08.08.2015

Стоматологик асбоблар сотиб олиш бўйича савдо тендери якунланди

2015 йил 20 майдаги “Стоматологик асбоблар, пломбалаш ва ишлатиладиган материаллар сотиб олиш” бўйича халқаро савдо тендери якунлари сарҳисоб қилинди.

Тендер комиссияси қарорига кўра, 1-лот бўйича шартномани “Dad Classic Health” (Буюк Британия) компаниясига, захирадаги ғолиб мақомини, тендер ғолиби таклиф қилган шартлар асосида, Хитойнинг “Yiwu Electric Trading” компаниясига топширилди.

2-лот бўйича Хитойнинг “Grant Hill Trading” компанияси ғолиб деб топилди. Захирадаги ғолиб мақомини, тендер ғолиби таклиф қилган шартлар асосида, Ўзбекистоннинг “Medprotect System” компанияси қўлга киритди.