

Шифохона стационари ахборот маълумот хизматига, диагностик палаталар ва изоляторга эга бўлган қабул бўлими, 15 койкадан иборат анестезиология ва реанимация бўлимига эга бўлиб, тезкор кардиология бўлимида интенсив терапия палаталари мавжуд. Бундан ташқари умумий терапия, эндокринология, жаррохлик, травматология, юз жағ жаррохлиги, офтальмология, соматика бўлимлари фаолият олиб боради.

Асосий бўлимлардан ташқари ёрдамчи бўлим ва кабинетлар хизмат қилади, булар функционал диагностика, рентген хизмати, эндоскопия ва ультратовуш текшируви кабинети, физиотерапия бўлими, бактериологик ва биохимик лаборатория, қон қуйиш бўлими, марказий стерилизация, аптека, патанатомик бўлимлардир. Барча диагностик хизматлар куну тун ишлайди.

Хозирги кунда Тошкент шахар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси кўп тармоқли йирик даволаш профилактика муассасаси хисобланиб, 365 та ўрин жойга эга, шулардан 265 таси бюджет, 100 таси эса ўз ўзини молиялаштириш ва реабилитацион ўринлардир. Шифохона беморларга тезкор малакали тиббий ёрдам кўрсатиш маскани бўлибгина қолмасдан, ёш шифокорлар етиштирадиган тайёрлов базаси бўлиб хам хисобланади. Кардиология, офтальмология, умумий жаррохлик, юз жағ жаррохлиги, травматология йўналиши бўйича клиник ординатор ва магистрлар тахсил олади, амалиётга эга бўлади. Бундан ташқари Тошкент тиббиёт академияси талабалари, ўрта тиббий ходимлар малакасини ошириши учун ўқув базаси хисобланади.

Республикамизда яшовчи ахолини хаётини сақлаб қолиш, соғлигини тиклаш, иш фаолиятига қайтариш каби масъулиятли вазифани таъминлаш учун ШТТЁКШ дан кечаю-кундуз 22 шифокор, 37 ўрта тиббиёт ходимлари ва хамширалар, 37 та кичик тиббий ходимлар хизмат қилади. Шифохонамизда шифокор ва хамшираларнинг 60% дан ортиғи тоифага эга хисобланади.

Шифохонада 704 нафар ишчи ходим ишлайди, улардан 118 та врач ва 339 эса ўрта тиббий ходимлардир.

Тиббий ходимларнинг малакавий тоифалари ва илмий даражалари хақидаги маълумотлар 1 – жадвалда ўз ифодасини топган.

1 - Жадвал

ШТТЁКШ тиббий ходимларининг малакавий тоифалари ва
илмий даражалари хақида маълумотлар

Ф.И.Ш. Малакавий тоифага эга ходимлар Тоифасиз Ёш мутахассислар Илмий даражага эга
Олий Биринчи Иккинчи
1 Шифокорлар 60 8 10 28 12 4
2 Тиббий хамширалар 63 11 11 149 105 -

Тоифага эга шифокорлар 77 нафар (66%).