АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Бешенство

Қутуриш нима?

Қутуриш - оқибати ўлимгача олиб келувчи марказий асаб тизимини шикастланишини кўчайтирувчи ўткир вирус касаллиги ҳисобланади.

Асосий далиллар:

  • Қутуриш 150 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда учрайди.
  • Дунёда ҳар йили 55 000 нафар инсон қутуриш касаллигидан жабр чекадилар. Айниқса Осиё ва Африкада қутуриш касаллигидан жабр тортганлар кўпчиликни ташкил қилади.
  • Қутурган ҳайвонлар томонидан тишланган 40% инсонлар – бу асосан 15 гача бўлган инсонлар ҳисобланади
  • Инсонларни ўлимгача олиб келган қутуриш касаллиги инфекциясининг асосий манбаи ит ҳисобланади.
  • Қутурган ҳайвон билан алоқада бўлингандан кейин тишланган жойни тозалаш ва иммунизациялаш қутуришни кучайтириб ўлим хавфини ошириш мумкин.
  • Ҳар йили дунёда 15 миллиондан ортиқроқ инсонлар касалликнинг ривожланишини олдини олиш учун постэкспозицион вакцинация ўтказилмоқда; таҳлилларга кўра, бу минглаб инсонларни қутуриш касаллигидан ҳалок бўлишини олдини олади.

Қутуриш касаллигининг пайдо бўлиш сабаблари

Қутуриш Rhabdoviridae оиласига (Neuroryctes rabid) мансуб вирусдан ташкил топган РНК-ни келтириб чиқаради. Инфекция қўзғатувчилари атроф муҳитга нисбатан барқарор бўлиб, тўғри қуёш нурлари таъсирида қайнатиш оқибатида осон ўлади, шунингдек у дезинфектант ва антисептиклар билан оброботка қилинади. Жуда паст ҳароратда қутуриш вируси узоқ вақт давомида ўзининг ҳаётий фаолиятини сақлаб қолишга қодир ҳисобланади.

Касаллик қутурган ҳайвонларнинг тишлаши ёки ҳайвонларнинг юқумли вирус сулаклари орқали, шунингдек шилимшиқ пўстлоқ орқали юқиши мумкин.Бунда кўпроқ хавф бош, елка ва қўлда ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, касалланган ҳайвонларнинг ташланиши доимо қутуриш касаллигини олиб келмайди, аммо хавф доимо мавжуд. Касалликнинг манбаи иссиқ қонли ҳайвонлар ҳисобланади, буларга: кучуклар, мушуклар, тулки, бурилар, чия бўрилар, кўр шапалаклар, кемирувчилар, отлар ва майда шохли ҳайвонлар ҳисобланади. Қутуриш Австралия ва Антарктидадан ташқари барча минтақаларда рўйхатга олинган. Вирус инсондан инсонга юқади.

Тери қопламларининг шикастланиши орқали инсон организмига ўтгандан сўнг, қутуриш вируси нерв толалари бўйича асаб тизими марказига етиб келади. Нерв толаларига қўшила туриб, у бош ва орқа миянинг жиддий қайтарилмас ўзгаришини чақиради.Кейинчалик қутуриш вируси нерв толалари бўйича турли тўқималарга кўчиб ўтади, шунингдек беморларнинг тупугидан ажралиши натижасида ҳосил бўлувчи сўлак безларига ҳам кўчиб ўтади.

Қутуриш белгилари

Тишланган жой, яранинг катта - кичиклиги ва тишланган шахснинг ёшидан қаътий назар, қутуришнинг инкибуцион даври яъни касалликнинг қандайдир симптомлари мавжуд бўлмаганда 10 кундан 1 йилни ташкил қилиши мумкин. Қутуришнинг илк белгилари тишланган жойда номоён бўлиб, у чандиқ тагида шиш пайдо бўлиши ва қизариши орқали билинади. Бунда ловуллаб ачиш, қичиш ҳиссиётининг пайдо бўлиши, шунингдек яқин асаб стволи бўйича зирқироқ оғриқнинг пайдо бўлиши ҳис қилинади. Тана ҳароратининг сезиларли даржада ошиши кузатилиб, касал ўзида қўрқинч ва ваҳимани ҳис қилади ва ўйқуси бузилаётганлигидан шикоят қила бошлайди.

Келажакда ҳаракатланувчи ҳаво оқимидан таъсирланиш (аэрофобия), очиқ ранглардан (фотофобия), ёки баланд овоздан таъсирланиш (акустикофобия) каби хуружлар қўшила боради. Қутуриш касаллигини кузатар эканмиз психомотор қўзғатувчилар хуружи ақлдан оздириш, эшитиш ва кўриш галлюцинацияси, сўлак оқиши каби белгиларни сеза бошлаймиз.Бунда касаллар жуда ташвишли ва агрессив бўлиб, инсоний қоидаларга тўғри келмайдиган жисмоний кучни кўрсата бошлайди.

Кейинчалик қутуришда тинчланиш белгилари номоён бўла бошлайди. Бунда сувдан қўрқиш ва психотор хуружларнинг йўқ бўлиши кузатилсада оёқ-қўл фалажи ва тананинг юқори ҳарорати пайдо бўла бошлайди, шунингдек бош суяги зарарланиши юзага келади.Ушбу қутуриш симптомларининг пайдо бўлиши доимо юрак ва нафас тўхташига олиб келади ва бу ўлим билан тугайди. Касалликниг умумий давомийлиги 4-8 кун давом этади.

