Соматика

Бўлимнинг тўлиқ номи : Соматика бўлими

Адрес : 100173, Тошкент шахар, Учтепа тумани Фозилтепа кўчаси 40 уй

Контакт маълумотлари (тел, факс, e-mail) :

Бўлим вазифалари : Бўлимга беморлар қабул қилиш бўлимидан хамда бошқа бўлимлардан - кардиология ёрдамига мухтож бўлган беморлар ётқизилиб даволанади.

Кадрлар таркиби : Бўлимда 2 та шифокор, 7 та ўрта тиббиёт ходими, 5 та кичик тиббиёт ходимлари бўлиб, штат тўлик комплектация қилинган. Шифокорлардан бўлим мудири Қосимова Мапура Саноатовна – олий тоифага, шифокор Абдуганиева Кундуз Бурхановна биринчи тоифага эга. Ўрта тиббиёт ходимлардан 3 таси олий тоифага эга.

Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати : Бўлимда ЮИК стенокардия, миокард ўткир инфаркти, хафақон касаллиги, НЦД, миокардит, ревматоид артрит, ревматизм, зотилжам, бронхит, ошқозон яра касаллиги, гастрит, қандли диабет билан беморлар даволанади. Бўлимда махсус ташкил қилинган фитобар хизмати мавжуд бўлиб унда кислород кўпиги, ўт сафросини хайдовчи дамлама, тинчлантирувчи дамлама, буйрак учун дамлама, қандли диабет дамламаси, қабзият дамламаси беморлар учун тайёрланади. Бўлимда физиотерапия муолажаларидан уқалаш, даволовчи жисмоний тарбия, дарсанваль, ультратовуш вибромассаждан кенг фойдаланилди.

Муваффақият ва ютуқлар : Хар йили соматика ўз-ўзини молиялаштириш бўлимида 1200 дан ортиқ бемор даволанади.

Тиббий муассаса ресурслари : Соматика ўз-ўзини молиялаштириш бўлими 25 та ўринга мўлжалланган. Бўлимда 14 та палата бор, палаталар бир ўринли, икки ўринли ва уч ўринли бўлиб, улар хозирги замон талабига жавоб беради.

Бўлим мудири :
Косимова М.С.
Косимова М.С.