АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Аҳоли саломатлигини асраш йўлида

08.04.2015

Онкологик касалликларнинг олдини олиш, диагностика ва даволашнинг илғор усулларини жорий этиш жаҳон тиббиётининг долзарб муаммоларидан биридир. Мамлакатимиздаги тиббий-илмий марказлар, клиникалар, бирламчи тиббиёт муассасаларида ушбу йўналишда кенг кўламли илмий изланишлар билан бир қаторда ўзига хос тиббий-профилактика тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 10-оилавий поликлиникада ўтказилган тиббий кўрик шундай тиббий-ижтимоий лойиҳалардан бири бўлди. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, шаҳар онкология диспансери ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад тиббий-профилактика ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, онкологик касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва инсон саломатлигини асрашдир.

Мазкур оилавий поликлиникада бир юз ўн нафардан ортиқ умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшира фаолият кўрсатади. 2013 йилда барпо этилган шифо масканида бирламчи тиббий-профилактика ёрдами кўрсатиш бўйича барча зарур шароит яратилган. УЗД, ЭКГ аппарати, янги диагностика воситалари билан жиҳозланган клиник лаборатория чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни юқори савияда ташкил этиш имконини бермоқда.

Ўсма касалликлари профилактикасига бағишланган тиббий кўрикда оилавий поликлиника шифокорларига Тошкент шаҳар онкология диспансери, туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари яқиндан кўмак берди.

– Чуқурлаштирилган тиббий кўрикка ҳудуддаги аҳоли жалб этилди, – дейди оилавий поликлиника бош шифокори Марям Абдуллаева. – Тиббий текширувлар жараёнида УЗД ва замонавий лаборатория имкониятларидан самарали фойдаланилди. Натижада ихтисослашган тиббий ёрдамга муҳтожларга клиник шифохоналар ва диспансерларга йўлланмалар берилди. Бирламчи касаллик аниқланганлар умумий амалиёт врачи ва патронаж ҳамшира назорати остида тегишли тартибда соғломлаштирилади.


Back to the list

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz