Бош Сахифа
Рэспублика Ихтисослаштирилган Эндокринологиянинг Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази (РИЭИАТМ) Марказий Осиёда ягона илмий-тадқиқот ва даволаш-диагностика маркази ҳисобланади.
РИЭИАТМ нинг асосий мақсади жаҳон стандартлари даражасида йуқори эндокринологик ёрдамни таъминлаш, шунингдэк:
- Ёд танқислиги касалликларини бартараф этиш учун кураш.
- Қалқонсимон ва қалқонолди безлари ва буйрак усти безлари бўйича йуқори тэхнологик жаррохли амалиётларини ўтказиш.
- Қалқонсимон без патологияси, қалқонолди безлари ва суяк тизими радиоактив изотоплар ёрдамида даволаш ва диагностикаси.
- Қандли диабет (диабетик нэфропати, диабетик оёқ) диагностикаси ва даволанишида замонавий услублар, рўйхатга олишни, халқаро стандартларни жорий этиш ва йуқори тэхнологик даволаниш тизимларини жорий этиш. Гэмодиализ маркази, ва офталмо диабет даволаш бўлими ташкил этилган.
- Рэспубликада ягона нэйроэндокринология лабораторияси ва нэйроэндокринология бўлими (турли гипофиз аденомалари ва буйрак усти бези касалликлари рэгистрлари, нэйроэндокрин беморларни даволашда халқаро стандартларни жорий қилиш) мавжуд.
- Турли гипофиз аденомаларини жаррохлик йўли билан даволашнинг йуқори тэхнологияли усуллари тадбиқ этилган.
- Репродуктив эндокринология кафедраси мавжуд: бу эркаклар ва аёллардаги репродуктив касалликлар диагностикаси ва даволашда катта аҳамиятга эга.
- (репродуктив касалликлар билан ҳасталанган беморларни ташхислаш ва даволаш учун халқаро стандартлари жорий этилган).
- Бундан ташқари иммуногэнэтика лабораторияси ва болалар эндокринологияси кафедраси. Рэспубликада эндокрин хасталикларга учраган болаларга ёрдам берадиган ягона бирликдир.
Бизнинг Марказда ҳар қандай мамлакат фуқароси яшаш жойидан қатъий назар йуқори сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.
Марказ директори - тиббиёт фанлари доктори Профессор Алимов Анвар Валиэвич
Марказ бош шифокори – тиббиёт фанлари доктори Хайдарова Феруза Алимовна
Марказ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари – тиббиёт фанлари доктори Ҳалимова Замира Юсуповна
Бизнинг манзил: | Мирзо Улуғбек кўчаси, 56, 100125, Тошкент. |
Алоқа учун телефонлар: | +998 (71) 262-25-53 регистратура |
+998 (71) 269-06-09 қабул бўлими | |
+998 (71) 262-27-02 директор котиби | |
+998 (71) 262-23-68 бош шифокор котиби | |
+998 (71) 262-27-02 факс | |
e-mail: | endocrin@uzsci.net |
loading map...