Қутуриш ташҳиси

Қутуриш ташҳиси эпидемиологик анмнеза билан ( тишлаб олиш, қутурган ҳайвоннинг сўлаги терини зарарлаши, ҳайвон тақдири тўғрисидаги маълумот) тавсифланади. Лаборатория шароитида қутуришдан зарарланганларни фақатгина мия тўқималарида вируснинг аралашмларини топиш орқали ўлимдан кейин текширилиши мумкин, шунингдек қутуриш вирусининг антигенларини ажралиб чиқиши, иммунофермент таҳлили , лаборатория ҳайвонларининг зарарланишини биологик синови ёрдамида амалга оширилади. Қутуришнинг дифференциал диагностикаси атропиннинг заҳарланиши, ЦНС нинг турли хусусиятларини шикастлаш ва атропин билан заҳарланган қоқшол ёрдамида амалга оширилади.

Қутуришни профилактикаси ва даволаш

Ушбу касалликнинг белгилари сезила бошлаганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиниши керак.Қутуришни даволашда вирусга таъсир кўрсатувчи махсус препаратлар мавжуд эмас. Айнан шунинг учун касаллик терапияси ўлаётган касалнинг азоб чекишини камайтириши мумкин холос. Уни қоронғироқ, тинч, иссиқ палатага олиб боради. Беморни тинчлантириш учун кучли таъсир кўрсатувчи, оғриқ қолдирувчи (морфин), тиришиб қолишга қарши (аминазин), ухлатадиган (димедрол) препаратлари тавсия этилади. Нафас олишнинг бузилиши трахеостомиянинг амалга оширилиши ёки ўпкада сунъий вентиляция аппарати орқали амалга оширилади. Шу боисдан қутуришнинг асосий хавфсизлиги ушбу касалликни профилактика қилинишидир

Унинг муҳим йўналишларидан бири инфекция билан курашиш манбасидир. Ушбу манба ҳайвонлар орасида касалликни бартараф этиш (уй ҳайвонларни уйда сақлаш, ёввойи ҳайвонларни тарқалиб кетилишини назорат қилиш)дан иборат.

Аҳолини ушбу касалликдан огоҳ этиш, бирор бир шубҳали ҳайвон тишлаган тақдирда, тишланган жойни қайнаган сувда совун билан тозалаб ювилиши кераклигини сингдириш лозим. Кейин яра атрофига йод суриб, 70% спиртда артиб, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Бундай ҳолатда профилактика антирабик зардоб, антирабик иммуноглобул ва қутуришга қарши вакциналардан фойдаланилади. Ушбу препаратлар касалликнинг клиник белгиларини пайдо бўлишигача жуда самарали ҳисобланади. Экспозицион иммунизациядан олдин хавфсиз ва самарали вакцина қўлланилиши мумкин. Бу каби иммунизация кўп қишлоқ жойларига сайёҳат қилувчи, кўп вақтини табиат қўйнида ўтказувчи, велосипедда учувчи, палаткаларда яшовчи, шунигдек узоқ сафарларга сайёҳат қилувчи, ҳудуддан бошқа бир хавфлироқ ҳудудларга кучиб келувчиларга тавсия этилади. Бундан ташқари, экспозицион иммунизация хавфли гуруҳларга, яъни қутуришнинг тирик вируслари билан шуғулланувчи лаборантлар, ушбу фаолият билан профессиал ёки бўлмаса профессионал бўлмаган тарзда фаолият кўрсатаётган инсонлар, кўр шапалаклар ва ҳудудлардаги бошқа кичик йиртқич ва сут эмизувчилар билан бевосита алоқада юрган инсонларга тавсия этилади. Болалар ҳам ҳавфли гуруҳ доирасига киради. Чунки кўпинча болалар ҳайвонлар билан ўйнаётган вақтда уларни ҳайвонлар тишлаб олса бу ҳақда ота-оналарга хабар бермасликлари мумкин. Шу маънода хавфли ҳудудларда истиқомат қилувчи болалар иммунизацияси жуда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳавф қандай юзага келиши мумкин?

Қутурган итлар Осиё ва Африкада 3 миллиард инсон ҳаётига хавф солмоқда.Энг хавфли гуруҳларга қишлоқ жойларда, яъни инсонлар учун вакциналар ва иммуноглобулин доимо мавжуд бўлмаган жуйлар ҳисобланади.

Шунга қарамасдан, қутуриш касалига барча ёшдаги инсонлар таъсирчан ҳисобланиб, у кўпинча 15 ёшгача бўлган болалар ҳаётига кўпроқ хавф солади. Шунинг учун ҳам 40% курсли постэкспозицион профилактика 5-14 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилади.Уларнинг кўпчилиги ўғил болалар ҳисобланади.

Ҳар қандай қутуриш вируси билан алоқада бўлиш хавфида бўлган шахс -булар яшаш жойи ва фаолият кўрсатаётган касби ушбу вирус билан боғлиқ бўлганлар ҳисобланади. Тиббий ёрдам кўрсатилиши қийин бўлган жойларга сайёҳат қилмоқчи бўлганлар, очиқ ҳавода, қишлоқ жойларида вақтини ўтказмоқчи бўлганлар ҳам хавфли гуруҳ таркибига киради. Энг асосий хавфли гуруҳ қутуриш касалидан жабр кўраётган ҳудудларда яшовчи, ёки бу каби ҳудудуларга тез-тез ташриф буюрувчилар ҳисобланади.

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz