23.09.2010

ОНКОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда бутун дунёда, айниқса, аёллар орасида онкологик касалликларнинг кўпа­йиши кузатилмоқда. Кўпроқ ўпка, сут бези, простата ва йўғон ичак саратони жадал суръатларда ўсиб боряпти. Бу онкология соҳасида профилактика ва даволаш ишларида янгича ёндошувларни ишлаб чиқиш, илмий изланишларни янада чуқурлаштириш ва ҳамкорлик кўламини кенгайтиришни тақозо этмоқда.

ПойтахтимиздаонкологиясоасидаянгидиагностикавадаволаштехнологиялариниқўллашсамараларигабағишлабўтказилганилмийамалийанжумандаанашуҳақдасўзюритилдиУндамамлакатимизилмийамалийтиббиётмарказлариилмийтадқиқотинститутлариолимлари вилоятлардагионкологиядиспансерлари шифокорлариҳамдаРоссияданкелганмутахассислариштирокэтдиРеспубликаОнкологияилмиймарказидиректорипрофессорСНаврўзов мамлакатимиздасоғлиқнисақлаштизимидаолибборилаётганислоотлар жараёнидатиббиётнингнисбатанмураккабсоасионкологияхизматиниривожлантиришгақаратилаётганэътиборюксаксамарабераётганиниалоидатаъкидладиПрезидентимизИсломКаримовнингйилсентябрдагиСоғлиқнисақлаштизиминиислоқилишниянадачуқурлаштиришвауниривожлантиришДавлатдастуриниамалгаоширишнингасосиййўналишларитўғрисидагиФармонидабелгиланганвазифаларизчиламалгаоширилишинатижасидахалқимизгатиббийхизматкўрсатишдаражасиошиббормоқдаТиббиётмуассасаларинингмоддийтехникбазасинимустакамлашбўйичаамалгаоширилаётганлойиаларташисқўйишвадаволашбўйичаилғортехнологияларниишлабчиқишваўзлаштиришхасталикнинголдиниолишгақаратилгантадбирларнатижасидасўнггийиллардаюртимиздаонкологиккасалликларнингбаъзибиртурларибиланкасалланишҳолатларикамайганлиги кузатилмоқдаМамлакатимизда онкология илми ҳам тобора ривожланиб бораётир. Олимларимиз касалликка эрта ташҳис қўйиш ва даволашнинг самарали усул ва воситаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Ошқозон-ичак , кўкрак бези саратонини, урологик хасталикларни жарроҳлик йўли билан даволашдаги илмий ютуқлар бунга мисол бўла олади.

Айтиш жоизки, ҳар қандай хасталикни, айниқса инсон вужудида пайдо бўладиган хавфли ўсмаларни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзалроқ. Бу аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини янада кучайтиришни тақозо этаётир. Шифокорларимиз бу борада тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда кенг кўламда иш олиб бормоқда. Профилактика ва даволаш ишларини янада такомиллаштиришда хориждаги етакчи илм-фан марказлари билан йўлга қўйилган алоқалар ҳам ўз самараларини бераётир.

– Мамлакатингизда аҳолига онкологик хизмат кўрсатишнинг мустаҳкам тизими шаклланганига гувоҳ бўлдик, - дейди Россия Онкология илмий маркази етакчи илмий ходими Андрей Мещаряков. – Шифо масканларингизда жаҳон тиббиётининг юксак тиббий технологиялари асосида даволаш ишларини амалга ошириш учун барча имкониятлар яратилган. Шифокорларингиз ва ёш тадқиқотчилар хавфли ўсма касалликларини даволашнинг илғор услубларини ишлаб чиқиш юзасидан изчил тадқиқот олиб бормоқдалар. Бу борада эришилган ютуқлар юзасидан илмий марказларимиз ўртасида мунтазам ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Ушбу анжуман ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва илмий янгиликларни оммалаштиришда яна бир муҳим қадам бўлди.

Анжуманда республикамизда онкология хизматининг бугунги ҳолати ва галдаги вазифалар, сут бези, ўпка, бачадон, лимфа тўқималари саратонини даволашнинг янги усуллари ва бу борада фойдаланиладиган препаратларнинг ўзига хос хусусиятлари, вилоятлардаги онкология диспансерларининг ютуқ ва муаммоларига бағишланган маърузалар тингланди. Тадбир қатнашчилари Тошкент вилояти онкология диспансери фаолияти билан танишдилар.

Баҳор ХИДИРОВА

“SOG`LOM AVLOD”

35-SON