АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Фойдали ахборотлар

Республика давлат бюжети ҳисобидан вакциналарнинг молиялаштирилишини режалаштириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Агар 2004 йилда давлат бюжетидан 54,1% вакцина сотиб олинган бўлса, 2011 ва 2012 йилдаги кўрсаткичлар 100% га етди.

Махсус профилактика воситаларини бошқариш ва юқумли касалликлар билан курашишни такомиллаштириш мақсадида республикада мунтазам тарзда ЖССТ томонидан тавсия этилган янги вакциналар жорий этилмоқда.

  • 2011 йил октябрь ойида республика ҳудудида “В гепатитига қарши вакцинация жорий этилди.
  • 2007 йилдан бери қизамиқ, қизилча, эпидемик паротитга қарши вакциналар жорий этилди.
  • 2009 йил март ойидан бошлаб республикада 2-3-4 ойлик болаларда янги комбинацияланган 3 марталик вакциналар (АКДС+ВГВ+ХИБ) қабул қилинди.
  • Йилнинг ўрталарига келиб 2, 3 ойлик болаларга 2 марталик ротавирусли вакциналар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
  • Олиб борилган ишлар натижаси ўлароқ мамлакатда инфекцияга қарши курашувчи вакциацияларнинг кенг қамровлигини таъминлаш ва тинч эпидемик ҳолатни ташкиллаштирга эришилди. Охирги ўн йилликда республикада профилактик эмлаш қамрови республика бўйича 95% га етди.2012 йилнинг 10 ойида эмлашнинг календар режаси ўз ичига олган инфекцияларга қарши курашиш профилактик эмлаш қамрови 99,1% дан 99,7% ни ташкил қилди.
ВАКЦИНА Положение фонового рисунка

1996 йилдан бери олиб борилаётган иммунизация натижасида полимиелит вирусининг ёввойи штамларини чақирган полимиелит ҳолатлари рўйхатга олинмади. 2002 йилда Ўзбекистон полиомиелитни тугатиш бўйича Сертификат маълумотномаси олинди.

ВТожикистондаги полимиелит бўйича эпидемик ҳолатни таъсири билан боғлиқ чора тадбирларда Ўзбекистон Республикаси ССВ, ЮНИСЕФ, ЖССТ томонидан МИК (миллий иммунизация кунлари) ўтказилди. 0-5 ва 25 ёшгача бўлган шахслар ва болалар ўртасида айнан Сурхондарё вилоятида 4 раунд олиб борилди. 2011 ва 2012 йил апрель май ойларида орал полимиелит вакцинациясининг 2 раунди бўйича МИК ўтказилди. У 8- раундда 12,3 млн нафар инсонларга хизмат кўрсатилди ва жами 98-99% қамровни ташкл этди.

1997 йилдан бери республикада 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўткир суст фалаж касаллиги бўйича доимий эпидемиологик назорат ўтказилиб турилади. Йилдан йилга ЖССТ томонидан тавсия этилган фалаж касаллиги бўйича эпидеомологик назорат кўрсаткичлари керакли тарзда қўллаб-қувватланмоқда. 2011 йилда фалаж ҳолатларининг 200 ҳолатлари ва 2012 йилнинг 10 ойида эса фалаж ҳолатларининг 196 ҳолати рўйхатга олинди.

Ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фалаж бўйича эпидемиологик назоратни фаол ошириш бўйича очиқ ҳисобот таёрланиб, топширилиб турилди. ЖССТ тавсияномаларига кўра 2011 йилдан бери эпидемиологик назоратни сифатли олиб борилиш асосий индикатор кўрсаткичлари 15 ёшгача бўлган аҳоли орасида 100 мингтадан фалаж ҳолати 1 тадан 2 ҳолатга кўпайтирилди.

2010-2011 йилларда эпидемик жараёнларни амалга ошириш ҳаво-томчилари механизми кўплаб инфекциялар бўйича тинч эпидемик вазиятни юзага келтириш мақсади билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида республикада рўйхатга олинган қизамиқ ҳолатларининг 90% эпидемик ҳолатни бартараф этилишига эришилди.

Ушбу жараёнлар кўпинча яхши ташкиллаштирилмаган болаликда тарбияланганларга таъсир этмоқда. Касалга чалинганларнинг умумий ҳажми 66,5%ни ташкил этди.

ВАКЦИНА

Эмланиш ҳолати ўрганилиб чиқилганда шу маълум бўлдики, уларда 57,3% қизамиққа қарши эмланмаган ва 51,7% ҳали эмланиш ёшига етмаган. 23,5% ушбу касаликка чалинганлар инфекцияга қарши эмланганлар ҳисобланди; 19,2% эса эмланиш ҳолатига эга бўлмаганлардир.

2011 йилдан бери Тошкент шаҳрида қизамиққа қарши иммунитет сиғимини ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу касаллик бир ёшгача бўлган етим болалар орасида 24,0% ни ташкил этган бўлса, 6 ёшгача бўлган болалар орасида 13,6% га тенглашди ва 7-14 ёшгача бўлган болалар орасида 7-8 га етган бўлса, 15 ёшдан катталарда эса 5-6% га етказилди.

Республикада қизамиққа қарши эпидемик самарасизликни юзага келишининг асосий сабабаларидан бири 2011 йилнинг 1 кварталида вакцинанинг вақтинча ушланиб қолиниши бўлди ва бунинг натижасида таъсирга тез тушиб қолувчи контенгент ҳосил қилиниб, иммунизация ўз вақтида амалга оширилмади.

Ушбу масала маъсул шахслар ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг селекторлари томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикасида элиминацияга эришиш ва қизамиқ бўйича эпидемик самарадорликни сақлаб қолиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан республиканинг барча ҳудудларида қизамиқ ва қизилчага қарши МКИ ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

2011 йилнинг 12 сентябридан 18 сентябрига қадар 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар қамрови қизамиқ ва қизилча бўйича оммавий иммунизация кампанияси ўтказилди ва 8 млн. 443 минг, яъни 99,9% болалар қамраб олинди. Қўшимча тозалаш иммунизация ҳолатлари 2011 йил декабрь ойида ўтказилди ва тадбирлар давомида қўшимча 40 минг дан кўпроқ инсонлар эмланди.

2011 йил декабрь ойидан то ҳозирга қадар республикада қизамиқ касаллиги рўйхатга олинмади. Шу билан бирга қизамиқ бўйича эпидемик ҳолат бутун дунёда ва Европа мамлакатларида янада эътибор қаратилиши керак бўлган, Республикада қизамиқни тарқалиши бўйича фаол эпидемиологик назорат кўчайтирилиши зарур бўлган масалалардан бири бўлиб келмоқда.

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz