14.07.2015

Компьютер томографларини харид қилиш бўйича савдо тендери якунлари эълон қилинди

19.05.2015 йилдаги № 507-3Т-15/9 лот 1 бўйича “Компьютер томографиялари ва ангиографияларини харид қилиш” халқаро савдо-сотиқ тендери якунлари хулосаланди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Тендер комиссияси лот 1 бўйича тендер ғолиби “Medical Technologies Corporation LLP” компанияси (Буюк Британия) билан шартнома тузишга қарор қилди. Шартнома бўйича умумий қиймати 610.000,00 евро бўлган 2та компьютер томографини етказиб бериш кўзда тутилган.

Тендер комиссияси ушбу лот 1 бўйича иштирок этган Бельгиянинг “Med Concept Europe S.A.” компаниясини тендернинг “Резерв ғолиби” статуси билан тақдирлади.