Шифохона янгиликлари

Сўнги йилларда республикамизда шу жумладан Тошкент шахрида қандли диабет билан оғриган беморларни сонини ошиб бориши ва бу ўз навбатида унинг асоратларини кўпайишига олиб келаётганлигини инобатга олиб, ШССББ рухсати билан шифохонанинг 2 - терапия бўлими 45 ўринли эндокринология бўлимига айлантирилди. Бўлимда қандли диабетнинг оғир асоратлари билан оғриган беморлар даволаниши билан биргаликда, турли оғир бошқа эндокринологик беморлар хам даволанади.

Бутун дунёда бўлгани каби бизнинг худудимизда хам ЮИК, миокард инфаркти, турли аритмияларнинг ёшариши кузатилаётганлиги сабабли, бу беморларга ўз вақтида адекват даво қўллаш мақсадида кардиология бўлимининг қошида замонавий тиббий анжомлар билан жихозланган 11 ўринли интенсив кардиология бўлими ташкил қилинди.

Шифохонада миокард инфаркти ва бош мия қон айланиши ўткир бузилиши билан оғриган беморларда тромболизис терапияси ўтказиш йўлга қўйилди.