АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Тадқиқотлар ёш ўтган сари жисмоний машқлар тўғри овқатланишдан кўра аҳамиятлироқ эканлиги исботланди

11.04.2015 Олимларнинг аниқлашича, ўрта ва кекса ёшдагилар учун ўз таналарининг вазларини меъёрда узоқ ушлаб қолишлари учун жисмоний машқлар муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳаттоки парҳез ушлашдан кўра таъсирлироқ эканлиги исботланди.

Ёш ўтиши билан инсонлар соғлом турмуш тарзини кечиришга ҳаракат қиладилар ва овқатланиш жараёнини тубдан ўзгарадилар. Ушбу тенденция амалиётда кўп учрайди, бироқ ўрта ва катта ёшдаги инсонларни аста-секинлик билан ортиқча вазн йиғишга олиб келади. Тадқиқотлар 20 ёшдан 70 ёшгача бўлган 4999 америкаликларнинг саломатлиги кузатилганда ушбу жараёнларга аниқ ташҳис қўйди.

Ушбу масала бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинганда ёш ўтган сари парҳездан кўра жисмоний машқлар инсон ўз танасининг вазнини меъёрлаштиришда муҳимроқ эканлиги аниқланди. Тадқиқотчилар инсонларга ҳар ойда 150 дақиқани жисмоний машқларга сарфлаш кераклигини тавсия қилмоқдалар. Аммо шу билан бирга олимлар тўғри овқатланиш тўғрисида ҳам унутмасликни маслаҳат беришади. Чунки айнан тўғри овқатланиш инсонларнинг ички органларини соғлом сақлашда муҳимдир.


Back to the list

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz