13.03.2013

Ҳиндистонда соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш бўйича катта лойиҳа амалга оширилади

Ҳиндистон информацион технологиялари ва Федерал алоқа Вазирлиги Керала штатининг Соғлиқни Сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда айнан ушбу ҳудудда ва мамлакатнинг жанубий ғарбий шаҳарларида жойлашган ҳудудларида соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш бўйича йирик лойиҳани амалга оширмоқда.

Унинг амалга оширилиши учун 960 миллион рупий (18,24 млн АҚШ доллари) ажратилган.

Лойиҳа 33,4 млн. аҳоли мавжуд штатнинг барча соғлом инсонлар аҳволи тўғрисидаги ягона база далилларини шакллантиришга қаратилган.

Натижада штатнинг барча тиббиёт ходимлари ушбу даллилларни олиш имконига эга бўлишади ва фойдаланувчиларни рўйхатга киритиш бугун Ҳиндистон фуқарорлари ўзлаштираётган биометрик идентифокаторларни сканер қилиш асосида ягона идентификацион номер орқали амалга оширилади.

Лойиҳанинг бошланиш босқичида штат пойтахти ва Тируванантапурам шаҳри аҳолиси тўғрисидаги тиббий маълумотлар электрон шаклда амалга оширилиши режалаштирилмоқда ва кейинчалик тўпланган тажриба билан яна тўртта ҳудудда жорий этилади. Бундан ташқари, барча даволаш -профилактик муассасалардаги шифокорлар Керала аҳолиси соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги далиллар мавжуд бўлган серверларларга кириб маълумотлар олиш имкониятига эга бўлишларини таъминлаб берувчи информацион тиббий тизим юзага келмоқда. Маҳаллий Соғлиқни Сақлаш вазирлиги келажакда лойиҳа Ҳиндистоннинг бошқа штатлари ва қўмиталарида соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш учун намуна бўлиб хизмат қилишига ишонмоқдалар.

Манба:Соғлиқни сақлаш тизимини ахбаротлаштириш бўйича янги канал AKSiNEWS.RU