Шошилинч неврология

Бўлимнинг тўлиқ номи : Шошилинч неврология

Адрес : 100173, Ташкент ш., Учтепа туман, Фозилтепа кўчаси 40 уй

Контакт маълумотлар (тел, факс, e-mail): Тел: +998-71 275-04-86

Бўлим вазифалари : Бўлимнинг асосий вазифаси шахар ахолисига тезкор неврологик ёрдамни кўрсатишдан иборат бўлибгина қолмасдан балки неврологияни барча назологик бирликлари бўйича замонавий диагностик ва даволаш ишлари олиб борилади. Бўлим тезкор неврологик ёрдам бўйича ихтисослашган. Бунда БМКАУБ уткинчи тури, ТИА, ишемик ва геморрагик инсултлар,эпилепсия ва эпилептик статуслар,марказий ва периферик нерв системаси уткир яллигланиши, умуртка погонаси диск чурраси, наслий дегенератив касалликлар, иккиламчи энцефалит ва менингоэнцефалит, психосоматик касалликларини даволаш бўйича катта тажрибага эга. Бош мия қон томир касалликларини даволашда антикоагулянт терапия, нейропротекторларни катта дозаларда куллаб неврологик дефицитни киска муддатда тиклаш самарасига эришдик. Инсульт утказган беморларни даволашда реабелитация килиш учун ЛФК, кинезотерапия, умумий ва нуктали укалаш, психотерапия даво усуллари замонавий даражада йулга куйилган.

Кадрлар таркиби : Бўлимда руйхат буйича 10 та шифокор, 14 та хамшира, 9 та кичик тиббий ходим ишлайди. Шифокорлардан 4 та шифокор олий тоифали, 1 та биринчи тоифали, 1 та шифокор илмий ходим, 4 та шифокор клиник ординаторлар.

Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати : Шошилинч неврология булимида йил давомида 1820-1840 мингдан ортиқ бемор мурожат қилади, шулардан 1500-1530 та беморга стационар ёрдам, қолганига эса амбулатор ёрдам кўрсатилади. Паравертебрал блокадалар қилинади.Диагностикада ЭХО-энцефалогроф қўлланилади.

Муваффақият ва ютуқлар : Хар йили қабулхонага мурожат қиладиган беморлар сони ошмоқда. Бўлимда ётиб даволанадиган беморлар сони йил сайин кўпаймоқда Даволаш ва диагностикадаги янгиликларни тадбиқ этиш туфайли сўнги йилларда ўртача ўрин кун 10дан 8 га тушишига эришилди. Бўлим ходимлари ўзининг амалий тажрибалари юзасидан илмий тезис ва мақолалар чикариб туради . ТМА ангионеврология кафедраси билан узвий мулокатда ишлаймиз. Беморларни УЗДГ БЦС текширувидан сунг курсатма буйича КЭАЭ операциясини утказиш учун йулланма берилади. Шифокорларимиз неврологлар сьезди ва конференцияларида фаол катнашиб ,кушни давлатлар олимларининг махорат дарсларида иштирок этишади.

Тиббий муассаса ресурслари : Бўлим 40 ўринга эга бўлиб, шундан 30 бюджет ўринлари, 10 таси эса ўз ўзини молиялаштириш (хўжалик хисобида) ўринлари хисобланади. Булимга РШТЁИМ ва шифохонанинг реанимация булимидан гемодинамик холатлари тикланган беморлар ўтказилади. Кеча кундуз тезкор неврологик ёрдам курсатиш учун барча шароит яратилган.

Бўлим мудири :
Нуржонова Колия Отегеновна
Нуржонова Колия Отегеновна