22.10.2015

Аҳоли саломатлиги доимий эътиборда

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Дўрмон” қишлоқ врачлик пунктида тиббий кўрик ишлари, эмлаш, беморларни амбулатор шароитида соғломлаштириш тадбирлари сифатли бажарилиши учун барча шароитлар яратилган.

Аҳоли, айниқса, туғиш ёшидаги аёллар ва болалар саломатлиги доимий назоратда. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари кенг йўлга қўйилган.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Манба: uza.uz