Махсус профилактика воситаларини бошқариш орқали юқумли касалликлар билан курашиш бўйича чора тадбирларни такомиллаштириш мақсадида республикамизда ЖССТ томонидан тавсия этилган янги вакциналар тизимли равишда жорий этилмоқда:
2007 йилдан бери эпидемик паротит ва қизилчага қарши вакцинация жорий этилди.
2009 йил мартдан бошлаб 2,3,4 ойлик болалар учун пентавалентли (АКДС+ВГВ+ХИБ) вакцина билан комбинаця қилинган 3 марталик вакцина жорий қилинди.
2013 йилнинг ўрталарига келиб, 2,3 ойлик болалар ротавирус вакциналар билан 2 марталик вакциналар жорий этилиши режалаштирилмоқда
Кўрилган чора тадбирлар натижасида мамлакатимизда инфекцияга қарши курашиш ва тинч эпидемик ҳолатни ташкиллаштириш борасида бир қанча муваффақиятларга эришилди. Охирги йилларда республикадаги профилактик эмланишлар 95% орасида ҳисобланади. Инфекцияга қарши профилактик эмлаш қамрови 2012 йилда 10 ой мобайнида календарь режага киритилганлар миқдори бўйича 99,1, 99,7% ни ташкил қилади.
Тожикистондаги полимиелит бўйича асоратли эпидемик ҳолат билан боғлиқ вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЖССТ, ЮНИСЕФ билан ҳамкорлигида 2010 йилда полиомиелитга қарши МИК ни ташкиллаштирди.Сурхондарё вилоятида 25 ёшгача бўлган болалар орасида 4 раундли эмланишлар ўтказилди. 2011 ва 2012 йилларнинг апрель, май ойларида орал полиомиелит вакцинаси ўтказилди. Жами 8 раундли эмланишда 12,3 миллион нафар инсон иштирок этди. Бу эса 98-99% ни ташкил қилади.
Республикада 1997 йилдан буён 15 ёшгача бўлган болалар орасида ўткир суст фалажининг мунтазам эпидемиологик назорати олиб борилади. Йилдан йилга ЖССТ томонидан тавсия қилинган ўткир суст фалажининг эпидемиологик назорати кўрсаткичлари кутилганидек юыори ҳисобланади. 2012 йилнинг 10 ойида ушбу касалликнинг 200 ҳолатидан 196 ҳолати рўйхатга олинган.
Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тақдим этган ҳар ҳафталик ҳисобот ўткир суст фалажи бўйича эпидемиологик назоратни кучайтирилганлигидан далолат беради. ЖССТнинг тавсиясига кўра, 2011 йилда олиб борилган эпидемиологик назоратнинг аосий индикатор кўрсаткичлари 15 ёшгача бўлган болаларнинг 100 нафаридан айнан ўткир фалаж ҳолати бўйича икки бараварга яхшиланган. Юқорида таъкидлаб ўтилган ютуқларга қарамасдан, ЎСФ (ўткир суст фалажи) ҳолатларини мониторинг қилиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича “камчиликлар” ҳам мавжуд. Шунинг учун, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 16 нафар шаҳардан 6таси ана шундай камчиликлари мавжуд ҳудудлар ҳисобланади. Бу эса ЎСФ бўйича фаол эпидемиологик назорат сифати аъло даражада эмаслигидан далолат беради. Мамлакатимиз билан чегарадош бўлган ҳудудлар (Тожикистон, Афғонистон)нинг полиомиелит ҳолатини ҳисобга олсак, мамлакатимизда бу йўналишдаги камчиликлар тез ечилиши керак деган фикрга келамиз.
Республикамизнинг 8 нафар вилоятида 2013 йилнинг 20 майидан 25 майигача полиомиелитга қарши миллий иммунизация кунлари ўтказилди.
24 апрель кунлари ўз фаолиятини бошловчи Бутунжаҳон иммунизация ҳафтаси турли хил касалликлардан ҳар хил ёшдаги аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасининг кучли қуроллардан ҳисобланган вакциналарни ривожлантириш учун ташкиллаштирилган.
Аҳолини полиомиелитага қарши иммунизация қилиш 2013 йил 22-27 апрелидан 20-25 апрелига қадар 2 раунда 5 ёшгача бўлган болалар орасида амалга оширилади.