АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Вакинацияларни ташкиллаштириш

ЭМЛАШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

Режалаштириш асосига эмлаш бўйича хизмат кўрсатилаётган ва истиқомат қилаётган аҳоли, эмланувчи шахслар сони ва олдинги йил эмланмаган шахслар киради. Аҳоли сонини аниқлаш учун йилда икки марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилиши керак (кузда ва баҳорда).

Эмлаш ишларини олиб боришдан олдин қўйидагилар амалга ошириш зарур:

  1. Аҳолини тахминий рўйхатга олиш ва уни 063, 064, 1122 формаси, ёши ката ёшдагилар, ўсмирлар ва болаларга хизмат кўрсатувчи барча даъволаш профилактика муассасаларининг ёш сеткалари билан солиштириш;
  2. Аҳоли рўйхатини тузиш ёки таққослаш натижасида хизмат кўрсатилаётган аҳолига ёш сеткаси тузилади. Назорат рўйхатини олиб бориш даъволаш-профилактика бош врачлари орқали тасдиқланган акт билан расмийлаштирилади.
  3. Махсус профилактика воситалари (қизамиқ, қизилча, буғма, қоқшол ва бошқа юқумли касалликларга қарши) билан инфекцияга қарши курашиш жараёнлари тўғрисида таҳлил ўтказиш. Эмлашга боғлиқ ҳолда хизмат кўрсатилаётган аҳоли аниқлаб бўлингандан кейин режа тузишга киришилади.

Профилактик эмлаш режаси ҳудудий педиатрлар, ҳамшира –картотека, врачлар, ўқув-тарбиявий муассасалар ҳамширалари, қишлоқ жойларида ёки фельдшерлик СВА, СВП, ФАП лар орқали амалга оширилган 063, 064, 112 формаси орқли тузиладии.

Участкалар, ўқув-тарбиявий ва мактаб муассасалари томонидан ташкиллаштирилган профилактик эмлашдаги барча режалар бош педиатрлар, бош терапевтлар ва ҳудуд иммунологлари билан бойитилиши зарур.

Госсанэпидназорат ҳудудий Маркази билан келишилгандан кейин профилактик эмлаш режаси Тошкент шаҳри, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мутахассисларига асосланган ҳолда тақдим этилади. ЦГСЭН шифокорлари ва вилоят ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг тасдиғи билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Давлат санитар –эпидемиология назорати Департамент ва ГУОМИДга ўтказилади. ГУОМИД ва Ўзбекистон Республикаси ССВ қошидаги Давлат эпидимея назорати Департаменти томонидан кўриб чиқилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси ЦГСЭНга эмлаш материалларига бўлган талабни аниқлаш ва уни янада тўлдириш учун профилактик эмлаш режалари тақдим этилади.


ВРАЧ-ИММУНОЛОГЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Врач-иммунологларнинг мажбуриятларига қўйидагилар киради:

  • профилактик эмлаш календарларига мувофиқ профилактик эмлаш бўйича йиллик режаларини тузиш;
  • вакцинацияга ҳар йиллик, квартал, ҳар ойлик эҳтиёжларни аниқлаш;
  • хизмат кўрсатилаётган ҳудудларда болалар ҳисобининг тўлиқлиги ва аниқлигини доимий назорати;
  • профилактик эмлаш режасини режалаштириш ва назорат қилиш бўйича холислигини назорат қилиш;
  • эмлашга тиббий тавсия этилмаган болалар бўйича назоратни амалга ошириш;
  • эмлашдан асоссиз тиббий рад қилинганлар бўйича шахсий мажбуриятни олиш;
  • эмлашдан узоқ вақт тиббий рад қилинган болларни иммунологик комиссиядан ўтказиш ва уларнинг вакциянация масалаларини ҳал қилиш ва текширишдан ўтказиш учун стационарларга жўнатиш;
  • ҳудудий врач тавсияси бўйича анамнез олинган болаларга консультация бериш ва ф.112/у (лаборатория текшируви, мутахассис маслаҳати, эмлаш бўйича индивидуаль жадвал тузиш) қайдномаси орқали уларга вакцинация ўтказилиши бўйича ёзма тавсиянома берилади;
  • аҳолини назорат қилиш;
  • ҳудудий врач билан бирга вакцинациядан кейин юз берувчи ҳолатлар бўйича таҳлил ўтказиш;
  • ташкиллаштирилмаган ва ташкиллаштирилган ҳолатлар бўйича болалар аҳволини таҳлил қилиш ва уни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
  • эмлаш кабинетларидаги ҳамширалар ёки ходимларни, шунингдек иммунобиологик препаратлар учун маъсул ходимлар ишларини назорат қилиш;
  • иммунизация хавфсизлиги бўйича тиббиёт ходимларини ўқитиш;
  • иммунопрофилактика масалалари бўйича аҳоли ўртасида санитар маънавий кунларини ташкил этиш ва ўтказиш

