АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Бутунжаҳон иммунизация ҳафталиги

30.03.2013

Бутун иммунизация ҳафталиги 2013


Жой: Бутун дунёда

Сана: : 2013 йил 24–30 апрель кунлари

Бутун иммунизация ҳафталиги 2013

24 апрель кунлари ўз фаолиятини бошловчи Бутунжаҳон иммунизация ҳафтаси турли хил касалликлардан ҳар хил ёшдаги аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасининг кучли қуроллардан ҳисобланган вакциналарни ривожлантириш учун ташкиллаштирилган.

Иммунизация табиий - санитар тадбирлар ичида энг самарали ва муваффақиятли жараёнлардан бири ҳисобланади.У ҳар йили 2-3 миллиондан ортиқ инсонларни ўлимдан сақлаб қолади. Иммунизация эмизикли болалардан тортиб, кекса инсонларгача ўлимдан сақлаб қолади. У дифтерия, қизамиқ, кўкйўтал, пневмония, полиомиелит, ротавирус, диарея, қизилча ва қоқшол касалликлардан инсонларни сақлаб қолади. Иммунизациянинг ижобий томонларидан бири, ўсмирлар ва катта ёшдагиларнинг ҳаётига хавф солувчи грипп, менингит ва саратон (бачадон, жигар бўғизлари саратони) касалликларидан ҳимоялайди.

Зеро, бугунги кунда 22 миллиондан ортиқ эмизикли болалар бутунлай вакцинациядан ўтмайдилар ва натижада 1,5 миллиондан ортиқ 5 ёшгача бўлган болалар вакциналар кўмагида бартараф этилиши мумкин бўлган касалликлардан вафот этадилар.

Мақсад: хабардорликни ошириш, қамров ва вакцинация олиш бўйича имкониятни кенгайтириш.

Всемирная неделя иммунизации 2013 года

Бутунжаҳон иммунизация ҳафталигининг энг охирги вазифаси вакцина орқали бартараф этилиши мумкин бўлган касалликлардан инсонлар ва умуман жамиятни ҳимоялаш ҳисобланади. Шу билан бирга ушбу ҳафтада ЖССТ ва унинг ҳамкорлари қўйидаги ишларни амалга оширмоқчилар:

  • иммунизация инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигига ишонтириш;
  • даражаси паст вакциналар мавжуд аҳоли гуруҳларида мавжуд ва янги вакциналар иммунизация қамровини кенгайтириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • иммунизация соҳасида глобал мақсадга эришиш учун сиёсий бошқарувни мустаҳкамлаш бўйича ишлайди.

ЖССТ халқаро, ҳудудий, миллий даражада давлат, хусусий ва фуқаролик жамоатчилигида фаолият олиб борувчи инсонларни, ташкилотларни Бутунжаҳон иммунизация ҳафталигини ўтказишга ва унда иштирок этишга чақиради. “Ўз дунёингни ўзинг ҳимоя қил-эмлан” шиори остида иштирок этиш жамоатчилик соғлиқни сақлаш муассасаларининг асосий вазифаларидан бирига айлантирилди.Тадбирлар вакцинация кампаниялари, ўқув семинарлари, мунозаралар, айлана столлар ташкил қилиш, эамоятчилик ахбороти кампанияларини ташкил қилиш ва бошқа кўплаб тадбирларни ўз ичига олади.

Иммунизация ҳафталиги Америка ҳудудларида 2003 йилдан бери ўтказилишни бошлади. 2012 йилда Ҳафталик ЖССТнинг олти ҳудудида бир вақтнинг ўзида ва 180 дан ортиқ мамлакатлар иштирокида турли ҳудудларда ўтказилди.

Иммунизация ҳафталигида қўйидаги тадбирлар режалаштирилмоқда:

  • болаларда соғломлаштиришдан кейинги тиббий салбий кўрсаткичлари пайдо бўлгандан кейинги эмланиш қамрови;
  • республиканинг 8 нафар чегарадош мамлакатларида 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида СУБ НДИ ни ўтказиш;
  • 6 ёшли болалар ўртасида КПК вакцинасини ўтказиш;
  • иммунизациянинг аҳамияти ҳақида санитарғ тушунтириш ишларини олиб бориш.


                                                     ЎЗ ДУНЁИНГНИ  ЎЗИНГ ҲИМОЯ ҚИЛ - ЭМЛАН


Кутилаётган тадбирлар

19.05.2013
2013 йил 20 майдан 25 майгача полиомиелитга қарши иммунизация ҳафталиги
Республикамизнинг 8 нафар вилоятида 2013 йилнинг 20 майидан 25 майигача полиомиелитга қарши миллий иммунизация кунлари ўтказилди.  
30.03.2013
Бутунжаҳон иммунизация ҳафталиги
24 апрель кунлари ўз фаолиятини бошловчи Бутунжаҳон иммунизация ҳафтаси турли хил касалликлардан ҳар хил ёшдаги аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасининг кучли қуроллардан ҳисобланган вакциналарни ривожлантириш учун ташкиллаштирилган.
29.03.2013
Республикада полиомиелитга қарши Миллий иммунизация кунларининг ташкиллаштирилиши ва ўтказилиши
Аҳолини полиомиелитага қарши иммунизация қилиш 2013 йил 22-27 апрелидан 20-25 апрелига қадар 2 раунда 5 ёшгача бўлган болалар орасида амалга оширилади.

Онлайн обращение

Калькулятор

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz