Шошилинч кўз микрожаррохлиги ва кўз жарохатлари

Бўлимнинг тўлиқ номи: Шошилинч кўз микрожаррохлиги ва кўз жарохатлари

Адрес: Ташкент ш., Учтепа туман, Фозилтепа кўчаси 40 уй

Контакт маълумотлар (тел, факс, е-mail): Тел: +99871 275-04-93

Бўлим вазифаси: Бўлимнинг асосий вазифалари шахар ахолисига тезкор офтальмологик ёрдамни кўрсатиш, мурожат қилган беморларга барча назологик бирликлари бўйича замонавий диагностика ва даволаш ишларини олиб бориш.

Бўлим тезкор офтальмологик ёрдам бўйича ихтисослашганлиги сабабли кўрув аъзоси жарохатлари, куйишлар, кўз олмаси ва ёрдамчи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, кўрув нерви ва тўр парданинг қон томир касалликларини даволаш бўйича катта тажрибага эга.

Жаррохлик фаолияти. Бўлимда катарактани тоннельсимон кичик кесма оркали олиш ва сунъий интраокуляр линза имплантация қилиш, глаукома бўйича кам инвазивли амалиётлар, пластика билан птеригиумэктомия, ғилайликни тўғрилаш, кўз олмаси ва кўз ёрдамчи аъзоларининг барча жарохатлари бўйича жаррохлик амалиётлари бажарилади.

Булимда амбулатор хизмат йулга куйилган булиб, замонавий офтальмологияда ташхислаш учун зарур булган УТТ (А-В сканлаш), автокераторефракометр аппаратлари билан жихозланган.

Кадрлар таркиби: Бўлимда руйхат буйича 15 та шифокор, 15 та хамшира, 9 та кичик тиббий ходим ишлайди. Шифокорлардан 5 та шифокор олий тоифали, 2 та биринчи тоифали, 3 та иккинчи тоифа, 5 та тоифасиз ёш шифокорлардир

Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати: Кўз касалликлари қабулхонасига йил давомида 10 мингдан ортиқ бемор мурожат қилади, шулардан 20% га яқинига стационар ёрдам, қолганига эса амбулатор ёрдам кўрсатилади.

Кўз касалликлари қабулхонасида қуйидаги кичик амалиётлар бажарилади.

  • Қовоқлар ва шиллиқ парда жарохатларига БЖИ
  • Шох пардадан ёт жисм олиш                                
  • Шиллиқ пардадан ёт жисм олиш                            
  • Флегмона ва абсцессларни очиш                            
  • Шох парда чокини олиш

Бўлимда хар йили қуйидаги патологиялар бўйича 2500 дан ортиқ бемор даволанади:

  • Кўрув аъзолари жароҳатлари
  • Куйишлар
  • Кўз ва ёрдамчи аъзоларининг яллиғланиш касалликлари
  • Кўрув нерви ва тўр парданинг яллиғланиш ва томирли касалликлари
  • Катаракта
  • Глаукома

Кўриш аъзоларининг дистрофик касалликлдари

Муваффақият ва ютуқлар: Хар йили қабулхонага мурожат қиладиган беморлар сони 10000 дан ошмоқда, бинобарин 2011 йилга нисбатан 2012 йилда 1500 га ортиқ бемор мурожат қилган. Бўлимда ётиб даволанадиган беморлар сони йил сайин кўпаймоқда. Даволаш ва диагностикадаги янгиликларни тадбиқ этиш туфайли сўнги йилларда ўртача ўрин кун 7 ,0 дан 5,0 тушишига эришилди. Йилига 1500 дан ортиқ микрохирургик амалиётлар ўтказилмоқда. Бўлим ходимлари ўзининг амалий тажрибалари юзасидан илмий тезис ва мақолалар орқали турли халқаро конференцияларда мунтазам иштирок этиб келишмоқда. Сўнги 3 йилда ёзилган илмий мақола ва тезислар сони 20 дан ортиқ.

Тиббий муассаса ресурслари: Бўлим 38 ўринга эга бўлиб, шундан 30 бюджет ўринлари, 8 таси эса ўз ўзини молиялаштириш (хўжалик хисобида) ўринлари хисобланади. Опреацион блок кунига 10 та амалиёт ўтказиш юкламасига эга. Кеча кундуз амалиёт ўтказиш учун барча шароит яратилган.