ҲУДУДИЙ ВРАЧ МАЪСУЛИЯТИ

Участка врачи:

  • Бир йилга ва кейинги ойга профилактик эмлаш бўйича режа тузади;
  • Эмлаш санасини, болани тиббий назоратга олиб келиш муддатини ва эмлаш бўйича тиббий салбий кўрсаткичлар мавжудлигини аниқлайди;
  • Вакцинациядан кейин содир бўлиши мумкин бўлган хавфли асоратлар бўйича болаларни “хавфли гуруҳига” ажратади;
  • Тиббий назорат олиб боради (термометр бўлиши шарт) ва боланинг аҳволи қай тарзда бўлишидан қаътий назар уни эмланишига имкон яратади. Хулосаларни эса ф.112/у га ёзиб қўйиши шарт. Зарур вақтларда участка врачи билан маслаҳатлашган ҳолда косультация олиш учун юборилади;
  • Эмланган болалар бўйича тиббий кузатув олиб боради;
  • Вакциянация ўтказилган болаларда кутиилмаган қўшимча реакциялар пайдо бўлганида уларни касалхонага жойлаштириш учун тавсия этади;
  • Ҳар ойнинг охирида профилактик эмлаш режасини бажарилиши бўйича режани амалга оширади;
  • Участкада санитар маънавий кунларини ташкиллаштиради.

УЧАСТКА ТИББИЙ ҲАМШИРАСИ МАЪСУЛИЯТИ

Участка тиббий ҳамшираси:

  • Аҳолига мўлжалланган эмлаш жараёнларини олиб боради ( йилда аҳолини 2 марта рўйхатга олади. Баҳорда ва кузда, аҳоли сонидан чиққанлар ва рўйхатга кирганлар сони, янги тўғилганлар ҳисобини амалга оширади);
  • Ҳар ярим йилда ф.063/у, 064/у картотекага оид сверка ўтказади;
  • Ҳар ойда календарь бўйича профилактик эмлашнинг янги режалар ва қамровни аниқлаш учун учёт ва янги тўғилганлар патронажини олиб боради;
  • Ҳамшира билан жорий йил ва жорий ойда эмланиши керак бўлган шахсларни фамилия бўйича рўйхатини ташкиллаштиради;
  • Участка врачи билан жорий ойда эмланиши керак бўлган шахслар рўйхатини тузади;
  • Ойлик режага асосан эмланиши зарур бўлган болаларнинг оналарини таклиф этади;
  • Эмланишдан кейин турли реакциялар ва асоратлар келиб чиқиш эҳтимолини кузатиш мақсадида хонадонларда болалар патронажини ўтказади;
  • Салбий кўрсаткичлари мавжуд бўлган болаларнинг аҳволи бўйича диспансерлик кузатувини олиб бориш мақсадида участка врачини чақиради;
  • Жорий ойда ҳар бир боланинг эмланиш сабаблари ва мактабгача таълим муассасаларига қўшилган ва ундан чиқиб кетган болалар тўғрисида картотека ҳамширасига ахборот етказиб беради;
  • Болалар боғчаси, мактаблар ва бошқа муассаса ва ҳудудлардаги болаларнинг эмланганлиги тўғрисида ҳар ойда картотека ҳамширасига хабар беради;
  • Жадвал бўйича ҳар ойда картотека бўйича ҳамширага эмлаш жараёнлари тўғрисида ҳисобот топширади.

ЭМЛАНИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

Ҳар бир даъволаш муассасаларида профилактик эмлашлар ташкил қилиш ва ўтказиш ҳудудий Соғлиқни сақлаш идоралари ва ЦГСЭН томонидан шунингдек талабга жавоб берувчи биноси мавжуд тиббиёт муассасаларининг лицензияси бўлиши зарур.

