АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Янгиликлар

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистонда болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш учун янги вакцина татбиқ этилиши”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради ва ҳамма уларга қизиқиш билдирмоқда: беморлар, шифокорлар, тадқиқотчилар, тиббий олий ўқув юртлари талабалари ва оддий истеъмолчилар.

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши – ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, ҳозирда уни муваффақиятли йўлга қўйди. 2017 йилда институтда беш нафар оғир қон касаллиги билан хасталанган беморга шу йўналишда тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар соғлом ҳаётга қайтмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

21.02.2018 Фоторепортаж: Малакали тиббий хизмат
Фарғона шаҳар болалар шифохонасида кўрсатилаётган тиббий хизматдан аҳоли мамнун.

20.02.2018 Косонсой туманида 5 нафар тиббиёт ходимига нисбатан қатъий чора кўрилди
Давлатимиз раҳбарининг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилидаги Давлат дастури тўғрисидаги Фармонида “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт” деган қоидани рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу талаб барча соҳалар қатори тиббиёт тизими учун ҳам дахлдор.

14.02.2018 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Дусанов Зохид Абдукаюмович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПҚ-3525-сонли қарорига кўра, мазкур агентликка Абдуллаев Азиз Рустамович раҳбар этиб тайинланди

14.02.2018 Ўзбекистонда биринчи марта жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтказилди
Ўтган 2017 йил мамлакатимиз тиббиёти учун муҳим бурилишлар ясалган йил сифатида тарихга кирди. Бирламчи тиббиёт тизими, шошилинч тиббий ёрдам, хусусий сектор, дори-дармон таъминоти ҳамда ихтисослаштирилган тиббий хизмат йўлида йирик ислоҳотлар амалга оширилди.

07.02.2018 Косонсой туманида кузатилган овқатдан заҳарланиш ҳолати барқарорлаштирилмоқда
Наманган вилояти Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига 5 февраль куни тонги соат 6:00 дан 12:00 га қадар кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб 36 нафар фуқаро мурожаат қилган. Улар ўткир гастроэнтерит, токсикоинфекция ташхисига гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган.

05.01.2018 Тиббий олий ўқув юртларида бакалавриат йўналишидаги мақсадли қабул ортиши режалаштирилган
2018 йил бакалавриат таълим йўналишида мақсадли қабул квоталари 20 фоизга ортиши кутилмоқда. Бу ҳақда Соғликни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими: 2017 йил сарҳисоби, 2018 йил режаси» деб номланган ҳисоботида айтиб ўтилган.

07.11.2015 Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни нишонланмоқда
2015 йилнинг 7 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида байрам тадбири ўтказилди

26.09.2015 Ситора — малакали ҳамшира
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилояти филиали ҳамшираси Ситора Раҳматова қўли енгил ва ўз касбини пухта ўзлаштирган билимли ҳамшира сифатида кўпчиликнинг эътиборини қозонган

02.06.2015 Сифат ва самарадорлик – асосий мезон
Миллий матбуот марказида халқимизни сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

15.04.2015 Бостонда янги тўғилганларни ДНК дан ўтказиш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
Апрелда Бостонлик шифокорлар янги тўғилган геномларнинг сквенирлаш бўйича BabySeq лойиҳаси ишга туширилди.

11.04.2015 Саломатлигимиз ўз қўлимизда
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, ОИВ/ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олиш борасида Тошкент вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

11.04.2015 Тадқиқотлар ёш ўтган сари жисмоний машқлар тўғри овқатланишдан кўра аҳамиятлироқ эканлиги исботланди
Олимларнинг аниқлашича, ўрта ва кекса ёшдагилар учун ўз таналарининг вазларини меъёрда узоқ ушлаб қолишлари учун жисмоний машқлар муҳим аҳамият касб этади.

11.04.2015 Спорт билан ёшаришнинг 6 та исботи
Жисмоний машқ билан мунтазам равишда шуғулланганлар нафақат мускулларни ва умумий тонусни мустаҳкамлашга хизмат қилади, балки ёшартиришга ҳам ёрдам беради.

08.04.2015 Аҳоли саломатлигини асраш йўлида
Онкологик касалликларнинг олдини олиш, диагностика ва даволашнинг илғор усулларини жорий этиш жаҳон тиббиётининг долзарб муаммоларидан биридир.

08.04.2015 Мамлакатимизнинг буюк келажаги
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, келажагимиз бўлган навқирон авлодни жисмонан ва маънан соғлом вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди.

07.04.2015 БССТ янги дори воситаларининг нархларини изоҳлаш мақсадида ҳамкорликнинг очиқлик жараёнлари бўйича янги докладни намойиш қилмоқда
Комплексли тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, яқинда БССТ минтақавий бюроси нашрида Европа ҳудудида татбиқ этилувчи қимматбаҳо дори воситаларининг купаётганлиги бир томондан яхши бўлса, иккинчи томондан аҳолини улардан фойдаланиш миқдорини камайтирмоқда.

30.08.2014 Мустақиллик байрами муборак!
Ўзбекистон аҳлини Ватанимиз мустақиллигининг 23-йиллиги билан муборакбод этамиз!


Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz