Бош саҳифа

Узоқ йиллар мобайнида шифохона кадрлар етиштириладиган даргоҳ бўлиб келган. Айниқса, бугунги кунда, кадрларни тайёрлашга, ишга жойлаштиришга ва улардан унумли фойдаланишга, малакасини ўз вақтида оширилишига катта эътибор қаратилмоқда. Тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси хозирда ҳам кадрлар тайёрлаш ўчоғи бўлиб қолмоқда. Бу ерда хар йили олий тоифали ва юқори малакали мутахассислар қўл остида 50 дан ортиқ шифокор-интернлар терапия, кардиология, анестезиология-реанимация, неврология, хирургия ва травмотология мутахасисликлари бўйича ўз интернатураларини ўтамоқдалар. Бундан ташқари, хар йили шифохонада 30 дан ортиқ ҳамширалар ўз малакаларини оширадилар.

Бугунги кунга келиб, шифохона коллективи, аввалгидек, янги авлодга ўзининг бор малакаси ва энг яхши анъаналарини бериб келмоқда. Шифохонанинг икки асрлик ҳаётининг ҳисоби эндиликда янги, замонавий копусларда давом этади. Шифохонанинг 100-йиллик юбилейини янги биноларга кўчирилишига тўғри келганлиги, давлатимиз раҳбариятининг нафақат шифохона коллективига, балки бутун Тошкент шаҳрининг аҳлига қилган ажойиб совғасидир.


Савол-жавоблар

Савол: Фуқаро Хамидова С.М. 56 ёш.

Шифохонангизда фақат шошилинч холатларда ёрдам кўрсатиладими ёки режали равишда даволаниш имконияти хам мавжудми?

Жавоб: Шифохонамиздаги ўз ўзини молиялаштириш ўринлари орқали беморларга режали тиббий ёрдам кўрсатиш ташкил қилинган.

Савол: Фуқаро Турсунов Б.А. 18 ёш.

Менинг дадам 2 йилдан бери чап кўзида катаракта касаллиги билан оғриб келади. Сизларда операция қилдириш имкони борми ва қандай усулда операция қиласизлар?

Жавоб: Шифохонамизда кўз микрожаррохлиги бўлимида катаракта билан оғриган беморларда тўлиқ тиббий текширувлардан кейин туннель кичик кесмаси усулида катарактани олиб ташлаш ва ИОЛ имплантацияси операцияси қилинади.