Профилактик эмлаш жараёнларини яра боғлаш хоналарида, манипуляцион кабинетларда, палаталарда ва уйларда олиб бориш қаътиян ман этилади. Иммунопрофилактик ишлар олиб борилувчи болалар поликлиникасида иккита кабинет айнан эмлаш жараёнига қаратилган бўлиши лозим; биринчиси – туберкулин пробасини ташкил қилиш учун, кейингиси эса бошқа эмлаш жараёнлари учун мўлжалланган бўлиши лозим.

Туберкулин пробаси ва БЦЖни постановка қилиш учун алоҳида кабинети йўқ бўлса, бундай ҳолатда туберкулёзга қарши курашиш бўйича махсус мўлжалланган кунлар учун ажратилган хонада эмлаш материалларига алоҳида маркаланган стол ажратилиши лозим. Мактабгача таълим муассасаларида, мактаб ва бошқа муассасаларда эмлаш жараёнлари ўтказилиши зарурияти тўғилганда уларни фақат эмлаш учун мувофиқ жиҳозлар мавжуд бўлган тиббий кабинетга олиб кириш зарур. Профилактик эмлаш календаригак мувофиқ профилактик эмлаш бўйича мувофиқ наборни болаларни ёппасига чақириб ташкиллаштириш, яъни эмлаш ёшида бўлмаганларни тўплаш ман этилади.


ЭМЛАШ КАБИНЕТИ

Муайян муассасанинг Бош врач бўйруғи билан эмлаш кабинетларида ишлар олиб борилади ва бош врач сабабли иштирок эта олмаган тақдирдаунинг вазифалари болалар ва ҳомиладор аёллар билан ишлаш бўйича тайинланган ёрдамчига топширилади. Эмлаш кабинетида бир кунда икки маротаба намли тозалаш ишлари олиб борилиши зарур бўлиб, хона ёки бино тозаланаётган вақтда алоҳида ювиш воситасидан фойдаланиш ва хона фойдаланиб бўлингандан кейин дезинфикцияловчи воситаларини ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, ҳафтада бир марта асосий уборка ўтказилиши зарур.

Даволаш профилактика бошқармаларидаги эмлаш кабинетлари учун зарур бўлган зарурий инвентарлар рўйхати:

  • вакциналарни сақлаш учун маркировкали музлатгичлар;
  • шок терапиясига қарши жиҳозлар ва воситалар учун шкаф;
  • бир марталик шприцлар, қўшимча заҳирали игналар, термометрлар, тонометрлар, электроотсос, корцанги, стераль материалли бикслар;
  • дезинфицияловчи суюқликлар учун спец идишлар;
  • эмлаш турлари бўйича алоҳида маркировкаланган столлар;
  • пеленал столлар ва тиббий кушеткалар;
  • ҳужжатлар ва қайдномаларни сақлаш учун алоҳида столлар;
  • қўл ювиш учун раковина;
  • бактерицид лампа;
  • термосумка;
  • қайта ишланган шприцлар ва инъекцион материалларни хавфсиз тўплаб қўйиш учун алоҳида коробка.

Эмлаш кабинетининг шокка қарши аптечкаси тузилмаси:

  • 2 дона жгут, 10 дона стерал бир марталик шприц;
  • 1,0 мл 10 ампул миқдоридаги0,1% эритмали адреналин гидрохлориди;
  • 5 ампуладан преднизалон ва гидрокортизон эритмалари;
  • 5% глюкоза эритмали Инфузион системаси - 500,0 мл;
  • ампулада антигистамин препаратлари, 5 ампул;
  • кальций препаратлари ва 2,4% ампулада эуфилин эритмалари;
  • юрак препаратлари (кардиамин, корглюкон, строфантин).

Эмлаш кабинетидаги ҳужжатлар:

