21.02.2017

Соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 февралдаги  Фармонига кўра, Алишер Қаюмович  Шадманов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

Маълумки, шу вақтгача А.Шадманов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги

 Ахборот хизмати