  • профилактик эмлаш ўтказилиши учун қўлланиладиган барча препаратлар бўйича йўлланма;
  • инструктив-методик ҳужжатлар;
  • вакциналар ва бошқа препаратлар, жумладан шприцлар, игналар, коробкаларнинг олиб тушиш миқдори ва уларни сарфланиши бўйича ҳисоб журнали;
  • олиб борилган эмлашларни регистрация қилиш журнали;
  • музлатиш ускуналарининг ҳарорат режимини регистрация қилиш листи;
  • бактерицид лампалари ва генерал уборка ишлари бўйича регистрация журнали;
  • олиб борилган эмлаш бўйича мониторинг қилиш жадвали;
  • профилактик эмлашлар, вакциналарнинг келиб тушиши ва сарфланиши, № 6 формаси бўйича вациналарнинг қўлланилиши №5 формаси бўйича ҳисобот тайёрлаш ва статистик ҳисоботларни тузиш бўйича инструкция;
  • 2000 йил 29 майда Ўзбекистон Республикаси ССВнинг тасдиқланган бўйруғи билан № 63 "Профилактик эмлашлар картаси";
  • аҳоли ёши бўйича қайдномаси;
  • тиббий отводлар ва иммунологик комиссия қарорлари бўйича ҳисобот қайд журнали;
  • вакцинация ўтказилгандан кейинги реакция (ПВР) ва ундан кейин асоратлар (ПВО) бўйича қайд журнали;
  • фавқулодда ҳолатларда шошилинч тадбирлар ўтказиш режаси (электроэнергиянинг узилиши ҳолатида).

ЭМЛАШ КАБИНЕТИДА ТИББИЙ ҲАМШИРАНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Эмлаш кабинетида тиббий ҳамшира:

  • Санитар қоидалар талабларига мувофиқ эмлаш кабинети ҳолатини санитар ҳолатига жавоб беради;
  • Эмлаш ўтказиш техникаси бўйича тависяномаларга риоя этади;
  • Иммунизация хавфсизлиги талабларига жавоб беради;
  • Олиб борилган вакциналар ва ишлатилган вакциналар учун қайд ҳужжатлари олиб борилади;
  • 112/у ф эмлаш жараёни бўйича рўйхатга тузади ва “эмлашни рўйхатга олиш иш журнали” (сана, эмлаш тури, дозаси ва серияси кўрсатилган ҳолда) қайд этилади. Эмлаш реакциясини мунтазам назорат қилиш мақсадида ҳамшира мунтазам равишда участка ҳамшираси уйига ташриф буюради.
  • Врач тавсияси ва назорати бўйича зарурий вакциналар, медикаментлар, боғлаб қўйиш воситалари ва инструментларни олади ва эмлаш кабинетида вакциналарни тўғри сақлаш бўйича чора тадбирлар кўради.

ЭМЛАШ КАБИНЕТИДА КАРТОТЕКА ҲАМШИРАСИ ВАЗИФЛАРИ

Эмлаш кабинетидаги картотека ҳамшираси:

  • 14 ёшгача бўлган барча болаларнинг ф. 063/у картаси бўйича эмлаш картотекасини ташкиллаштиради;
  • Профилактик эмлаш карталарини ўз вақтида тўлдиради;
  • Участка тиббий ҳамшираси билан биргаликда олиб борилган қайдномалардан кейин бир йилда икки марта 063/у формаси бўйича бутун қайдномаларни таққослайди;
  • Келажакда эмлаш жараёнини (ҳафтада, ойда, йилда) ташкиллаштиради;
  • Участка, мактабгача таълим муассасаларида ва мактабда тиббий ҳамшираларидан келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган эмлашлар тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилади;
  • Ой охирида ҳисобот тузади ва умуман поликлиникалар бўйича ҳар ойда олиб борилаётган ойлик режаларни бажарилишини статистик таҳлилиниўтказади.

ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

Профилактик эмлашлар олиб бориш ва уни ташкиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва жойлардаги даъволаш профилактик хизмат кўрсатиш муассасалари раҳбарлари маъсул ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш идоралари ва санитар эпидемиологик хизмат кўрсатиш идоралари Ўзбекистон Республикаси ССВ нинг 2006 йил 11 апрелдаги №148 бўйруғи асосида Вакцинацияни самарали бошқариш иш жараёнлари стандартлари бўйича методик тавсиянома ҳисобидан барча даражадаги вирус ва бактерия препаратларини тўғри сақлаш ва тўғри ташиш бўйича чора тадбирлар кўришни амалга оширади.

Санитар эпидемиологик хизмат барча олиб борилаётган тадбирларни назорат қилади ва вакциналар етказиб берилишини таъминлайди. Диагностика мақсадида фойдаланиладиган препаратлар даъволаш тармоғини мустақил тарзда ўзлаштиради.

  1. Юқумли касалликларга қарши эмлаш жараёнлари ўтказиладиган ҳар бир тиббий муассасада муассаса бошлиқлари қарорлари билан тиббий ишчилар орасида иммунизацияга жавобгар шахс тайинланиши зарур.
    Эмлаш махсус тиббий вакцинатор ходим томонидан махсус тайёргарлик, шунингдек эмлаш кабинетидан фойдаланишга рухсат этилган сертификатга мавжуд ҳолатдагина амалга оширилиши лозим.Туберкулёзга қарши иммунизация олиб борувчи тиббий ҳамшираларни ҳар йилда тайёрлаш ушбу соҳадан фойдаланиш бўйича сертификатга эга бўлган туберкулёз диспансерлари мутахассислари томонидан амалга оширилади.Шу соҳада хизмат кўрсатаётган муассаса бошлиғининг бўйруғи ёки махсус сертификат мавжуд эмаслиги ҳолатида ҳеч бир ҳамширанинг ёки фельдшернинг эмлаш кабинетига ишга кириши мумкин эмас.

  2. Эмлаш жараёнини олиб борувчи ҳар бир тиббий ходим қўйидагиларни амалга оширишлари шарт:
    • эмлашни ташкиллаштириш ва олиб бориш бўйича СанПиНни билиш;
    • вакцинация билан ишлаш қоидаларига риоя қилиш (уларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, сифатини назорат қилиш) иммунизация амалиётининг хавфсизлик қоидалари, флаконларни очиш сиёсати ва бошқа техник қоидалардан хабардор бўлишлари лозим;
    • қизамиқ, қизилча эпидемик паротитга қарши вакциналар 6 соатда ўтказилиши лозим акс ҳолда улар фойдаланишга нолойиқ деб топилишини доимо ёдда сақлашлари лозим;
    • туберкулин ва БЦЖ 50,0% гача ўтказилишида қизамиққа, эпидпаротит вакциналар, гепатит В, АКСДС, АСДС М, АдғМ ва 15% ли ярим вакциналар қўйилиши мақсадга мувофиқ;
    • эмлашни рўйхатга олиш тизимидан фойдаланиш ва у билан боғлиқ ишларни рўйхатга олиш;
    • ПВР ва ПВО бўйича назорат ўтказиш;
    • эмлаш жараёнини ўтказиш қамровини аниқлаш учун ҳар ойда (ф-063-у и ф-112/у) картаси тавфтишининг ф-5 с бўйича иммунизация ўтказиш тўғрисида ҳисобот ташкиллаштириш;
    • зарур вақтларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш услубини билиш;
    • аҳолига иммунизация зарурияти тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш.

  3. Тиббий ҳамшира эмлаш ишларини олиб боришдан олдин:
    • врач хулосасини, шахснинг умумий ҳолатини, олдин амалга оширилган эмлаш, шунингдек келгуси эмлаш ва вакциналар ўтказиш бўйича қарши кўрсаткичларнинг йўқлигини кўздан кечириши лозим;
    • қўлни ювиш;
    • врач тавсияси ампуласи ва препаратларнинг номини яна бир бор солиштириш;
    • препаратларни тайёрлаш бўйича зарурий жараёнларни олиб бориш (фойдаланилаётган вакцинани чайқаш, антисептик қоидаларга амал қилган ҳолда ампулани очиш, лиофилизирли препаратларни эритиш ва бошқалар), яъни барча жараёнлар йўлланмага мувофиқ амалга оширилиши лозим.

  4. Иммунизация ўтказишда қўйидагилар таъминланиши лозим:
    • препарат ўтказиш жойини тўғри обработка қилиш;
    • фақат бир марталик шприц ва игнадан фойдаланиш;
    • препарат дозировкаси, услубни ва ўтказилиш жойини тўғри танлаш (методик тавсияномалар.

  5. Эмлаш жараёнлари ўтказилгандан кейин:
    • ўтказилагн препаратнинг номи, санаси, дозаси ва серияси кўрсатилган ҳолда тиббиёт ҳужжатлари (ф.112/у, 026/у, 025/у, ф.63/у) даги эмлаш ишларини олиб борилиши тўғрисидаги қайдномани амалга ошириш;
    • эмланганларнинг ота -онасини эҳтимоли мавжуд бўлган реакциялардан олдиндан огоҳлантириш ва кучли реакция ва кутилмаган реакциялар юзага келгандан врачни тез чақириш зарурияти ҳақида огоҳлантириш;
    • ПВА а ПВО лар пайдо қилиш учун иммунизациядан 3 кун кейин эмланганларининг ўйига ташриф буюриш ва бир ой давомида улардан хабардор бўлиб туриш.

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz